Учрашув тафсилоти
ЕЧЛ - 2016-17 / 2-тур / 27.09.2016 23:45 |
|
Боруссия Д
Обамеянг (43)
Шюррле (87) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Роналду (17)
Варан (68) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
ЕЧЛ - 2016-17 / 2-тур / 27.09.2016 23:45 |
|
Боруссия Д
Обамеянг (43)
Шюррле (87) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Роналду (17)
Варан (68) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Жанговар ўйинда дуранг қайд этилди - "Боруссия" - "Реал" - 2:2.
|
90+3' |
|
Мезбонларнинг хавфли қарши ҳужумини Варан ва Навас бартараф этишди
|
90+2' |
|
Вууууууҳ! "Боруссия" марказий ҳимоячиси чап қанотдан берилган узатма пайтда дарвозабон майдончаси ичида тўпни ўз дарвозасига буриб юборишига сал қолди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Альваро Мората тушди
|
87' |
|
ГОООООООЛ! Андре Шюррле, 2:2! Пулишич чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўпни Варан бош билан қайтарди. Шюррле ўзи тўпни қабул қилиб, 14 метрлардан чап оёқда кучли зарба берди. тўп тўсин остидан тўрга бориб тушди
|
86' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Навас эгаллаб олди
|
85' |
|
Жаримадан етказилган узатмани мадридликлар қайтаришди
|
84' |
|
Рамос қанотда фол ишлатди. Мезбонлар жарима тўпини тепишади
|
83' |
|
Вууууҳ! Эмре Мор жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Яқин бурчакка кираётган тўпни Навас қайтарди
|
83' |
|
Вууууууҳ! қарши ҳужумда Пуришич ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Навас қайтарган тўпни Карвахаль майдон ташқарисига чиқаришга улгурди
|
81' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Роналду! Жамоадошлари уни жуда қулай позицияга чиқаришди. Португалиялик футболчи 14 метрлардан чап оёқда тўпни осмонга равона қилди
|
80' |
|
Чап қанотдан узатма берилган пайтда тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Эмре Морга келиб тушди. У дарвозага зарба бериш учун имконият қидирди, аммо зарба ноаниқ чиқди
|
79' |
|
Вууҳ! Роналду чап томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба йўллади. Роман Бюрки тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
78' |
|
"Боруссия"да ўзгариш: Геррейро ўрнига Эмре Мор тушди
|
77' |
|
Рафаэль Геррейро сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Модрични йиқитишга мажбур бўлди
|
76' |
|
"Боруссия" босимни оширмоқда. Жамоа бурчак зарбаси ишлади
|
75' |
|
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Шюррле чап томондан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп Наваснинг қўлидан майдонни тарк этди
|
74' |
|
Юлиан Вайгль сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Модрични қўли билан тортиб йиқитди
|
73' |
|
"Дортмунд"да ўзгариш: Усмон Дембеле ўрнига Кристиан Пулишич тушди
|
70' |
|
Тўп бурчакдан етказилган пайтда Варанга нисбатан фол ишлатилди
|
69' |
|
Вуууууҳ! Рафаэль Геррейро жарима майдончаси чизиғи устида кучли зарба йўллади. Навас қийинчилик билан зарбани қайтарди
|
69' |
|
"Реал"да ўзгариш бўлди. Хамес Родригес ўрнига Матео Ковачич тушди
|
68' |
|
ГООООООЛ! Рафаэль Варан, 1:2! "Реал" бурчак тўпини орқароққа етказди ва Рамос олис устун томон узатма берди. Бенземанинг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўп устун ва тўсинга тегиб, дарвозабон майдончаси ичида турган ҳимоячига бориб тушди. Варан тўпни дарвозага буриб қўйди
|
66' |
|
Вуууҳ! Кроос бурчакдан етказган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
66' |
|
Роналду жарима майдончаси бурчаги томондан зарба йўллади ва бурчак тўпи ишлади
|
63' |
|
Серхио Рамос сариқ карточка олди
|
62' |
|
Вуууууҳ! Мадридликлар тўпни эгаллашди ва Хамес ўнг қанотдан Бэйлни олдинга бошлади. Гарет жарима майдончасига кирар-кирмас дарвозабон майдончасига яқинига узатма берди. Бенземанинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячи орқали дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
|
61' |
|
Вуууууууҳ! Рамоснинг узатмасидан кейин Роналду шундоққина дарвозабон майдончасига чизиғи олдида бош билан зарба берди. Тўп Криштианунинг бошига яхши тегмай қолди ва устун ёнидан ўтиб кетди
|
58' |
|
"Боруссия"да ўзгариш: Марио Гётце ўрнига Андре Шюррле туширилди
|
55' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўпга ҳеч ким ета олмади
|
51' |
|
Яна битта хавфли зарба! Бу сафар Обамеянг жарима майдончасига ичида чапроқдан ўнг оёқда олис бурчак томон зарба берди. Навасдан ажойиб сэйв
|
51' |
|
Вууууҳ! Дембеле жарима майдончасига ўнг томондан кирди, Данилони икки марта алдаб ўтди ва ўнг оёқда кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
|
50' |
|
Марсель Шмельцер сариқ карточка олди.
|
49' |
|
Ўта қизғин кечган биринчи бўлимдан кейин иккинчи бўлимда томонлар эҳтиёткор ўйин намойиш қилса керак. Асосан тактик баҳс бўлишини тахмин қилиш мумкин
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
|
45+2' |
|
Воқеаларга бой бўлган биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча - 1:1. Танаффус
|
45+1' |
|
Эҳҳҳҳ! Бенземанинг узатмасидан кейин Роналду бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо узатма берилаётганида Криштиану офсайдда қолган экан.
|
45+1' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бюрки тўпни эгаллаб олди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
|
43' |
|
ГОООООООЛ! Пьер-Эмерик Обамеянг, 1:1! Геррейро жарима зарбасини тепди. Навас тўпни мушт билан урди, аммо тўп Варанга тегиб, дарвоза бурчаги томон йўл бошлади. Чизиқ устида Пьер-Эмерик Обамеянг тўпни дарвозага қаттиқроқ зарба билан жойлади. У тўпга тегмаса ҳам автогол бўлаётганди
|
42' |
|
Рамос тўпни олдириб қўйиб, сўнгра фол ишлатишга мажбур бўлди. Дарвозагача 28 метр
|
41' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани Варан бош билан қайтарди
|
38' |
|
Бэйл чап қанотдан етказган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Офсайд
|
36' |
|
Роналдудан пас қабул қилган Данило чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячининг оёғидан юқорига кўтарилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
|
34' |
|
Вууууҳ! Дембеле етказиб берган узатмага мезбон футболчиларидан бири бош билан аниқ зарба берди. Навас мушт билан тўпни уриб юборди
|
33' |
|
Дортмунд бурчак тўпи ишлади
|
31' |
|
Хамес Родригес офсайдда қолди
|
30' |
|
Майдон марказидан Обамеянг томон узатма берилди. Ҳужумчи тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди, аммо бироз аввал ҳуштак чалинганди. Офсайд
|
29' |
|
Мезбонлар узоқ вақт тўпни назорат қилишди. Обамеянг томон етказилган узатмаган ҳужумчи ета олмади
|
25' |
|
ВУУУУУУҲ! Обамеянгнинг узатмасидан кейин Дембеле ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, Данилони алдаб ўтди ва чап оёқда зарба берди. Сўнгги паллада унинг оёғи тагига ташланган Рамоснинг оёғидан тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
24' |
|
Дортмунд қарши ҳужумда гол ўтказиб юборганидан кейин катта куч билан олдинга боришга қўрқиб қолди
|
22' |
|
Гётце рақиб жарима майдончасига узатма берди. Шериклари тўпга ета олишмади
|
17' |
|
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:1! Хамеснинг узатмасидан кейин Бэйл жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни товони билан ортга тепди. Тўп ҳимоячининг оёқлари орасида ўтиб, зарба беришга тайёр турган Роналдуга келиб тушди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга тушди
|
16' |
|
Вууууҳ! Мезбонларнинг яна бир хавфли ҳужуми! Дембеле ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдашда хатога йўл қўйди
|
14' |
|
Эҳҳҳҳ, Бензема! Роналду аниқ узатма билан жарима майдончасига кираётган Бенземани дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Аммо Карим чимга қоқилиб кетди ва вазиятни қўлдан чиқарди
|
13' |
|
Усмон Дембеле жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба йўллади. Тўп дарвозадан ярим метр юқоридан ўтиб кетди
|
12' |
|
Дортмунднинг хавфли ҳужуми "Реал" бир амаллаб бартараф этди
|
11' |
|
Оҳо! Клаттенбург "Реал" дарвозаси томон пенальти белгиламади. Обамеянг жарима зарбасини тепди ва жарима майдончаси ичида жонли девор ҳосил қилиб турган Роналдуни қўлини кўтарди. Тўп айнан Роналдунинг қўлига тегди. Бу пенальти эди
|
10' |
|
Тухель шогирдлари тўпн назорат қилишмоқда
|
8' |
|
Мезбонлар чап томондан ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончаси чизиғи устида очилган Кастрога пас беришди. Гонсалонинг зарбаси муваффақиятли чиқмади
|
7' |
|
Меҳмонлар қарши ҳужумда хавфли вазият содир этишлари мумкин эди. Сўнгги паллада ҳимоячи Бэйлга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
|
6' |
|
"Реал" жарима майдончаси томон узатма берилди. Варан бош билан тўпни қайтарди
|
4' |
|
Оҳо! Деярли "тўққизлик" томон йўналтирилган зарбани Навас қайтарди. Ўйин жуда қизғин бошланди!
|
4' |
|
"Реал" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвозагача 25 метрлар
|
3' |
|
ВУУУУУУҲ! Оҳоҳоҳо! Роналдунинг ўта ноқулай зарбасини Бюрки қайтарди. Қайтган тўпга Хамес зарба берди. Тўп олис устунга тегиб қайтди. Ўша жойда турган Рамос офайдда тургани учун ўйин тўхтатилди
|
2' |
|
Клаттенбург "Боруссия" жарима майдончаси ярим айланаси олдидан жарима зарбаси белгилади. Тўп дортмундлик футболчининг қўлига тегди
|
1' |
|
Обамеянг жарима майдончасига кираётган жамоадоши томон узатма берди. Рамос тўпни олиб қолди
|
0' |
|
Ўйин бошланди!
|
' |
|
"Боруссия" сариқ-қора, "Реал" оқ рангли формада ҳаракат қилади
|
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
"Боруссия" ва "Реал" ўртасидаги ўйинлар амалда гуруҳ ғолиби номига аниқлик киритиб беради.
|
' |
|
"Мадрид" посбони Кейлор Навас мавсумдаги илк расмий учрашувида майдонга тушмоқда
|
' |
|
Хабарингиз бор, ушбу жамоалар дастлабки турда ғалаба нашидасини суришган. Дортмундликлар сафарда "Легия" дарвозасига жавобсиз 6та тўп уришган бўлса, "Реал" ўз майдонида "Спортинг"ни сўнгги дақиқаларида киритилган 2та тўп эвазига мағлуб этди
|
' |
|
"F" гуруҳидан ўрин олган "Боруссия Дортмунд" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасида қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувдан матнли онлайн трансляцияни бошладик.
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасида бугундан 2-тур баҳслари старт олмоқда.
|
ЕЧЛ - 2016-17 / 2-тур / 27.09.2016 23:45 |
|
Боруссия Д
Обамеянг (43)
Шюррле (87) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Роналду (17)
Варан (68) |
|
ЕЧЛ - 2016-17 / 2-тур / 27.09.2016 23:45 |
|
Боруссия Д
Обамеянг (43)
Шюррле (87) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Роналду (17)
Варан (68) |
|
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 17406 марта. Фикрлар сони: 29 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" вингери Фил Фоденга Европанинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 04:29, 15.04.2024. Ўқилди: 9847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Кальяри"да ижара асосида ўйнаётган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Киритилди: 13:58, 13.04.2024. Ўқилди: 9817 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Чоршанба оқшомида "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Реал Мадрид"ни қабул қилади.
Киритилди: 19:18, 15.04.2024. Ўқилди: 9512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Нуфузли Goal нашри "Олтин тўп" совринига даъвогарларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 22:14, 15.04.2024. Ўқилди: 9264 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Артуро Видаль "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига ишонмоқда.
Киритилди: 18:54, 14.04.2024. Ўқилди: 9117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба (1:1, пенальтилар – 4:3) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 05:08, 18.04.2024. Ўқилди: 8517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"ни бошқариши мумкин.
Киритилди: 18:09, 14.04.2024. Ўқилди: 8493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" раҳбарлари жорий мавсум охирида Хавини мураббийлик кўпригида қолишга ишонтиришга умид қилишган.
Киритилди: 18:45, 17.04.2024. Ўқилди: 8461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 19346 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 17296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 17145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13866 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон терма жамоаси Гонконг термасига қарши сафарда майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Киритилди: 11:04, 22.03.2024. Ўқилди: 13783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 5952 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Киритилди: 12:33, 19.04.2024. Ўқилди: 4472 марта. Фикрлар сони: 19 та.
Бугун Италия чемпионати 33-турининг илк баҳсида "Кальяри" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилади.
Киритилди: 11:51, 19.04.2024. Ўқилди: 3558 марта. Фикрлар сони: 16 та.
ЦСКА клуби матбуот хизмати ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаевни U23 Осиё кубогига қачон қўйиб юборишини маълум қилди.
Киритилди: 22:19, 19.04.2024. Ўқилди: 3438 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Киритилди: 16:44, 19.04.2024. Ўқилди: 3415 марта. Фикрлар сони: 2 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2091 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3945 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3124 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.