Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Луис Энрике: «Юве» бизнинг жамоадан ҳеч жиҳати билан қолишмайди»

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике 6 июнда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финали борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди

“Мен 2006 йили Париждаги финалга мухлиc сифатида ташриф буюрганман. Ўшанда мен фарзандларим ва дўстларим билан вақтимни чоғ ўтказган эдим. Ажойиб сафар бўлганди.

“Ювентус” ажойиб мавсумни ўтказди. Финалга бошқа ўйинларга тайёрланганимиз каби тайёрланамиз. Бизнинг кўпчилик футболчиларимиз учун бу биринчи финал эмас. Ҳар доимгидек тўпни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Тўп бизда бўлганда имкониятлардан тўлақонли фойдаланишимиз керак.

Тўп рақибда бўлганда прессинг қилишга ҳаракат қиламиз. Биз Англия, Германия ва Франция чемпионлари билан ўйнадик, шунинг учун бизда экстра даражадаги жамоалар билан ўйнаш борасида тажриба бор.

Чемпионлар Лигасидаги ғалаба бизга мавсумдаги учинчи унвонни олиб келиши мумкин ва бу ҳолат клубдаги барчани ҳаяжонга солмоқда. “Барса” бундай ютуққа фақат бир бора эришган. Бу ушбу масаланинг қийинлигидан дарак беради.

Ғалаба қилиш уқувини исботлаш керак. “Юве” бизнинг жамоадан ҳеч жиҳати билан қолишмайди.

“Барселона” мухлислари стадионларда доимо жўшқин муҳитни яратадилар ва ҳеч қачон таслим бўлмайдилар. Улар – дунёдаги энг зўр мухлислардир.

Аминманки, Лионель Месси Испания кубогида “Атлетик”ка қарши ўйинда урган голига ўхшаш голни исталган жамоага ура олади.

“Юве” борасида мени нима хавотирлантиради? Ҳамма нарса. Уларда ўйиннинг боришини белгиловчи футболчилар бор. Мен Андреа Пирло ўйинга кучли таъсир қилишини истамасдим, ахир мен у нималарга қодирлигини биламан. Уларда тўпни олдинга тез етказиб бера оладиган аъло даражадаги ҳимоячилар бор.

Буни Жанлуижи Буффон ҳам қила олади. Альваро Мората туринликларнинг ўйинини кучайтирди, унда тўпни сезиш ҳисси яхши ривожланган. Карлос Тевес эса экстра-класс ўйинчиси.

Лионель Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. Балки бутун футбол тарихидаги энг яхши футболчидир. У футболдан завқ оладиган ўйинчиларга асосланган “Барса” тизимига аъло даражада мослаша олган. Месси – энг яхши ўйинчи, бироқ унга жамоанинг қолган ўйинчилари ҳам аъло даражада ёрдам берадилар”, - деб айтмоқда Энрике.

Киритилди: 03.06.2015 08:09. Ўқилди: 4276 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

19.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Кальяри
2-2
Ювентус

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.