Учрашув тафсилоти
ЕЧЛ - 2014-15 / Ярим финал / 06.05.2015 23:45 |
|
Барселона
Лионель Месси (77, 80)
Неймар (90+4) |
3
:
0
|
Бавария
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
ЕЧЛ - 2014-15 / Ярим финал / 06.05.2015 23:45 |
|
Барселона
Лионель Месси (77, 80)
Неймар (90+4) |
3
:
0
|
Бавария
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Бавария" - 3:0!
|
90+4' |
|
ГООООООООЛ! Неймааааааар, 3:0! "Барселона" қарши ҳужум ташкил қилди. Мессини майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди, тўпни эгаллаган Суарес Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик ҳужумчи Нойернинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, Мануэлни ҳам, "Бавария"ни ҳам ағдарди! Ҳаммаси тамом!
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
88' |
|
"Барса"да иккита ўзгариш бўлди: Иньеста ўрнига Рафинья Алкантара, Маскерано ўрнига Бартра туширилди
|
86' |
|
Швайнтайгер олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
|
84' |
|
Суареееессс! Хавининг узатмасидан кейин Луис бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва тўпни ҳавога йўллади. Тўнашувга бутунлай нуқта қўйилиши мумкин эди...
|
81' |
|
Жамоаларда ўзгариш бўлди. Бироз аввал "Бавария"да Мюллер ўрнига Марио Гётце тушган бўлса, ҳозир "Барселона"да Ракитич ўз ўрнини Хави туширилди.
|
81' |
|
Месси Боатенгни ёш болаларча алдаб ўтди ва Нойернинг устидан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди! Лам тўпга ташланди, аммо қайтара олмади...
|
80' |
|
ГОООООООЛ! Мессссиииииии, 2:0! Фантастика! Қани, Нойер? Қанииии?
|
78' |
|
Бугун Месси ўзининг ЕЧЛдаги 100-ўйинини ўтказмоқда. Юбилейда ўйинда гол уриб, ўз голларини 76тага етказди ва Роналду билан яна тенглашиб олди.
|
77' |
|
ГООООООООЛ! Месссиииииииииии!!!!! Лео жарима майдончаси ташқарисидан 18 метрлардан кучли зарба билан яқин бурчакка тўпни жойлади!
|
75' |
|
"Бавария" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Каталонияликлар тезда зоналарни ёпишга улгуришди
|
71' |
|
Вуууҳ! Тиагу Алкантаранинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирди ва Тер Штеген тўпни ушлаб олди
|
68' |
|
Неймар сариқ карточка олди, қанотдаги қўполлиги учун
|
66' |
|
Алонсо томонида жарима майдончасига етказилган узатмани Бускетс бош билан майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчакдан етказилган тўп "Бавария" футболчисидан майдонни тарк этди.
|
65' |
|
Жерар Пике сариқ карточка олди. Дарвозагача 25 метрлар масофа
|
64' |
|
Неймааааар! "Барселона" рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг уюштирди ва Ракитич тўпни эгаллаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарга пас берди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
61' |
|
Нойеееееер! Мессининг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқиб кетди! Мануэль дарвозани тарк этди ва тўпни ён томонга тепиб юборди!
|
60' |
|
Неймар 4 ҳимоячи орасидан чиройли ўтиб кетди, аммо сўнгги узатмани ҳимоячилар қайтариб қолишди
|
57' |
|
Месссиии! Неймар билан "девор" ўйнади ва 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Нойер тўпни эгаллади
|
57' |
|
Месси жарима майдончаси ташқарисидан шерикларини тўп билан таъминлай олмади
|
56' |
|
Хуан Бернат - сариқ карточка. Мессини тортиб йиқитди
|
56' |
|
"Бавария" бурчак тўпи ишлади
|
55' |
|
Мюллер бирга бир чиқаётганди, бироқ офсайд
|
52' |
|
Мехди Бенатиага сариқ карточка. Иньестани қўполлик билан тўхтатгани учун
|
50' |
|
Месси жарима майдончасига яқинлашди ва ўнг қанотда очилган Ракитичга узатма берди. Иваннинг дарвозабон майдончасини кўзлаб узатмаси ҳимоячидан ўтмади
|
48' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Тер Штеген эгаллади ва тезкор қарши ҳужумга асос қолди. Филипп Лам тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
|
47' |
|
Алонсонинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
|
46' |
|
Алвес сариқ карточка олди. Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Левандовскини тортиб йиқитди. Жарима майдончаси чизиғи олдида жарима зарбаси.
|
46' |
|
Иккинчи тайм бошланди. Бу сафар тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
|
' |
|
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга қайтишлари керак
|
45' |
|
Биринчи бўлим тугади. Риццоли таймга вақт қўшмади. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Бавария" - 0:0.
|
45' |
|
Неймар чап қанотда Суарес билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо уругвайлик футболчи ўзи зарба беришга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
|
40' |
|
Ракитич жарима майдончасининг чап бурчагидан зарба йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди
|
39' |
|
Вуууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Алвес бирга бир вазиятга чиқиб кетди! Яна Нойер жамоани қутқарди!
|
37' |
|
Олис масофадан берилган узатмадан сўнг Левандовски 180 даражага айланиб тўп билан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига етказган узатмасини Тер Штеген эгаллаб олди
|
36' |
|
Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Нойер эгаллаб олди!
|
35' |
|
Хаби Алонсо сариқ карточка билан жазоланди. Мессига қарши фол учун
|
30' |
|
Тьяго Алкантаранинг жарима майдончаси ташқарисидан берган айланма зарба/узатмаси ноаниқ бўлди
|
27' |
|
"Барса"нинг навбатдаги ҳужуми. Тезкор Альба чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Боатенг тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак тўпига Суарес 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
26' |
|
"Барселона" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Месси чап қанотда очилган Суаресга пас берди. Луис тўпни Мессига қайтарди ва тўп Неймарга етказилган пайтда ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
23' |
|
Маскерано ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 30 метрлардан Алонсо жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
|
21' |
|
Оҳо! Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагида 4 футболчидан ўтиб кетди ва олис устун томон узатма берди. Неймар тўпга ета олмади.
|
20' |
|
Офсайднинг узатмасидан кейин Альба офсайдда деб топилди. Бироз шубҳали қарор
|
18' |
|
Левандовскииииииии! Мюллер ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди. Леван 5 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади! Унга ҳеч ким халақит бермаётганди!
|
15' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлмади.
|
15' |
|
Вууууууҳ! Неймаааааар! Суарес ўнг қанотда Боатенгдан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончаси марказига узатма берди. Неймарнинг яқин масофадан зарбаси Рафиньяга тегиб майдонни тарк этди. Неймар зарба бераётганида сирпаниб кеган экан...
|
13' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Левандовски бош билан давроза томон буришга уринди. Ноаниқ.
|
12' |
|
Вууууууууҳ! Суарееееесссс! ҲИмоячининг офсайдни юзага келтиришдаги хатосидан сўнг Луис бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди! Нойер оёғи билан зарбани қайтарди! Хуҳ!
|
10' |
|
Қарши ҳужумда Левандовски чап томондан олдинга борди ва Швайнштайгер томон узатма берди. Маскерано тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
|
7' |
|
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Месси жарима майдончаси ташқарисида эгаллади ва Суаресга берди. Луиснинг 18 метрдан йўллаган зарбасини Нойер эгаллади.
|
6' |
|
"Бавария" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар кучли прессинг орқали уларга имкон беришмаяпти
|
6' |
|
"Бавария" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар кучли прессинг орқали уларга имкон беришмаяпти
|
4' |
|
Вуууҳ! Мессиннг узатмасидан кейин Суарес деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Боатенг уни ортдан туртиб йиқитди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм эта олмади
|
1' |
|
Марказдан етказилган узатма пайтида Неймар офсайдда қолди...
|
1' |
|
Тўпни ўйинга "Бавария" футболчилари киритиб беришди. Кетдик!
|
' |
|
"Барселона" кўк-анорранг, "Бавария" оқ рангли формада ўйнайди
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда! Барчаси ажойиб!
|
' |
|
"Камп Ноу" куйламоқда. Мухлислари ўз севимли футболчиларини кутиб олишга тайёрланишмоқда
|
' |
|
Сўнгги пайтларда сайтимизга ташриф буюрувчилар анча ўсди ва серверни кучайтиришга эҳтиёж сезилмоқда. Бу масала сайт олдида турибди, буни ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса сайт қотиб қолаётган бўлса ҳам, талабларингизни қондириб туришга ҳаракат қиламиз.
|
' |
|
Ўйин бошланишига 15 дақиқадан камроқ вақт қолмоқда. Ўйиндан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни биз билан кузатиб бораётгангиз учун ташаккур
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли еврофутбол мухлислари! ЕЧЛ ярим финал: "Барселона" - "Бавария"!
|
ЕЧЛ - 2014-15 / Ярим финал / 06.05.2015 23:45 |
|
Барселона
Лионель Месси (77, 80)
Неймар (90+4) |
3
:
0
|
Бавария
|
|
ЕЧЛ - 2014-15 / Ярим финал / 06.05.2015 23:45 |
|
Барселона
Лионель Месси (77, 80)
Неймар (90+4) |
3
:
0
|
Бавария
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 17092 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 11943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 10:37, 12.04.2024. Ўқилди: 10082 марта. Фикрлар сони: 9 та.
"Кальяри"да ижара асосида ўйнаётган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Киритилди: 13:58, 13.04.2024. Ўқилди: 9755 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Манчестер Сити" вингери Фил Фоденга Европанинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 04:29, 15.04.2024. Ўқилди: 9730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чоршанба оқшомида "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Реал Мадрид"ни қабул қилади.
Киритилди: 19:18, 15.04.2024. Ўқилди: 9410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида “ПСЖ” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Киритилди: 12:37, 12.04.2024. Ўқилди: 9283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Нуфузли Goal нашри "Олтин тўп" совринига даъвогарларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 22:14, 15.04.2024. Ўқилди: 9078 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Артуро Видаль "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ишонмоқда.
Киритилди: 18:54, 14.04.2024. Ўқилди: 9035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"ни бошқариши мумкин.
Киритилди: 18:09, 14.04.2024. Ўқилди: 8419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 19315 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Родриго ёзги трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 16:39, 19.03.2024. Ўқилди: 14062 марта. Фикрлар сони: 15 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13852 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Европа чемпионлар лигасида кеча чорак финалнинг жавоб учрашувлари якунига етди.
Киритилди: 12:06, 18.04.2024. Ўқилди: 5576 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоасининг Испания чемпионати доирасидаги “Барселона”га қарши навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Киритилди: 13:52, 18.04.2024. Ўқилди: 4144 марта. Фикрлар сони: 22 та.
"Барселона" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркиб жиҳатидан ўзгариши мумкин.
Киритилди: 18:54, 18.04.2024. Ўқилди: 3877 марта. Фикрлар сони: 11 та.
Киритилди: 13:28, 18.04.2024. Ўқилди: 3854 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Манчестер Сити”ни пенальтилар сериясида мағлуб этди.
Киритилди: 19:18, 18.04.2024. Ўқилди: 3396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3945 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.