Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 19:00 |
|
Барселона
Неймар (79, 84) |
2
:
0
|
Атлетик Бильбао
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 19:00 |
|
Барселона
Неймар (79, 84) |
2
:
0
|
Атлетик Бильбао
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. "Реал" - "Атлетико" ўйинида кўришгунча (23:00)
|
' |
|
Каталонияликлар ушбу ғалабадан кейин 9 очко билан пешқадамлик қилишда давом этишади.
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" қийинчилик билан "Атлетик"ни мағлуб этди.
|
90+3' |
|
"Барселона" хотиржам тўпни назорат қилмоқда
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Сандро Рамирес 16 метрдан зарба берди. Дарвозабон Ираисос тўпни эгаллаб олди
|
87' |
|
"Атлетик" футболчилари жарима тўпини ўйинга киритишди. Клаудио Браво тўпни эгаллаб олди
|
84' |
|
Бу голда ҳам барча ишни Месси қилди. У ўнг қанотдан 2-3 футболчидан осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб бориб, тўпни орқароққа узатди. Неймар тўпни тўхтатди ва 11 метрли нуқта устидан хотиржамлик билан дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди
|
84' |
|
ГОООООЛЛЛЛ! Неймар, 2:0!
|
82' |
|
Эҳҳҳҳ, бу сафар Месси бу сафар тўпни Неймарга ўз вақтида етказишга шошилмади. У бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончаси чизиғигача етиб борди ва шундан сўнг Неймарга тўпни узатди. Бразилиялик ҳужумчи тўпни ўнг қанотда очиқ турган Сандро Рамиресга етказишни ният қилганди, аммо тўп ҳимоячи тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
79' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва муаммосиз дарвозани ишғол қилди!
|
79' |
|
ГОООООООООЛ!!! Неймар, 1:0!
|
78' |
|
"Барса"да ўзгариш: Педро ўрнига Сандро Рамирес туширилди
|
76' |
|
"Бильбао" қарши ҳужумга ўтди ва ҳужумчи Икер жарима майдончасига ёриб кириб, зарба берди. Зарба йўлига Матьё ғов бўлди ва кейин Пике тўпни қайтарди
|
74' |
|
БУрчак тўпидан кейин Хорка тўпни эгаллаб олди
|
73' |
|
Педро бурчак тўпи ишлади
|
72' |
|
"Барса" босимни оширмоқда. Месси 5-6 нафар футболчини орасидан ўтиб кетди ва тўпни шеригига узатди. У эса Иньестани олдинга бошлади. Андрес жарима майдончаси ичида Неймарни тўп билан таъминлаганди, бразилиялик футболчи офсайдда қолиб кетган экан
|
69' |
|
Месси чиройли пас билан Иньестани чап қанотдан жарима майдончасига бошлади. Андрес ўнг қанотда очилган Неймарга узатди. Тўп Неймардан бироз ўнгроққа ўтиб кетди ва Неймар тўпни эгаллаб дарвозабон майдончасига етиб келган Мессига узатди. ҲИмоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Аммо ҳакамлар бурчак тўпи беришмади
|
68' |
|
"Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Педро тўпни чап қанотдаги Неймарга етказди. Бразилиялик футболчи 18 метрдан зарба берди, ноаниқ
|
67' |
|
Неймар икки-уч ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида жарима майдончаси остонасида чалиб йиқитилди. Аммо ҳакам жарима зарбаси бермади
|
66' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпни Месси қайтарди, ўзига бўйсундирди. Бир неча ҳмоячи орасидан чиқиб кетаётганида ҳимоячилардан бири тўпни олиб қўйди
|
65' |
|
Ариц Адурис 22 метрдан "Барса" дарвозаси томон зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
|
65' |
|
Алба икки футболчи орасидан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига узатди. ҲИмоячи тўпни бош билан қайтарди
|
63' |
|
Мунир ўрнига Неймар туширилди. Стадионда ўтирган Суарес ёш ҳужумчини олқишлаб қўйди
|
62' |
|
Бускетс огоҳлантириш олди
|
60' |
|
Мессидан тўпни қабул қилиб олган Алба тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Мунир бош билан зарба беришнинг уддасидан чиқди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
59' |
|
Меҳмонлар ҳам асло ҳимояга ётишаётгани йўқ. Олдинга интилишмоқда. Ҳозирча улар тўпни жарима майдончасига олиб кира олишмаяпти
|
56' |
|
Иньеста жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди
|
53' |
|
Вууууҳ, Алба чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўзига узатилган тўпни ўнг оёғига мослади ва зарба берди. ДАврозабон тўпни оёқлари билан қайтарди!
|
50' |
|
БУ фаоллик эвазига меҳмонлар жазоланишлари мумкин эди. Бильбаоликлар бахтига қанот ҳаками шубҳали офсайд эвазига Мессининг голини бекор қилди
|
50' |
|
Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаол ўйнашга интилишмоқда.
|
47' |
|
Ракитич Мунирни рандевуга чиқаришга ҳаракат қилди. Аммо узатма бироз секинрок бўлгани учун Ҳадодий ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб боришга тўғри келди. Тўни эса дарвозабон эгаллаб олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. "Барса"да ўзгариш бор. Маскерано ўрнига Пике тушди
|
' |
|
Ҳозирча "Барселона" - "Атлетик Бильбао" - 0:0. Биринчи бўлимда Мунирда дарвозани ишғол қилиш учун камида 3та вазият бўлди. Аммо Испания терма жамоасида дебют қилган футболчи имкониятлардан фойдалана олмади. Месси тўпни ундан қизғонаётгани йўқ. Доимо ёш жамоадошини яхши вазиятга чиқармоқда
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди.
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
42' |
|
"Барса" ижросида яна иккита хавфли вазият. Дастлаб чап қанотдан етказиб берилган тўп дарвоза томон тепилди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. БУрчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин МЕсси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига яқинлашган Мунирга узатди. Мунирнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
|
41' |
|
Месси ва Мунир бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Аргентиналик ҳужумчи яна бир марта Ҳаддодийни бирга-бир вазиятга чиқарди. Мунир ўзи ўнг оёқда зарба бериши мумкин бўлган вазиятда ёнидаги рақибини алдашга қарор қилди. Бунинг уддасидан чиқа олмади, аммо тўпни Мессига етказа олди. Лео жарима майдончасига ёриб кириб, зарба берди. Бироқ ҳимоячи ётган кўйи тўп йўлига ғов бўлди
|
39' |
|
"Атлетик" ҳимоячиси Карлос Гурпеги жарима майдончаси ичида қўли билан очиқчасига Ҳаддодийнинг ортида итариб йиқитди. Бироқ ҳакам бу вазиятни пенальти тортмайди деб ҳисоблади.
|
38' |
|
Педро ўнг қанотда бир ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасига кириб келиб, нариги қанотдаги Мунир томон узатди. Марказий ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
|
37' |
|
Ўнг қанотдан жарима майдончаисга етказилган тўп Месси бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
36' |
|
Тўп майдон марказида кўп сақланиб қолмаяпти. "Барса"нинг ҳужумларини меҳмон жамоа бартараф этмоқда
|
33' |
|
Мунир рақиб жарима майдончаси ичида дарвозабоннинг йўлини тўсгани учун ҳакам вазиятни фол деб баҳолади
|
30' |
|
"Атлетик" футболчиси Ариц Адурис огоҳлантириш олди. У Маскеранонинг юзига тепиб юборди
|
28' |
|
"Атлетик" футболчиси ярим ҳимоячиси жарима майдончасига кириб, зарба йўллади. Зарба унчалик кучли чиқмагани боис Браво осонлик билан тўпни эгаллаб олди
|
26' |
|
Мессининг узатмасини яна Мунир ўтказиб юборди
|
19' |
|
Эҳҳҳҳ, Муниииир! Мессининг узатмасидан кейин ал-Ҳаддодий дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Ёнида пайдо бўлган ҳимоячини чалғитди ва зарба берди. Фақат зарбадан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
16' |
|
Устунлик тўлалигича мезбонлар томонида. Ҳозирча меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда
|
11' |
|
"Барса" қарши ҳужумга ўтди. Месси тўпни ҳимоячилар орасидан ўтказиб, Мунир томон етказди. Ҳаддодий унга ета олмади
|
9' |
|
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди
|
8' |
|
"Барселона" бугун ўзининг Каталония байроғи рангидаги сариқ-қизил учинчи формасида майдонга тушган. Бильбао эса кўк-оқ рангли футболка-шортикда ҳаракат қилмоқда.
|
5' |
|
Ўйин бошида томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан берилган зарбани "Барса" посбони Браво ён томонга уриб юборган бўлса, Монтойянинг зарбасини "Атлетик" дарвозабни қайтарди
|
1' |
|
Техник камчилик учун узр сўраймиз. Ўйин бошланди!
|
' |
|
Жамоалар майдонда саф тортишди
|
' |
|
Барчангизни энди "Барселона" ва "Атлетик Бильбао" жамоалари ўртасидаги баҳсдан ташкил этиладиган онлайнтрансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
|
' |
|
Хайрли кеч футбол мухлислари.
|
Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 19:00 |
|
Барселона
Неймар (79, 84) |
2
:
0
|
Атлетик Бильбао
|
|
Ла-лига - 2014-15 / 3-тур / 13.09.2014 19:00 |
|
Барселона
Неймар (79, 84) |
2
:
0
|
Атлетик Бильбао
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18285 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 15974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг термасига қарши сафарда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Киритилди: 11:04, 22.03.2024. Ўқилди: 13647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Гонгконгга қарши (2:0) ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Киритилди: 07:26, 22.03.2024. Ўқилди: 13251 марта. Фикрлар сони: 11 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13220 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.
Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12393 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10488 марта. Фикрлар сони: 4 та.
"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8787 марта. Фикрлар сони: 13 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтишидан хавотирланмаяпти.
Киритилди: 07:50, 22.03.2024. Ўқилди: 8487 марта. Фикрлар сони: 10 та.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23409 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.
Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16205 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Киритилди: 18:49, 04.03.2024. Ўқилди: 15885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бир кун аввал Словения ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:44, 27.03.2024. Ўқилди: 6945 марта. Фикрлар сони: 20 та.
"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Стив Никол "Реал Мадрид" мерсисайдлик футболчи Трент Александр-Арнолдни сотиб олиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга жавоб берди.
Киритилди: 15:03, 27.03.2024. Ўқилди: 4004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Сешанба оқшомида Мадридда Испания ва Бразилия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 21:50, 27.03.2024. Ўқилди: 3013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Рональд Куман «Барселона» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий эмас эди ва унинг трансфер бозоридаги даҳшатли рекорди бунинг сабабларидан бири эди.
Киритилди: 23:37, 27.03.2024. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига ҳимоячи ярим ҳимоячи топди. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Киритилди: 17:55, 27.03.2024. Ўқилди: 2559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 2292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.
Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.
Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.
Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.
Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.