Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Transfermarket.de" Месси ва Роналдунинг трансфер қийматлари тенг деган хулосага келди

Transfermarket.com сайти дунёнинг айни пайтдаги энг қимматбаҳо футболчилари нархларини эълон қилди. Биз ушбу маълумот кўпчиликни қизиқтиргани учун, бу ҳақда тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Шу боис энг қиммат футболчилар ТОП-10 лигини сизга тақдим этамиз.

9-10. Лука Модрич
Клуби: «Реал Мадрид»
Нархи: 55 млн.эвро
Ёши: 29
Модрич сўнгги 2 йил ичида дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бирига айланди. Хорватиялик футболчи «Реал»нинг сўнгги муваффақиятлари мухим аҳамият касб этди. Лука 29 ёшда бўлишига қарамасдан дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйҳатида кучли ўнликдан жой олганлиги шунчаки таҳсинга сазовордир.

9-10. Фалкао
Клуби: «Манчестер Юнайтед»
Нархи: 55 млн.эвро
Ёши: 28
Колумбиялик ҳужумчи сўнгги пайтларда унчалик ҳам ёрқин ўйин намойиш қила олмаётган бўлса ҳам, нархи ҳалиям баланд. Фалкао сайт ижодкорлари томонидан 55 млн.эврога баҳоланмоқда. Радамел жароҳатлардан фориғ бўлди ва энди тезда голлар уришни бошлаб юбормаса, нархи кескин тарзда пасайиб кетиши мумкин.

8. Эдисон Кавани
Клуби: «ПСЖ»
Нархи: 57 млн.эвро
Ёши: 27
Кавани «ПСЖ»да Ибрагимовичнинг соясида қолиб кетаётгандек. Уругвайлик ҳужумчининг бугунги ҳолати 57 млн.эврога баҳоланмоқда. Агар у ўзини янада яхши томонлама кўрсата олса, камида 70 млн.га баҳоланиши мумкин. Ажаб эмаски, Эдисон янги мавсумни янги жамоа сафида бошласа.

6-7. Луис Суарес
Клуби: «Барселона»
Нархи: 60 млн.эвро
Ёши: 27
Уругвайлик яна бир суперҳужумчи Суареснинг нархи 60 млн. деб бахоланган. Луис ҳозирча «Барселона» сафида ўзини кўрсатиб улгурганича ёъқ. Агар у Каталонияликлар сафида «Ливерпул»даги ўйинларини намойиш қилса, камида кучли бешликка кириши мумкин. Кўрайликчи Суарес «Барселона» мухлисларининг ҳам ёқимтойига айлана олармикан?

6-7. Хамес Родригес
Клуби: «Реал Мадрид»
Нархи: 60 млн.эвро
Ёши: 23
Колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес ҳам 60 млн.га баҳоланган. Родригес ёзда «Реал»га 80 млн.га тушган эди. У янги жамоасида ҳам «йўқолиб» қолмади ва бугунги кунда Мадридликларнинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Хамеснинг 23 ёшда эканлигини инобатга олсак, унинг нарха ҳали янада баландлаши мумкин.

5. Анхел Ди Мария
Клуби: «Манчестер Юнайтед»
Нархи: 65 млн.эвро
Ёши: 26
Ди Мария Англияга тезда мослашиб кетди ва бугунги кунда «Манчестер Юнайтед» ишқибозларининг севимли футболчисига айланиб улгурди. Дима сайт томонидан 65 млн.га баҳоланган. Анхел «қизил иблислар» билан катта муваффақиятларга эришса, камида учликка кириш имкониятига эга.

4. Неймар
Клуби: «Барселона»
Нархи: 70 млн.эвро
Ёши: 22
Кучли ўнликдан жой олган футболчилар орасида энг ёши Неймардир. Бразилиялик ҳужумчи 70 млн.га баҳоланган. Неймар айниқса 2014-йилни юқори савияда ўтказди ва ундан мухлисларнинг ушбу йилда умидлари катта. «Барселона» ҳужумчиси келажакда ушбу рейтингни бошқариб боришини таҳмин қилиш мумкин.

3. Гарет Бейл
Клуби: «Реал Мадрид»
Нархи: 80 млн.эвро
Ёши: 25
Сўнги пайтларда Бейлнинг трансфери ҳақида гап сўзлар анча кўпайиб кетган эди. Мадридликлар Уэлслик футболчини 300 млн.га ҳам сотмасликларини эълон қилишган. Гаретнинг бугунги кундаги баҳоси 80 млн.эврога тенгланмоқда. Бейлнинг ўйинларида охирги вақтларда бироз пасайиш юзага келгандек. Бироқ бу футболчининг нархига таъсир ўтказмади.

1-2. Криштиану Роналду
Клуби: «Реал Мадрид»
Нархи: 120 млн.эвро
Ёши: 29
Роналду сўнгги икки мавсумда супер ўйинлари орқали дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйҳатида ниҳоят юқорилашга эришди. У 4 йил мобайнида бу рўйҳатда 2-ўриндан жой олиб келаётган эди. Энди эса у Месси билан биргаликда қўшҳокимлик қилмоқда. Роналду ҳам бу натижага 29 ёшида эришганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

1-2. Лионел Месси
Клуби: «Барселона»
Нархи: 120 млн.эвро
Ёши: 27
Ортда қолган икки йил давомида Мессининг ўйинида бироз пасайиш кузатилди. Бироқ у ҳали ҳамон бошқа футболчиларга қараганда кўпроқ гол урмоқда, кўпроқ голли узатмаларни амалга оширмоқда. Лео ҳам ҳудди Криш сингари 120 млн.эврога баҳоланмоқда. Лекин «Барса» уни бу нархда сотмаса керак. Ҳар холда сўнгги янгиликларда клуб уни 220 млн.га сотиши мумкинлиги қайд этилган. Агар бирор клуб унга шунча сумма таклиф қилса, аргентиналик футболчи жаҳонда энг қиммат трансфер қилинган футболчи сифатида тарих саҳифаларидан жой олиши мумкин.

Кучли 20 таликдан шунингдек Томас Мюллер (50 млн.эвро), Роберт Левандовски (50 млн.эвро), Марко Ройс (50 млн.эвро), Марио Гётце (48 млн.эвро), Эден Азар (48 млн.эвро), Пол Погба (45 млн.эвро), Халк (45 млн.эвро), Артуро Видал (45 млн.эвро), Месут Ўзил (45 млн.эвро), Тони Кроос (45 млн.эвро) каби футболчилар жой олишган.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 07.01.2015 14:15. Ўқилди: 11294 марта. Фикрлар: 20 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.