Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Локомотив" жуда мураккаб кечган ўйинда "Пахтакор"ни мағлуб этди
|
90+3' |
|
"Пахтакор" ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Файзиев хавфни бартараф этди
|
90+2' |
|
Вақтни чўзгани учун Жепаров огоҳлантириш олди
|
90+2' |
|
Мезбонлар бурчак ёнида жарима тўпи ишлашди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
"Локомотив"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов тушди
|
89' |
|
Каримов бурчак тўпини ўйинга киритди. Машарипов бош билан берган зарбадан кейин тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
|
88' |
|
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми бартараф этилди
|
87' |
|
Марат Бикмаевнинг томири тортишиб қолди.
|
85' |
|
Санжар Шоаҳмедов сариқ карточка олди. Ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани учун. Бу вақт чўзиш ҳисобланади
|
84' |
|
Машарипов ўнг қанотдан узатма берди. Игнат тўпни эгаллади
|
82' |
|
Жавоҳир Соҳибов огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Шоаҳмедовни тортиб йиқитди
|
81' |
|
ВУУУУҲ! Каримов чап қанотдан берган узатмани Нестеров мушт билан уриб юборди. Тўпни Машарипов эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
80' |
|
Шерзод Каримов огоҳлантирилди
|
79' |
|
Икром Алибоев огоҳлантириш олди
|
78' |
|
"Локомотив"да ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
|
76' |
|
"Пахтакор" ижросидаги бурчак тўпи ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди
|
75' |
|
Вууууҳ! Бердиев икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб ўнг томондан дарвозабон майдончасига яқинлашди. Унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз тезлигини пасайтирди. Натижада тўпни Нестеров эгаллади
|
73' |
|
Бикмаев "Пахтакор" жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо пенальти йўқ
|
71' |
|
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Вазиятдан фойдалана олишмади
|
70' |
|
"Пахтакор" ҳимоячиси Камолиддин Тожиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
69' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Шерзод Каримов жаримадан ажойиб зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Нестеров жойида қотиб қолганди
|
68' |
|
Шундоққина "Локомотив" жарима майдончаси чизиғи олдида Каримовга нисбатан Махарадзе фол ишлатди
|
65' |
|
"Локомотив"да дастлабки ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди
|
62' |
|
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кападзе бош билан қайтарди
|
61' |
|
Вуууҳ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончаси ярим айланаси тмон силжиди ва зарба берди. Тожиевга тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпни Рибкин эгаллаб олди
|
59' |
|
ВУУУУУҲ! Жавоҳир Соҳибов "Локо" жарима майдончаси ичида зарба берди. Нестеров тўпни қайтарди. Кахи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
58' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди
|
57' |
|
Машарипов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида тўп Кападзенинг қўлига тегди. Эрматов ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди. Масофа яқинлигини инобатга олди шекилли
|
55' |
|
ВУУҲ! Ўнг қанотдан Ҳошимов етказган узатмагани Каримов жарима майдончасининг бурчагида қабул қилди ва футболчиларни чалғитиб зарба йўллашга муваффақ бўлди. Нестеров иккинчи уринишда тўпни эгаллади
|
54' |
|
Темурхўжа офсайдда қолди
|
54' |
|
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Мирзаев чап томондан олис устун томон узатма берди. Исматуллаев тўпни бош билан қайтарди
|
51' |
|
Жепаров майдон марказида Машариповдан тўпни олиб қўйди ва олдинга юриб, жарима майдончасига кираётган шерикларига узатма берди. Тожиев узатмани қайтариб қолди. Акс ҳолда Мирзаев ва Абдухолиқов дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишарди
|
50' |
|
Каримов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Махарадзе тўпни қайтарди
|
48' |
|
Тожиев кутилмаганда ўз жарима майдончаси олдида тўпни Мирзаевга бериб қўйди. Сардорнинг зарбасини Рибкин эгаллади
|
47' |
|
"Пахтакор"нинг ҳужумини мезбонлар бартараф этишди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
46' |
|
"Пахтакор"да ўзгариш: Темур Толипов ўрнига Шерзод Каримов тушди
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Пахтакор" 1:0. Танаффус
|
45+1' |
|
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Рибкин мушт билан уриб юборди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
|
43' |
|
Хавфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўхтахўжаев тўпга оёқ қўйди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
42' |
|
"Пахтакор" жарима тўпини ўйинга киритди. Толипов юқоридан етказган узатмани Игнатий эгаллаб олди
|
39' |
|
Вууууууҳ! Жепаров жаримадан етказган ухатмани Рибкин мушт билан уриб юборди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Исматуллаев кутилмаганда орқага уриб юборди. "Тўққизлик"ка кираётган тўпни Рибкин бир амаллаб қайтарди!
|
38' |
|
Марат Бикмаевни ўнг қанотда Машарипов чалиб йиқитди
|
37' |
|
Машарипов мезбонлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд
|
35' |
|
"Локомотив" ҳимоячилари тўпни Машарипов олдириб қўйишди. Жалолиддин жарима майдончаси ичида Ислом Тўхтахўжаевни алдамоқчи бўлди ва намойишкорона йиқилди. Симуляция учун Машарипов огоҳлантириш олди
|
34' |
|
Темур Толипов жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Ноаниқ
|
33' |
|
Жепаров чап қанотдан етказган узатма Абдухолиқовдан ўтиб кетди, Бикмаев уни эгаллаб олишига бир баҳя қолди. Козак хавфни бартараф этди
|
31' |
|
Ҳошимов Зотеевга нисбатан хавфли ўйнади. Эрматов Давронни оғзаки огоҳлантирди
|
30' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди
|
26' |
|
Санжар Шоаҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
25' |
|
"Пахтакор" фан-клубидан қизиқ "кричалка"лар янграмоқда: "Равшан (Эрматов) - "Локо", "Сервер - петух"...
|
23' |
|
ВУУУУУҲ! Камол Тожиев узатма бераётганида тўпни Шоаҳмедовга бериб қўйди. Унинг узатмасидан кейин Абдухолиқов 18 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин ёнидан ўтиб кетди
|
21' |
|
Ҳошимов ўнг қанотдан "Локомотив" дарвозабон майдончасига узатма берди. Сергеев тўпга ета олмади
|
19' |
|
ВУУУУҲ! Темурхўжа бу сафар "Пахтакор"ни кечирди. Яккама-якка берган вазиятда зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
18' |
|
"Пахтакор" гол ўтказиб юборганидан кейин ўйинни стадионда кузатаётган Самвел Бабаян телефонда гаплашди. Орадан кўп ўтмасдан ўзгариш бўлди: Аднан Ораховац ўрнига Акбар Исматуллаев тушди. Темурхўжа гол урган пайтда Аднан хатога йўл қўйди. Битта хато кечирилмади
|
18' |
|
Машариповнинг узатмасидан кейин Болтабоев мезбонлар жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди. Нестеров чаққонлик қилди ва тўпни эгаллади
|
16' |
|
Даврон Ҳошимов жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Тўпни Нестеров эгаллаб олди
|
15' |
|
Жепаровнинг чиройли узатмасидан кейин Абдухолиқов тўпни рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди,аммо офсайд
|
13' |
|
ГОООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 1:0! Жепаров чап қанотдан ўнг оёқда узатма берди. Ҳужумчи яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
12' |
|
Майдон эгалари яхши ҳужумга ўтишаётган эди. Шоаҳмедов ўз вақтида шерикларига узатма бермади, ундан тўпни Тожиев олиб қўйди
|
10' |
|
Тўхтахўжаев майдон марказидан туриб жарима майдончасига кираётган Абдухолиқовга узатма берди. Тўпни Рибкин эгаллаб олди
|
9' |
|
ВУУУҲ! Машариповнинг жарима майдончасига берган узатмасидан сўнг Сергеев ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Нестеровдан майдонни тарк этди
|
7' |
|
ВУУУУУҲ! Жепаров йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди!
|
6' |
|
"Пахтакор" ҳимоячилари жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Шоаҳмедовга нисбатан фол ишлатишди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
|
5' |
|
Машарипов жарима майдончасига кираётган Толиповга узатма берди. Темур тўпга ета олмади
|
4' |
|
"Пахтакор" ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини мезбонлар жарима майдончасига етказди. Тўпни Нестеров эгаллади
|
1' |
|
"Локо" ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончасига етказиб берди. Ораховацнинг оёғидан борган тўпни Рибкин эгаллаб олди
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
|
16:58' |
|
Футболчилар айлана ҳосил қилганча, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олиб боришмоқда
|
' |
|
Мини-қуръа натижасида тўпни ўйинга "Локомотив" киритиб берадиган бўлди. "Пахтакор" эса майдонни танлади
|
16:55' |
|
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
|
' |
|
Стадионга ташриф буюрган мухлислар сони кам. Анча кам. Трибуналарнинг ярми ҳам тўлмаган
|
' |
|
Майдон марказига ЎзПФЛ байроғи олиб чиқилди
|
' |
|
"Локомотив" ва "Пахтакор" фан-клублари ўзаро рақобатни бошлаб юборишди
|
' |
|
Футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди. Майдонга суп сепилмоқда
|
' |
|
Айни паллада жамоалар майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда. Бугун "Локо" оқ, "Пахтакор" сариқ-кўк рангли формада ҳаракат қилишади
|
' |
|
Олийл лиганинг 9-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилмоқда. Нафақат турнинг, балки биринчи давранинг марказий ўйини.
|
' |
|
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан ёзамиз!
|