Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2014-15 / 21-тур / 02.02.2015 01:00 |
|
Барселона
Неймар (45)
Рафинья (53)
Месси (56) |
3
:
2
|
Вильярреал
Денис Черишев (30)
Лусиано Вьетто (51) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2014-15 / 21-тур / 02.02.2015 01:00 |
|
Барселона
Неймар (45)
Рафинья (53)
Месси (56) |
3
:
2
|
Вильярреал
Денис Черишев (30)
Лусиано Вьетто (51) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат.
|
' |
|
Қизиқарли ўйин бўлди. "Барселона" "Реал"ни таъқиб қилишда давом этади. Улар орасидаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. Каталонияликлар икки марта ҳисобда ортда бораётиб, иродали ғалабани қўлга киритишди. "Барселона" - "Вильярреал" - 3:2.
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни Пике бош билан қайтарди
|
90' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди
|
89' |
|
"Вильярреал"да ўзгариш: Жованни дос Сантос ўрнига Окачукве Уче туширилди
|
88' |
|
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Иван Ракитич тушди
|
87' |
|
Ўйиннинг сўнгги сониялари бўлишига қарамай, мезбонлар рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг қилишмоқда. Бу эса ўз фойдасини бермоқда. Меҳмонлар тўпни олдириб қўйишмоқда, аммо ўзлари ҳам "Барса" футболчиларига зарба бериш имкониятини беришмаяпти
|
83' |
|
Альба яна чап қанотда очилди ва Мессидан узатмани қабул қилиб, дарвозабон майдончаси яқинига па берди. Ҳимоячи қийинчилик билан бўлса-да хавфни бартараф этишди
|
83' |
|
Альба чап қанотдан дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди, даврозабон тўпга эга чиқди
|
82' |
|
Жаримадан етказилган тўпни Вьетто бош билан дарвозага буришга уринди. Муваффақиятсиз чиқди уриниш
|
82' |
|
"Вильярреал" чап қанотда жарима зарбасини ўйинга киритади
|
80' |
|
Вууҳ! Алвес юқоридан дарвозабон майдончаси яқинига пас берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Акс ҳолда Неймар дарвозага зарба беришга тайёр эди. Ҳакам эса бурчак тўпи бермади
|
79' |
|
"Барса"да ўзгариш: Суарес ўрнига Педро туширилди
|
77' |
|
Бурчак тўпидан кейин бу сафар Месси чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо дарвоза олдига пас берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
|
76' |
|
Аввалги ўйинда бўлгани каби Неймар чап томондан Мессига пас бериб, ўзи юқоридан келадиган тўпни қабул қилиш учун дарвозабон майдончаси томон очилди. ҲИмоячи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
73' |
|
"Вильярреал" футболчилари майдон марказида тўпни эгаллаб, яхши қарши ҳужумга ўтишаётганида Рафинья тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди ва жамоасини хавфли ҳужумдан қутқарди
|
71' |
|
"Барса"да ўзгариш бўлди: Бускетс ўрнига Жереми Матьё туширилди. У марказий ҳимоядан жой олиб, Маскерано майдон марказига сурилади
|
69' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Барса" тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтаётганида Месси жарима майдончасига яқин жойда фол ишлатди
|
68' |
|
"Вильярреал" таваккал қилиб, катта куч билан олдинга ўтмоқда. Меҳмонлар каталониялик ҳимоячилар муаммо туғдиришмоқда, аммо ўзлари ҳам қарши ҳужумда гол ўтказиб юборишлари мумкин. Ҳозир Неймар иккига икки вазиятда ҳимоячини алдаб ўта олмади
|
65' |
|
Вууууууҳ! Бир нарсалар бўлиб кетди! Аввалига Виктор Руис урган гол офсайд туфайли бекор қилинди. "Барса" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва Неймар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. У тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ёнидан ўтаётганида посбонга урилиб йиқилди. Ўйин тўхтатилмади. Ён томонга тепиб юборилган тўпни Рафинья эгаллади ва зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида олис устун ёнида ётган Суарес томон келди. Луис ўрнидан туриб, бош билан тўпни дарвозага буришга ҳаракат қилди, аммо гол ура олмади!!!
|
62' |
|
Рафинья сариқ карточка олди. Дарвозагача 20 метрлардан жарима зарбаси тепади "Вильярреал"
|
61' |
|
Эҳ, Неймар! Месси деярли ҳимоядан тўпни эгаллаб, жарима майдончасигача келиб, Неймарга пас берди. Бразилиялик ҳужумчи 15 метрлардан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
60' |
|
Иньеста чап қанотдан дарвозабон майдончаси томон узатмани амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
|
56' |
|
ГООООООООЛ! МЕсссссссииии! 3:2! Қойил-қойил... Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида Суарес жарима майдончаси ташқарисида қабул қилди ва ётган ҳолда сал нарироқда турган Мессига пас берди. Лео ўнг оёқда "тўққизлик"ни аниқ нишонга олди!
|
53' |
|
ГООООООЛ! Рафинья! 2:2! Чап қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида тўп дарвозабон майдончасига етказилди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, Рафиньяга келиб тушди ва у дарвозани ишғол қилди!
|
51' |
|
ГООООЛ! Лусиано Вьетто! 1:2! Бундан бир дақиқа аввал Пике "Вильярреал"нинг қарши ҳужуми пайтида Черишевдан тўпни чиройли тарзда олиб қўйган бўлса, ҳозир йўқ жойдан, майдон марказида Жонатон дос Сантосга тўпни олдириб қўйди. Ҳужумчи жарима майдончасигача югуриб бориб, Пикени яна бир марта алдади ва Вьеттога пас берди. Футболчи бўш дарвозани осонлик билан ишғол қилди!
|
50' |
|
Вуууҳ! Чиройли, жуда чиройли! Неймар ва Иньеста жуда қисқа масофадан икки марта таван билан "девор" ўйнашди. Рафинья чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо шерикларига пас беришга улгурмади
|
48' |
|
Жарима майдончасига етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди. Алвес 17 метрлардан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
|
47' |
|
"Барселона" тўпни назорат қилиб, ўнг томондан узатилган пас билан жарима майдончаси ичида очилган Суаресни тўп билан таъминлади. Лиус йиқилиб тушди, аммо тўпни орқароққа тепди. Рафинья ва Месси зарба беришига ҳимоячилар йўл қўйишмади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Бир дақиқадан кейин иккинчи бўлим бошланади.
|
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати (%) - 71 : 29. Зарбалар - 9 : 3. Аниқ зарбалар - 3 : 2. Бурчак зарбалари - 5 : 0. Фоллар - 4 : 12. Огоҳлантиришлар - 0 : 2. Ҳисоб - 1 : 1.
|
45' |
|
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. "Барселона" - "Вильярреал" - 1:1. Танаффус.
|
45' |
|
ГООООООЛ! Неймааааар! 1:1! Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагида ичкарида очилган Рафиньяга пас берди. Рафинья мастерларча чап оёқда олис бурчак томон тўпни айлантирди. Даврозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Неймар дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!
|
43' |
|
Қарши ҳужум дарвозага аниқ зарба йўлланиши билан якунланди. Чап қанотдан етказилган тўпни Пике қайтарди ва тўп юқорига кўтарилди. Лусиано Вьетто бош билан дарвозага зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
|
42' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Алвес ўнг томондан жарима майдончасига яқинлашди ва Суаресга пас берди. Луис Иньестага зарба бериш имкониятини яратди. Ярим ҳимоячининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди ва шундан сўнг улар Мессидан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишди
|
41' |
|
Жонатан дос Сантос огоҳлантириш олди. Майдон марказида Неймарни чалгани учун
|
40' |
|
"Барса" тўпни назорат қилди ва Суаресга тўп етказилган пайтда ҳужумчи офсайдда қолди
|
38' |
|
Альбанинг узатмаси ноаниқ бўлди ва тўп нариги томондан майдонни тарк этди
|
37' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни дарвозабон мушти билан уриб юборди, "Вилярреал" тезкор ҳужумга ўтиши мумкин бўлган вазиятда Альба олдинга узатилган тўпни эгаллаб олди
|
36' |
|
Суарес жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотда очиган Альбага узатма берди. Хордининг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
33' |
|
Чап бурчакка яқин жойда Мессига нисбаан ўйин қоидаси бузилди. Лионелнинг ўзи тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Алвес узатди. Дани йўллаган зарба (тўпни ерга туширмасдан) аниқ чиқмади
|
30' |
|
ГОООООООЛ! Денис Черишееев! 0:1! "Вильярреал" чап қанотдан ҳужум ташкил қилиб, тўпни ўнг қанотга узатишди. Марио Гаспар жарима майдончаси ташқарисида зарбани ўта муваффақиятсиз ва наониқ йўллагандек кўринганди, аммо Черишев тўп оёқ қўйиб қолди ва тўп Браво қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди. Кутилмаган гол
|
27' |
|
Неймарга нисбатан Черишев ўйин қоидасини бузди, аммо тўп мезбонларда бўлгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Тўп Месси орқали Алвесга келди. Даниэлнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади
|
26' |
|
Алвес ўнг қанотдан ҳаводан етказиб берган узатмани дарвозабон қайтарди, аммо қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган "кўк-анорранг" формали футболчи топилмади
|
25' |
|
Жованни дос Сантос Маскеранони алдаб ўта олмади, акс ҳолда "Барса" дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди...
|
22' |
|
"Вилярреал" яна Черишев қанотидан ҳужум ташкил қилди. Дениснинг узатмасидан кейин Альба кескинликни йўққа чиқарди
|
21' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Суаресссс! Алвес узатган тўпни Иньеста жарима майдончаси ичида Суаресга қолдирди. Луис айнан 11 метрли нуқта атрофида зарба йўллаб, дарвозани ишғол қила олмади!
|
19' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Месси чиройли пас билан чап қанотдан жарима майдончасига кирган Иньестани бирга бир вазиятга чиқарди. Аммо Адрес тўпга бироз ета олмади. Асенхо тўпни эгаллаб олди
|
19' |
|
Месси томонидан йўлланган зарба жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
|
17' |
|
"Вильярреал" жарима майдончаси ярим айланаси ичида Рафинья чалиб йиқитилди. Месси учун яхши нуқта!
|
16' |
|
Месси тўп билан жарима майдончасига кириб борди, аммо кўпгина ҳимоячилар қуршовида йиқилиб, тўпни йўқотди. Ҳакам пенальти учун асос топмади
|
14' |
|
Черишев ўзининг чап қанотидан каталонияликлар жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Маскерано тўпни қайтарди
|
12' |
|
Вуууууҳ! Алвес ерлатиб жарима майдончаси ташқарисида турган Суаресга узатма берди ва Луис 18 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Асенхо қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
12' |
|
Иньеста офсайдда қолди деб топилди
|
11' |
|
"Сариқ сувости кемаси" мезбонларнинг дастлабки бўлимдаги босимини бартараф этди ва энди ўзлари ҳам аста-секин олдинга ўтишмоқда
|
8' |
|
Оҳо! Иньестанинг кесиб ўтувчи узатмасидан кейин Суарес ўнг томондан жарима майдончаси кириб борди ва нариги томондан очилиши керак бўлган Неймар томон узатма берди. Аммо бразилиялик футболчи кеч қолганди
|
6' |
|
Алвес ўнг қанотдан олдинга узатма берди. Месси бу тўпга ета олмасди
|
3' |
|
Бурчакдан узатилган тўпни Суарес акробатик услубда дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади
|
3' |
|
Суарес чап томондан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
|
2' |
|
Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар дарвозасига олдида тахликали вазият юзага келди. Чап қанотдан етказилган узатмани дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
|
1' |
|
Оҳо! Месси майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, Суаресни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Луис жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб, ҳимоячини алдамоқчи бўлганида тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
|
1' |
|
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга "Вильярреал" киритиб берди. Кетдик!
|
' |
|
"Барселона" кўк-анорранг, "Вильярреал" эса сариқ рангли формаларда майдонга тушиб келишмоқда.
|
' |
|
Ўйин бошланишиги тобора оз вақт қолмоқда. Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, Энрике асосий таркибга битта ўзгартириш киритган. Бугун Ракитич ўрнига Рафинья илк дақиқалардан ўйинни бошлайди. Қолгани ҳаммаси жойида
|
' |
|
"Барселона" ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилмоқда. Сўнгги пайтларда ҳар иккала жамоа жуда яхши ўйин намойиш қилишмоқда. Шу боис, бугунги ўйин анча қизиқарли ўтиши кутилмоқда
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
|
Ла-лига - 2014-15 / 21-тур / 02.02.2015 01:00 |
|
Барселона
Неймар (45)
Рафинья (53)
Месси (56) |
3
:
2
|
Вильярреал
Денис Черишев (30)
Лусиано Вьетто (51) |
|
Ла-лига - 2014-15 / 21-тур / 02.02.2015 01:00 |
|
Барселона
Неймар (45)
Рафинья (53)
Месси (56) |
3
:
2
|
Вильярреал
Денис Черишев (30)
Лусиано Вьетто (51) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 16273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13329 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.
Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12428 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10549 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Бир кун аввал Словения ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:44, 27.03.2024. Ўқилди: 9254 марта. Фикрлар сони: 20 та.
"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8851 марта. Фикрлар сони: 13 та.
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан суҳбати ҳақида гапирди.
Киритилди: 12:12, 26.03.2024. Ўқилди: 8638 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Густаво Псонкевич исмли дизайнер ижтимоий тармоқларда ўзи томонидан яратилган дизайнларга мисол келтираётиб, Ўзбекистон терма жамоасининг либосини ҳам тилга олган.
Киритилди: 10:09, 25.03.2024. Ўқилди: 8528 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу УEФА Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 11:31, 24.03.2024. Ўқилди: 7502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23491 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18399 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.
Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16214 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Куни кеча Мбаппе Telefoot нашрига интервью берди.
Киритилди: 22:28, 28.03.2024. Ўқилди: 3986 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби Ансу Фати жамоадан ижара асосида бошқа жамоага кетганидан сўнг бўшаб қолган 10-рақамда фойдаланмоқчи.
Киритилди: 05:11, 29.03.2024. Ўқилди: 3142 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Киритилди: 18:26, 28.03.2024. Ўқилди: 2903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ушбу дам олиш кунлари Англия Премьер-лигасида “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Киритилди: 18:35, 28.03.2024. Ўқилди: 2462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ёзда "Реал"га ўтадиган "Палмейрас" ҳужумчиси Эндрикнинг нархи ошди.
Киритилди: 23:17, 28.03.2024. Ўқилди: 2134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3183 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 5634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2633 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.
Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.
Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.
Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.
Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1343 марта. Фикрлар сони: 0 та.