Учрашув тафсилоти
Ўзбекистон кубоги - 2016 / Финал / 30.11.2016 13:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (2) |
1
:
0
|
Насаф
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ўзбекистон кубоги - 2016 / Финал / 30.11.2016 13:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (2) |
1
:
0
|
Насаф
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин тугади. "Локомотив" Ўзбекистон кубоги 2016 соҳиби бўлди
|
90+3' |
|
Тўхтахўжаев иккинчи сариқни олгани учун четлатилди
|
90+3' |
|
Эркинов ва Тўхтахўжаев огоҳлантирилди
|
90+3' |
|
Эркинов жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвоза томон йўллади, бироқ дарвозабон уни ушлаб олди
|
90+1' |
|
Насаф катта куч билан олдинга ўтмоқда, бироқ Локомотив хотиржам ҳимояланмоқда
|
90' |
|
4 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Насафнинг бурчак зарбаси хавфли чиқди, бир қатор футболчилар тўпга зарба беришди. Барча зарбаларни ҳимоячилар тўсиб қолди
|
85' |
|
Шоаҳмедов ўрнига Юлдашев туширилди
|
84' |
|
Мустафоев узоқ масофадан зарба йўллаганида Суюнов қийинчилик билан тўпни қайтара олди
|
83' |
|
Муҳаммадиев ўрнига Муҳиддинов туширилди
|
81' |
|
Бобир Абдухолиқов жарима майдони ичида қулай вазиятга чиқиб борган эди, аммо ҳимоячилар унга зарба беришга йўл қўйишмади
|
79' |
|
Темурхўжа Абдухолиқов узоқ масофадан зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ
|
77' |
|
Қулай вазиятга чиқиб бораётган Темурхўжа Абдухолиқов офсайдда қолиб кетди
|
75' |
|
Сардор Мирзаев узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ жуда ноаниқ
|
74' |
|
"Насаф" бурчак зарбасини яхши амалга оширолмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
|
73' |
|
Файзиев ўрнига Зотеев туширилди
|
72' |
|
Черан ўрнига Бобир Абдухолиқов туширилди
|
69' |
|
Ташаббус "Локомотив" томонга ўтди, "Насаф" асосан ҳимояланмоқда
|
66' |
|
Сардор Мирзаев дарвозабон билан юзма-юз вазиятда тўпни уни устидан ошириб, дарвозага йўллади, бироқ Муҳаммадиев бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтара олди
|
65' |
|
Бикмаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, аммо Суюнов тўпга биринчи бўлиб улгурди
|
62' |
|
Мустафоев жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, бироқ Суюнов тўпни осонлик билан эгаллаб олди
|
61' |
|
Нарзуллаев жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига етказди, аммо ҳимоячилар унга зарба беришга йўл қўйишмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
59' |
|
Ҳамробеков ўрнига Эркинов туширилди
|
57' |
|
Ташаббус "Насаф" томонига ўтди, "Локомотив" асосан ҳимояланмоқда
|
54' |
|
Геворкян ўрнига Бикмаев туширилди
|
52' |
|
Абдураҳимов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Черан унга яқин масофадан зарба берганида дарвозабон қайтара олди
|
51' |
|
Шоаҳмедов жарима майдонига ёриб кирган эди, бироқ ҳимоячилар уни тўсиб қолишди
|
49' |
|
Ҳамробеков чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар уни қайтара олишди
|
47' |
|
Шоаҳмедов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади. Тўп ноаниқ кетди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим тугади. Бироз дам оламиз
|
45' |
|
1 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Чераннинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи жонли деворга тегиб қайтди
|
42' |
|
Абдураҳимов дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, бироқ Икромов тўпга чиқиб, хавфни бартараф этди
|
40' |
|
Черан қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо уни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди
|
38' |
|
Баҳром Абдураҳимов жарима майдони ичидан зарба йўллади, Икромов тўпни ушлаб қолди
|
36' |
|
Тўхтахўжаев жарима зарбасини амалга оширди, тўп жарима майдонига оширилганида унга зарба берувчи футболчи топилмади
|
35' |
|
Қўполликлар бошланиб кетди. Ҳамробеков ҳам огоҳлантирилди
|
33' |
|
Темурхўжа Абдухолиқов ҳам қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
|
31' |
|
Тўхтахўжаев рақибига қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди
|
29' |
|
Ҳамробеков жарима зарбасини дарвозага йўллаганида, дарвозабон қийинчиликсиз қайтара олди
|
28' |
|
Мустафоев ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар қайтара олиши
|
25' |
|
Икром Алибоев узоқ масофадан зарба йўллади, аммо тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди
|
24' |
|
Тўхтахўжаев чамаси 30 метрдан белгиланган жарима зарбасини жуда ноаниқ йўллади
|
22' |
|
Черан жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллаганида, тўп йўлини ҳимоячи тўсиб қолди
|
20' |
|
Шоаҳмедов яна вазиятни йўққ чиқарди. У ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба йўллаганида, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
18' |
|
Шоаҳмедов чап қанотдан тўпни ошириб, Абдухолиқовни яхши вазиятга чиқарган эди, аммо ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди
|
15' |
|
Шоаҳмедов дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, ҳисобни ошириши мумкин эди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтара олди
|
10' |
|
Насаф яна бир жарима зарбасини амалга оширди. Сайфиев йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди
|
8' |
|
Насаф ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганда, Нарзуллаев боши билан зарба йўллади, аммо ноаниқ
|
6' |
|
Геворкян бурчак зарбасини амалга оширганида, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
|
4' |
|
Черан чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
|
2' |
|
Артур Геворкян ўнг қанотдан жарима майдонига оширган тўпни дарвозабон ушлаб қололмади ва Темурхўжа Абдухолиқов уни яқин масофадан дарвозага йўллади!
|
2' |
|
ГОООЛ!!! Абдухолиқов!
|
0' |
|
Ўйин бошланди
|
' |
|
Футболчилар авиаҳлокатга учраган Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби хотирасига 1 дақиқа сукут сақлашди
|
' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келишди, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради
|
' |
|
Бир неча дақиқалардан сўнг Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубогининг финал ўйини бошланади
|
' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
|
Ўзбекистон кубоги - 2016 / Финал / 30.11.2016 13:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (2) |
1
:
0
|
Насаф
|
|
Ўзбекистон кубоги - 2016 / Финал / 30.11.2016 13:00 |
|
Локомотив
Темурхўжа Абдухолиқов (2) |
1
:
0
|
Насаф
|
|
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 20828 марта. Фикрлар сони: 1 та.
“Манчестер Сити” директори Чемпионлар лигаси қуръа натижаларидан ғазабланди.
Киритилди: 17:32, 15.03.2024. Ўқилди: 11240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросимида "Бавария", "Реал" ва "ПСЖ"дан қочишни афзал кўришини тан олди.
Киритилди: 13:16, 15.03.2024. Ўқилди: 10980 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Жорий мавсум якунида бир қатор футболчилар "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Киритилди: 16:11, 17.03.2024. Ўқилди: 10610 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агентлари яқинда "Барса" раҳбарияти билан учрашув ўтказган эди.
Киритилди: 12:11, 13.03.2024. Ўқилди: 9419 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Айни дамга келиб футбол дунёсида энг кучли мураббийларидан бири бўлган Хосеп Гвардиола ўз эмоцияларини ўйи вақтида ҳам, ўйиндан кейин ҳам яширмайди ва ўз шогирдлари, ҳакамлар билан суҳбатлашишни хуш кўради. Шунингдек, у рақиб футболчилар билан тортишиб ҳам туради.
Киритилди: 08:00, 18.03.2024. Ўқилди: 8815 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Ҳужумчи Родриго келаётган ёзда "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 17:30, 12.03.2024. Ўқилди: 8439 марта. Фикрлар сони: 10 та.
12 март, сешанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган яна иккита жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 04:58, 13.03.2024. Ўқилди: 7869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида танлов қилди.
Киритилди: 05:23, 16.03.2024. Ўқилди: 7864 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Европа чемпионлар лигасининг кейинги босқичи учун қуръа ташлаш маросими эртага — 15 март куни бўлиб ўтади.
Киритилди: 07:30, 14.03.2024. Ўқилди: 7249 марта. Фикрлар сони: 17 та.
Ҳаммаси келаётган ёзда Килиан Мбаппенинг "Реал" футболчисига айланишига қараб кетмоқда.
Киритилди: 17:43, 18.02.2024. Ўқилди: 23526 марта. Фикрлар сони: 25 та.
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга MLS чемпионатининг «Сент-Луис Сити» клуби қизиқиш билдирганди.
Киритилди: 19:01, 17.02.2024. Ўқилди: 22845 марта. Фикрлар сони: 16 та.
Бунгача "Палермо"да ўйнаган бразилиялик футболчи Игорь Коронадо Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубидан ватанига қайтишга қарор қилди.
Киритилди: 09:35, 20.02.2024. Ўқилди: 19803 марта. Фикрлар сони: 4 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 19743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес "Манчестер Юнайтед"дан вингерни ўз жамоасига жалб қилмоқчи.
Киритилди: 16:36, 18.03.2024. Ўқилди: 6765 марта. Фикрлар сони: 18 та.
"Манчестер Сити" жорий мавсумда "Барселона"да ижара асосида ўйнаётган ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу борасида бир қарорга келди.
Киритилди: 16:28, 18.03.2024. Ўқилди: 3814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Марокаш терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида сенсацион тарзда ярим финалгача етиб борган ҳолда бутун дунёни ўзи ҳақида гапиртиришга мажбур қилди.
Киритилди: 18:56, 18.03.2024. Ўқилди: 3358 марта. Фикрлар сони: 2 та.
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес уч ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Киритилди: 05:17, 19.03.2024. Ўқилди: 2757 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Англия Премьер-лигасининг расмий сайти "Ноттингем Форест"дан тўрт очко олиб қўйилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Киритилди: 20:42, 18.03.2024. Ўқилди: 2637 марта. Фикрлар сони: 2 та.