Учрашув тафсилоти
Европа лигаси - 2014-15 / Финал / 27.05.2015 23:45 |
|
Днепр
Никола Калинич (7)
Руслан Ротань (44) |
2
:
3
|
Севилья
Гжегож Криховяк (28)
Карлос Бакка (31, 73) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Европа лигаси - 2014-15 / Финал / 27.05.2015 23:45 |
|
Днепр
Никола Калинич (7)
Руслан Ротань (44) |
2
:
3
|
Севилья
Гжегож Криховяк (28)
Карлос Бакка (31, 73) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Стадион тақдирлаш маросимига тайёрланмоқда. Биз эса сиз билан хайрлашамиз. Эътиборингиз учун раҳмат!
|
' |
|
"Днепр" мақтовга лойиқ жамоа. Улар финалгача етиб келиб, сенсация соҳибига айланиб бўлишганди. Финалда ҳам улар рақиб билан тенгма-тенг ўйнашди. Шунга қарамай, днепропетровсклик футболчилар йиғлашмоқда...
|
' |
|
"Севилья" келаси мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Демак, ЕЧЛда Испаниядан 5та жамоа қатнашадиган бўлди
|
' |
|
"Севилья" УЕФА тарихида Европа лигаси (УЕФА кубоги) совринини 4 марта қўлга киритган илк жамоага айланди
|
' |
|
Футболчилар йиғлашмоқда. Кимдир хурсандчиликдан, кимдир аламдан...
|
90+5' |
|
Ўйин якунланди! "Севилья" — чемпион!
|
90+4' |
|
Коноплянканинг узатмасини Серхио Рик эгаллаб олди
|
90+3' |
|
Коке яхши имкониятдан фойдалана олмади! Унинг зарбаси ноаниқ чиқди!
|
90+2' |
|
"Днепр" 10 киши бўлиб ўйнамоқда. Маркевич футболчи алмаштириш имкониятидан фойдаланиб бўлганди
|
90+1' |
|
Ротань кетма-кет 3 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
"Днепр" бурчак тўпи ишлади
|
88' |
|
Ёқимиз вазият. "Днепр" ҳимоячиси Матеуш ўзидан ўзи майдонга қулади. Тўқнашувда мияси чайқалганга ўхшаяпти. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди
|
87' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Банега ўрнига Висенте Иборра туширилди
|
85' |
|
"Днепр"да сўнгги ўзгариш: Канкава ўрнига Шахов туширилди
|
83' |
|
Лео Матосга ҳам "сариқ" кўрсатилди
|
82' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Карлос Бакка ўрнига Кевин Гамейро туширилди
|
81' |
|
Хавфли! Коноплянка чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва ҳаводан узатма берди. Матеуш бош билан тўпни дарвоза томон бурди, аммо ноаниқ чиқди
|
79' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага яна Бакка бош билан зарба берди. ноаниқ
|
79' |
|
Вууууҳ! Бакка дарвозабон билан юзма юз ҳолатда бош билан зарба берди. Бойко жамоасини қутқарди!
|
78' |
|
"Днепр"да ўзгариш: Калинич ўрнига Евгений Селезнёв туширилди
|
74' |
|
Руслан Ротань ҳам огоҳлантирилди
|
73' |
|
Карлос Бакканинг гол нишонлаши вақтни чўзиш деб ҳисобланди ва у огоҳлантирилди
|
73' |
|
ГОООООООЛ! Карлос Бакка! 2:3! Ҳимоячиларнинг ичик эътиборсизлигидан фойдаланган Витоло Баккани бирга бир вазиятга чиқарди. Колумбиялик футболчи жарима майдончасига кирди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
70' |
|
Роман Безус огоҳлантирилди
|
69' |
|
Баҳсли вазият! "Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин Витоло жарима майдончаси ташқарисидан югуриб кирди ва Матеушга урилиб йиқилди! Пенальти бор эди, аммо Аткинсон!..
|
68' |
|
"Днепр"да ўзгариш: Федорчук ўрнига Роман Безус туширилди
|
67' |
|
"Севилья" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчи стандарт жуда хавфли бўлди. Криховяк 6-7 метр масофадан йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ўзини ташлади
|
64' |
|
Испанлар бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин Мбиа бош билан ноаниқ зарба йўллади
|
63' |
|
Ротань ижросидаги жарима зарбаси аниқ чиқмади
|
62' |
|
Даниэль Каррису сариқ карточка олди
|
61' |
|
Испанияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
|
58' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Рейес ўрнига Коке туширилди
|
54' |
|
Коноплянка 23 метрлардан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
53' |
|
Матеуш олис масофадан йўллаган зарба рекошет ҳолатида дарвозабон қўлига борди
|
50' |
|
Иккинчи бўлимни ҳар иккала жамоа фаол бошлади. "Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
|
47' |
|
Бакка офсайдда қолди, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқаётганди...
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Днепр" - "Севилья" - 2:2. Танаффус. Ажойиб ўйин.
|
45+2' |
|
Никола Калинич рақиб ҳимоячисини тирсаги билан ургани учун сариқ карточка олди
|
45+2' |
|
Қарши ҳужум пайтида Ротань Криховякдан ўтиб кетаётганди, бироқ Гжегож уни йиқитишга мажбур бўлди.
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
44' |
|
ГОООООООЛ! Руслан Ротань, 2:2! "Днепр" футболчининг ажойиб зарбасини Серхио Рико қайтара олмади!
|
43' |
|
Украинлар жарима майдончаси чизиғи олдидан жарима зарбасини тепишади
|
42' |
|
Вуууҳ! Андулусияликлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Алекс Видаль 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди!
|
40' |
|
"Днепр"да яхши имконият юзага келди ва у бурчак тўпи биланя якунланди
|
37' |
|
Вуууҳ! Днепропетровскликлар жарима тўпини тезда ўйинга киритишди ва Руслан Ротань 22 метрлардан зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Серхио Рико бармоқлари билан тўсин устидан ошириб юборди
|
35' |
|
Ўтказиб юборилган голлардан кейин "Днепр" фаоллашмоқда
|
31' |
|
ГОООООЛ! Карлос Бакка, 1:2! Майдон марказидан берилган ажойиб узатмадан сўнг Бакка бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва посбонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллади!
|
28' |
|
ГОООООЛ! Гжегож Криховяк, 1:1! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин "Севилья" футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Бойко зарба қайтаришга бирозгина кеч қолди!
|
27' |
|
Вуууууҳ! "Севилья" ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Жаримадан узатма берилганидан кейин испанияликлар футболчиси 12 метрдан кучли зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
|
25' |
|
Бу галги узатма Мбианинг бошидан майдонни тарк этди
|
24' |
|
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Криховяк бош билан хавфли зарба берди. Бойко бурчакни ёпишга муваффақ бўлди. Яна бир бурчак тўпи
|
20' |
|
Рейес чап қанотдан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба йўллади. Тўп яқин устин олдидан ўтиб кетди
|
17' |
|
Жаба Кангава сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Хосе Рейесни чалиб йиқитди.
|
17' |
|
"Днепр"нинг қарши ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
|
13' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилди. Дарвоза томон берилган зарба украиналик ҳимоячига тегди
|
11' |
|
Карлос Бакка бир футболчини алдаб ўтди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди!
|
7' |
|
ГООООООЛ! Никола Калинич, 1:0! Украина олдинда! "Днепр" ҳимоячиси деярли 50-60 метр масофага узатма берди. Николич ҳаводаги тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўпни ўнг қанотдан ёрдамга келган Лео Матосга ташлаб берди. Матоснинг ўзи жарима майдончасига узатма берди ва Никола бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
6' |
|
"Севилья" босим уюштирмоқда. Ўнг қанотдан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилган Хосе Рейес Зидан услубида тўп устидан айланиб ўтаётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ
|
3' |
|
Федорчукка майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
2' |
|
Вуҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Карлос Бакка рақиб жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва зарба йўллади. Ноаниқ
|
1' |
|
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга испанияликлар киритиб беришди!
|
' |
|
"Днепр" кўк, "Севилья" қизил рангли формада ўйнайди
|
' |
|
Европа лигаси, финал! "Днепр" ва "Севилья" жамоалари майдонга чиқиб келишди. Европа лигаси мадҳияси янграмоқда
|
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
|
Европа лигаси - 2014-15 / Финал / 27.05.2015 23:45 |
|
Днепр
Никола Калинич (7)
Руслан Ротань (44) |
2
:
3
|
Севилья
Гжегож Криховяк (28)
Карлос Бакка (31, 73) |
|
Европа лигаси - 2014-15 / Финал / 27.05.2015 23:45 |
|
Днепр
Никола Калинич (7)
Руслан Ротань (44) |
2
:
3
|
Севилья
Гжегож Криховяк (28)
Карлос Бакка (31, 73) |
|
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 31517 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14156 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12375 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 12366 марта. Фикрлар сони: 9 та.
ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.
Киритилди: 22:19, 19.04.2024. Ўқилди: 11184 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 10953 марта. Фикрлар сони: 47 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испанияга ўтиши мумкин.
Киритилди: 07:22, 21.04.2024. Ўқилди: 10612 марта. Фикрлар сони: 31 та.
Opta алгоритми бу мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун фаворит клубни аниқлади.
Киритилди: 12:55, 19.04.2024. Ўқилди: 10111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"нинг УEФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидаги ўйини ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:09, 20.04.2024. Ўқилди: 9878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9796 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18220 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12545 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Таниқли россиялик мураббий, ЦСКА президентининг спорт масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Валерий Непомнящий Аббосбек Файзуллаев ҳақида бир нечта саволга жавоб берди.
Киритилди: 10:56, 25.04.2024. Ўқилди: 2585 марта. Фикрлар сони: 4 та.
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жузеппе Росси Криштиану Роналду ва Лионель Мессини солиштиришга ҳаракат қилди.
Киритилди: 22:19, 24.04.2024. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Sport телеканали бугун — 25-апрель, пайшанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:23, 25.04.2024. Ўқилди: 2235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Рафаэль Маркес ёзда "Барселона" тизимини тарк этиши мумкин.
Киритилди: 23:01, 24.04.2024. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоамиз чорак финалда ажойиб камбэкни амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди.
Киритилди: 22:04, 24.04.2024. Ўқилди: 2095 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2229 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3947 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3144 марта. Фикрлар сони: 5 та.