Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин тугади. Барселона ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат!
|
90+3' |
|
Мессининг тўп оширишидан сўнг Луис Суарес бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
90+2' |
|
Мезбонларнинг қарши ҳужумини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди
|
90+1' |
|
Барселона тўпни ушлаб турмоқда, улар ғалабани қўлдан чиқармоқчи эмас
|
90' |
|
3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Баленсиага огоҳлантирилди
|
88' |
|
Атлетик ҳужумда ҳеч нарса қилолмаяпти
|
86' |
|
Жудаям хавфли!!! Эчебаррия 25 метрдан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига йўллади. Унга салгина аниқлик етишмади
|
84' |
|
Ўйин қўпол кечяпти деб айтиш қийин, аммо ҳакам сариқ карточкаларни тортинмасдан кўрсатяпти
|
84' |
|
Турон ўрнига Рафинья туширилди
|
84' |
|
Эчабаррия огоҳлантирилди
|
83' |
|
Ўнг қанотдан жарима зарбаси амалга оширилди. Жарима майдонига ҳаводан етказилган тўпни тер Штеген қайтара олди
|
81' |
|
Жуда хавфли!!! Луис Суарес дарвозабон билан юзма-юз чиқди, етиб келган ҳимоячини ҳам алдаб ўтиб, яқин масофадан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди, аммо ноаниқ
|
80 ' |
|
Луис Суарес яна бир бор офсайдга тушиб қолди
|
78' |
|
Ўнг қанотдан тўп жарима майдонига оширилди, бироқ Барса ҳимоячилари уни эгаллаб олишди
|
77' |
|
Атлетик ҳужумда ҳеч нарса қилолмаяпти, Барселона яхши ҳимояланиб, ҳавфли қарши ҳужумлар уюштирмоқда
|
76' |
|
Сусаета ўрнига Муниаин тушди
|
75' |
|
Барсанинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади. Луис Суарес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
73' |
|
Ракитич тўпни ҳаводан жарима майдонига етказди, турон уни боши билан Луис Суаресга оширди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
71' |
|
Денис Суарес ва Юмтити ўрнига Андре Гомеш ва Маскерано туширилди
|
70' |
|
Жуда хавфли! Турон ажойиб пас билан Луис Суаресни дарвозабон билан яккама-якка чиқарди, у зарба бериш ўрнига тўпни Мессига қолдирди. Мессининг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди
|
69' |
|
Сусаета узоқ масофадан дарвозани ўққа тутди. Тўп жуда ноаниқ кетди
|
67' |
|
Барсанинг бурчак зарбаси яхши чиқмади, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
|
66' |
|
Инаки жуда яхши имкониятни қўлдан чиқарди. У жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаган эди, тўп тўппа-тўғри дарвозабон қўлига келиб тушди
|
65' |
|
Рауль Гарсия узоқ масофадан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
|
64' |
|
Эрасо ўрнига Рауль гарсия тушди
|
63' |
|
Итурраспе ўрнига Везга тушди
|
62' |
|
Эрасо огоҳлантирилди
|
61' |
|
Луис Суарес дарвозабон билан юзма-юз чиққан эди, аммо офсайд
|
59' |
|
Роберто қоида бузгани учун огоҳлантирилди
|
57' |
|
Жуда хавфли! Ракитич ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Луис Суарес кучли зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ
|
56' |
|
Итурраспе Бускетсга нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди
|
55' |
|
Жуда хавфли! Месси уч ҳимоячи орасидан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
54' |
|
Эчебаррия тўпни жарима майдонига етказганида тер Штеген уни осонлик билан эгаллаб олди
|
52' |
|
Барсанинг бурчак зарбаси, Пике боши билан зарба йўллади. Зарба кучсиз чиққани боис дарвозабон тўпни осонлик билан эгаллаб олди
|
52' |
|
Барселона тўпни рақибга бермаяпти
|
50' |
|
Мезбонлар ҳамон фаол прессинг қилишяпти, ўйин охиригача кучи етса бўлди
|
48' |
|
Барселона бурчак зарбасини яхши амалга оширолмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
|
47' |
|
Атлетикнинг бурчак зарбаси, Уильямс боши билан зарба йўллади, жуда ноаниқ
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0-1. 15 дақиқа дам оламиз
|
45' |
|
1 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Жуда хавфли! Месси ажойиб пас билан Туронни дарвозбаон билан юзма-юз чиқарган эди. Аммо унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
|
44' |
|
Тўп назорати 39% - 61%
|
43' |
|
Атлетик тўпни ҳаволатиб жарима майдонига етказяпти, бироқ Барса ҳимоячилари тўпни осонлик билан қайтаришмоқда
|
41' |
|
Бу сафар Эчебаррия узоқ масофадан зарба йўллади, тер Штеген тўпни эгаллашда қийналмади
|
40' |
|
Инаки Уильямснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар тўсишга улгуришди
|
39' |
|
Адурис узоқ масофадан кучли зарба йўллади, тер Штеген ўз ўрнида!
|
37' |
|
Ҳакам билан тортишгани учун Бускетс ва Луис Суарес огоҳлантирилди
|
37' |
|
Яна хавфли! Ракитичнинг тўп оширишидан сўнг Месси яқин масофадан боши билан зарба йўллади, дарвозабон маҳорат кўрсатиб тўпни қайтара олди
|
36' |
|
Яна бир вазият! Месси жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига йўллаганида, Юмтити кучли зарба йўллашга муваффақ бўлди, бироқ жуда ноаниқ
|
34' |
|
Хавфли вазият! Мессининг тўп оширишидан сўнг, Денис Суарес жарима майдони ичидан зарба йўллади, аммо тўп рикошет билан дарвозабон қўлига бориб тушди
|
33' |
|
Бильбаода жала қуйишни бошлади, ўйин шароити қийинлашди
|
31' |
|
Атлетик рақиб жарима майдони яқинида фаол прессинг қиляпти, аммо тўпни олиб қўйишни уддасидан чиқолмаяпти
|
30' |
|
Ушбу дақиқаларда Барса ўйинни тенглаштириб олди, мезбонларда ташаббус йўқ
|
29' |
|
Денис Суарес жарима майдони ичида йиқилиб тушди, аммо бош ҳакам унга ўрнидан туришни буюрди
|
28' |
|
Месси икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, бироқ учинчиси тўпни олиб қўйди
|
27' |
|
Ўз навбатида мезбонларнинг ҳам ҳужуми қовушмаяпти
|
26' |
|
Барсанинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
|
25' |
|
Атлетик жуда фаол прессинг қилмоқда, Барса ўз майдонидан чиқа олмаяпти
|
24' |
|
Кутилмаган гол, ташаббус мезбонларда эди, аммо улар ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди
|
21' |
|
Арда Турон чап қанотда тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдонига оширди. Ракитич яқин масофадан боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.
|
21' |
|
ГОООЛ!!! Ракитич!!!
|
19' |
|
Уильямс ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, аммо унинг тўп оширишини Юмтити тўсишга улгурди
|
18' |
|
Қоида бузишлар бўйича ҳисоб 1-4
|
17' |
|
Ташаббус мезбонларда. Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни тер Штеген осонлик билан эгаллаб олди
|
15' |
|
Ўйин сурати бироз пасайди, тўп майдон марказида ушланиб турибди
|
14' |
|
Барселона ҳимояда бироз асабий ўйнамоқда, оддий вазиятларда хатоларга йўл қўймоқда
|
13' |
|
Эрасо дарвозабон билан юзма-юз чиққан вазиятда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, натижада тер Штеген уни осонлик билан эгаллаб олди
|
12' |
|
Жуда хавфли! Тер Штеген тўпни тўппа-тўғри рақиб ҳужумчисига ташлаб берди. Аммо унинг кучли зарбаси дарвозабонга тўғри келди. Ҳисоб очилиши мумкин эди
|
11' |
|
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни тер Штеген осонлик билан эгаллаб олди
|
9' |
|
Юмтити огоҳлантирилди, у тўпни қўли билан тўхтатиб қолганди
|
8' |
|
Барселонанинг узоқ давом этган ҳужумида тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
7' |
|
Мезбонлар жарима зарбаси яхши чиқмади. Жарима майдонига оширилиган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
|
6' |
|
Атлетик ҳужуми зарбагача етиб бормади, Барса ҳимоячилари ҳушёр ўйнаб, тўпни эгаллаб олишди
|
5' |
|
Чиройли комбинация натижасида Арда дарвозани ишғол қилганди, аммо офсайд!
|
4' |
|
Биринчи хавфли вазият! Денис Суарес жарима чизиғида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба йўллади, бироқ унга аниқлик етишмади
|
3' |
|
Атлетик бурчак зарбасини оширди, бироқ ҳужумда ўйин қоидаси бузилгани боис ўйин тўхтатилди
|
2' |
|
Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Барса ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди
|
1' |
|
Атлетикнинг дастлабки ҳужуми, Барса ҳимояланмоқда
|
0' |
|
Ўйин бошланди
|
' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда
|
' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари, сизларни Атлетик - Барселона ўйинини кузатиб боришга таклиф қиламиз
|