Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Топ-5: Ёзги харидлар ўзини қай даражада оқлади?

Еврофутбол мавсумининг ярми ортда қолди. Шундай экан, дастлабки хулосаларни илгари суришнинг айни фурсати.  

Soccer.ru сайтида эълон қилинган мақолада ушбу ёзда ўз жамоасини ўзгартирган қимматбаҳо футболчиларнинг янги клубидаги иштироки таҳлил кўзгусидан ўтказилади.

Диего Коста ("Челси")

Испания термасидаги бразилиялик йигит "Атлетико"дан "Челси"га кўчиб ўтиб, "аристократлар" ҳужум чизиғини анча кучайтириб юборди. Қайд этиш жоиз, "кўклар" устози Жозе Моуриньо айнан Костани жамоасига таклиф қилиб сира янглишгани йўқ. Сабаби форвард ўзининг дебют ўйинидаёқ жисмонан бақувватлиги ва ҳар қандай тўп учун кураша олиши, энг муҳими гол сезиш қобилияти билан лондонлик мухлислар меҳрини қозониб улгурди. Диего Англия Премьер-лигасидаги илк учрашувлариданоқ рақиблар дарвозасини бирин-кетин ишғол қилишни бошлади. "Челси" эса ғалаба қозонишда давом этмоқда. 

Тўғри, футболчи мавсум стартидаги айрим ўйинларни саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли ўтказиб юборишга мажбур ҳам бўлди. Аммо айни вақтга келиб у жароҳатидан қутилган ва майдонда маҳоратини тўлиқ ишга солмоқда. Ҳозирда Жозе Моуриньо шогирдлари Коста билан ва усиз умуман бошқа-бошқа ўйин кўрсатишмоқда. Бу эса Диегонинг нафақат лондонликлар ҳужум чизиғида, балки жамоада ўз ўрни ва мавқейига эга бўлиб улгурганининг ёрқин далилидир. Ҳеч иккиланишсиз айтишимиз мумкинки, Костанинг Лондонга кўчиб ўтиши ўзини ҳар тарафлама оқлади.

Анхель Ди Мария ("Манчестер Юнайтед")

Ўтган мавсум майдон марказида ҳам фойдали тўп суришни қойиллатган, Бразилиядаги жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказган аргентиналик хавбек "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтганида ундан ҳозиргидан-да кўп нарса кутишгани айни ҳақиқат. Ди Мария майдонда шунчаки югурмайди, балки ўйинга қалб-қўрини, борини беради. Шу боисдан аргентиналикнинг ўйинидан олам-олам завқ олувчи мухлислар дунёнинг ҳар бурчагида албатта топилади. 

Анхель манкунянликлар сафидаги илк учрашувлариданоқ жамоадошлари билан тил топиша олди, ўзининг ақлли тўп узатмалари билан шерикларини қулай вазиятга олиб чиқди, айрим вазиятларда эса ўзи ҳам гол уриш бобидаги маҳоратини кўз-кўз этди. Бироқ ҳали Ди Мария ўз салоҳииятининг барча қирраларини тўла-тўкис ишга сола билди десак янглишамиз. Бунинг учун унга биринчи навбатда жароҳатларга мунтазам равишда йўлиқаётгани халал беряпти. Агар Ди Мария ўзининг асл ўйинини кўрсатишни бошласа, ҳеч шубҳа йўқки, Ван Гал жамоасидаги энг асосий фигуралардан бирига айланади.  

Давид Луис (ПСЖ)

Якунига етиб бораётган 2014 йилда Давида Луиснинг орзуси рўёбга чиқди. Йўқ, у ўз юрти мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Германиядан 1:7 ҳисобида енгилишни дилига тугмаганди. Ҳатто ҳимоячи позицияси учун ақлбовар қилмас сумма эвазига "ПСЖ"га ўтиш тушига ҳам кирмаганди. У шунчаки Чемпионлар Лигасида "Барселона" устидан зафар қучиб ўзининг кичик орзусига етишди. Ёзда кўпчилик уни ва парижликлар мудофаа вакили Тиаго Сильвани Каталонияга кўчиб ўтиши ҳақида кўп гапирди. Аммо якунда бу гап-сўзлар шунчаки миш-миш бўлиб чиқди. 

Тўғри, "ПСЖ" ҳар доим ҳам ўз олдига қўйган вазифаларни амалга ошира олмаяпти. Буни жамоанинг жавоб учрашувида "Барселона"дан енгилганида ҳам кўриш мумкин. Фанциянинг амалдаги чемпионлари ўз биринчилигида ҳозирча учинчи ўрин билан кифояланишмоқда. Парижликлар айни вақтгача битта ўйинда мағлуб бўлишди, дуранг ёки ғалаба қўлга киритилган ўйинларда ҳам Сиригу дарвозасига "ПСЖ" рақиблари тўп киритишни уддалашган. Шундай экан, жамоанинг ҳимоя чизиғини идеал деб бўлмайди, жумладан, Давид Луиснинг ўйини борасида ҳам илиқ фикрлар айтиш ҳозирча ноўрин. Жарима зарбалари билан шуҳрат қозонган бразилиялик Жуниньо яқинда Давид Луис ўйинидаги пасайишни футболчининг мавсумга етарли даражада ҳозирлик кўра олмагани билан изоҳлади. Бизнингча, жамоа устози Лоран Блан ўзининг ҳимоя марказидаги футболчилари имкониятидан тўла-тўкис фойдалана олганича йўқ. Луис эса ўзига сарфланган пулларни оқлаш учун ҳали анча тер тўкишига тўғри келади.

Хамес Родригес ("Реал")

Бир муддат илгари ҳамюрти Фалькао билан анча катта маблағ эвазига "Порту"дан "Монако"га кўчиб ўтган колумбиялик йигитча ҳам Франция чемпионатида узоқ ушланиб қолмаганди. Родригес жароҳати боис мундиалдан қуруқ қолган Радамелнинг ўрнига ҳам Бразилия яшил майдонларида жавлон уриб тўп сурди, катта кўламдаги ишни бажарди, рақиблар дарвозасига истаганича гол уриб, алал-оқибат ЖЧ-2104 кашфиётига айланди. Эътиборли жиҳати, у яқинда ўз қитъасида йил ўйинчиси сифатида тан олинишдан ташқари, йил давомида фойдаланувчилар томонидан интернет тармоғида энг кўп изланган спортчига ҳам айланди. 

Аммо у "Реал"да объектив сабаблар туфайли ҳозирча жамоа етакчиси бўла олмаяпти. Тўғри, Хамес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг ўз коллекциясини яна биттага совринга ошириб олди. Лекин Анчелотти жамоасида ёрқин ўйин кўрсаётган футболчилар зикр этилса, Хамес номи Роналду, Бэйл, Иско, ва Кроосдан кейингина тилга олиниши ҳақиқатга яқинроқ. Колумбиялик ўйинчи жамоанинг юқоридаги юлдузлари соясида бироз қолиб кетаётгандек таассурот уйғотмоқда. Эҳтимол, Родригес мавсумнинг иккинчи ярмида Қироллик клубининг ўзгартириб бўлмас футболчисига айланар. Буни энди вақт кўрсатади. 

Луис Суарес ("Барселона")

Луис Суареснинг старти ҳақидаги баҳс-мунозаралар ҳали ҳамон тинганича йўқ. Чунки уругвайлик форвард каталониялик ишқибозлар кутган ўйинни кўрсата олмаяпти. Эҳтимол бунинг сабаби унинг ҳамма вақт ҳам жарима майдони ичида ҳаракатланмаётгани билан изоҳланар. Ёки Луис "Ливерпуль" ва терма жамоадаги ўйин услубидан фарқли бўлган Луис Энрике ўйин фалсафасига мослашиб улгурмагандир. Нима бўлган тақдирда ҳам Мессининг соясида яна бир маҳоратли тўпурар яширингани ҳақиқат.  

Тўғри, Неймар, Суарес ва Месси триоси "ПСЖ"га қарши ўйинда жуда фаол ва самарали тўп сурди. Аммо бу учлик мунтазам равишда бир-бирини тушуниб ҳаракатланяпти дейишга ҳали эрта. 

Суарес ҳақида гапирадиган бўлсак, у рақиб дарвозасини кам ишғол қилмоқда. Ҳужумчи иқтидорининг ўлчови эса ҳамиша киритилган тўплар сони билан ҳисобланган. Аммо шунга қарамай у шериклари айниқса Месси ва Неймарни голли узатмалар билан таъминлашни ўз ўрнига қўймоқда. Луис яқиндаги суҳбатларидан бирида гол уришдан кўра, унга ҳаммуаллифлик қилиш баъзан ёқимли таассуротларни тақдим қилиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди. Биз Суареснинг маҳорати ва гол сезиш қобилиятини жуда яхши биламиз. Шу сабабли ҳозирча трансфери учун 70 миллион евро сарфланган форвард шаънига танқидий фикрлар айтишдан ўзимизни тийишни афзал кўрдик. 

Юқоридаги 5та маҳорат соҳибидан фақат биттасигина янги шароитга мослашиб улгурди, икки нафарига эътирозлар етарли. Чунки улар ҳали ўзига билдирилган ишонч (энг асосийси сарфланган маблағ!)ни оқлай олмади. Яна бирига эса асосий таркибда майдонга тушиш ҳамма вақт ҳам насиб қилаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам клуб мутасаддилари майли ҳозирча унга кетган маблағларни юлдузнинг футболкалари сотувидан чиқариб олишаверсин. Бешинчи юлдузга сабр қилишдан бошқасини тавсия қилмаймиз. Чунки Манчестер шаҳри жамоасининг ўз ўйин услубини йўлга қўйиб олиши учун муайян вақт керак. 

Хулоса қилиб айтганда, қимматбаҳо футболчиларнинг ҳаёти ҳар доим ҳам бир текис  кечмаган. Улар ҳам оддий инсонлар каби турмушда қийинчиликлар билан рўбаро келишади, баъзан руҳан тушкунликка тушадилар ҳам. Аммо энг муҳими, машхурлар барибир оғир дамларни шараф билан енгиб, ёруғликка чиқадилар. Ахир улар барча ҳавас қиладиган чинакам профессионаллар-да!

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Киритилди: 31.12.2014 17:03. Ўқилди: 9283 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.