Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кумирларнинг кумири кимлар?

Деярли барча тўп ишқибозлари ёшлигидан қайсидир футболчига ҳавас қилишади ва улғайганда айнан ана шу кумири каби бўлишни исташади. Масалан, Поль Погба Какага, Эден Азар эса Зиданга ўхшашни орзу қилишган. Қуйидаги мақоламизда айни пайтда дунёга танилиб улгурган машхур футболчиларнинг кумирлари кимлар бўлишганидан хабардор бўласиз. Шуниси қизиқки, бир вақтлари кимларгадир мароқ билан боққан ҳаваскорларнинг ўзлари ҳозирда кимлар учундир кумир. Дунёнинг ишлари қизиқ, шундай эмасми!

Пабло Аймар - Лионель Месси

Лионелнинг иқтидорини ҳозирги вақтда фақат Пеле ёки Марадонага тенглаштириш мумкин. Лекин Мессининг кумири - ватандоши Марадона бўлмаган. Албатта, бу жуда ғалати туюлади, аммо факт фактлигича қолади. Ёшлигидан стадион ўриндиғида ўтирганча афсонавий Пабло Аймарнинг ҳаракатларини кузатган Месси келажакда худди у каби тўп суришни хоҳлаган. Ўша вақтда Пабло Аймар «Ривер Плейт» жамоасига тегишли эди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Месси ўша орзуларига етиб, ўз кумиридан ҳам юқорироқ мавқега эриша олди. Шунингдек аргентиналик ҳужумчи ёшлигида бошқа бир ватандоши, д`Алессандро ва колумбиялик Анхелнинг майдондаги ҳаракатларини кузатиб борарди.

Карлос Вальдеррама - Хамес Родригес

1990 йилда туғилган колумбиялик спортчи ёшлигида ҳавас қилган футболчи ватандоши Карлос Вальдеррамадир. Хамес ўз кумиридан футбол техникаси ва майдондаги жасурликни ўрганган. Хамес ва Фалькаонинг Европа қитъасида қозонган муваффақиятлари замирида ҳам ватандоши Карлоснинг ҳиссаси анча. Бир оз вақт аввал «Реал» ярим ҳимоячиси Вальдеррама вақтидаги Колумбия термаси ўйинларини томоша қилиб қандай чиройли футбол ўйнаш мумкин эканлигини айтиб ўтганди.

Роналдо - Златан Ибрагимович

«Феномен» биргина Златаннинг эмас, балки бутун жаҳон футбол жамоатчилигининг ҳам кумирига айланган. «Сўйлоқ»нинг энг машхур мухлислари орасида Златанни ҳам кўриш ёқимли. Ўз вақтида Ибрагимовичнинг собиқ жамоалари «Интер», «Милан», «Барселона»да фаолиятини олиб борган Роналдо ҳозирда Россияда футбол мактаби очиш ҳаракатини аллақачон бошлаб юборган. Ҳаттоки бир оз муддат аввал Роналдо Францияда меҳмон бўлиб, «ПСЖ»нинг уй ўйинини кузатди ва Златанга совға тариқасида футболка ҳадя этиб қайтди. Ўзига кўрсатилган эътирофдан тўлқинланган Ибрагимович бразилиялик футбол афсонасининг манзилига илиқ сўзлар йўллади. «Роналдо мен учун барча вақтларнинг энг яхши ҳужумчисидир. Менинг қарашимда бундай яхши футболчи дунёга қайта келмайди». Бу сўзлар «ПСЖ» ҳужумчисига тегишли.

Кака - Поль Погба

Поль Погба ёшлигидан футбол жону дили бўлганини айтишдан ҳеч ҳам уялмайди. Шунингдек, у ҳавас қиладиган футболчилар сони бошқаларга қараганда бир мунча кўпроқ бўлган. Франциялик футболчини омадлилар қаторига киритиш мумкин. Унинг жамоадоши Пирло ҳам Погбанинг ёшлигидаги кумирларидан биридир. Лекин Польнинг асосий ҳавас қиладиган футболчиси бразилиялик амплуадоши Какадир. Погбанинг айтишича, Какадан дриблинг ва ностандарт ҳолатларни ўрган.

Пеп Гвардиола - Андрес Иньеста

Ёшлигидаги ҳавас келажакда амалга ошди. «Барселона» ярим ҳимоячиси ўйинларини четдан кузатган афсонавий Гвардиола собиқ шогирдига шундай сўзлар билан таъриф берган: «Бу йигитча ҳаммамизни нафақага жўнатади». Андреа Хосепнинг ўйин тактикасини доимо кузатиб келган, ҳатто улар даврлар алмашинишидаги бир хил футболчилардир. Масалан, Иньеста ҳозирги даврнинг Гвардиоласи, Гвардиола эса ўтган даврнинг Иньестаси бўлишган. Иньестанинг Гвардиолага бўлган қизиқиши ёшлик пайтиданоқ бошланган. Андреа майдон четида туриб четга чиққан тўпларни футболчиларга қайтариб турган вақтиданоқ Гвардиолани кузатиб келарди.

Зайниддин Зидан - Эден Азар

«Умид қиламанки мен вақти келганда худди у каби яхши футболчи бўламан», деган эди бельгиялик супер­иқтидор соҳиби. Ёшлик вақтида укаси билан бирга Зизунинг ўйинларини телевизор орқали томоша қилиб ундан хар-хил футбол финтларини ўрганиб келган. Зиданнинг шарофати туфайли Эден ҳам термада унинг «10» рақамини танлаган. «У каби фикрлаш ва у каби 10 рақамида тўп суриш менинг ёшлик вақтимдан қилиб келган орзуимдан биридир» деган эди. «Челси» ярим ҳимоячиси интерьвюларидан бирида. Кумирининг савиясига етишга Азар ҳали улгурмади. Лекин бу жараён амалда қўлланмоқда ва буни бажариш учун унда вақт ҳам, имконият ҳам етарли даражада.

Паоло Мальдини - Серхио Рамос

Буни ҳеч ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Рамос ўзи яхши кўрган футболчилар орасидан, мураббийи Фернандо Йерро ҳамда Мальдинини кумири деб ҳисоблайди. Мальдини Рамосга ёқадиган ҳаракатлари фақат ҳимоячи бўлганида эмас, балки жамоасига содиқлигида ва майдонда ўзини жентльменлардек тутишини испаниялик ҳимоячи таъкидлаган.

Паоло марказий ҳимоячи сифатида барча футбол мухлислари ёдида қолган. Шунингдек, Мальдинининг футболкаси Рамоснинг галереясидан ўрин олган асосий артефактдир.

Майкл Оуэн - Серхио Агуэро

Марадонанинг куёви - англиялик футболчининг фанати. Серхионинг ҳавас қиладиган футболчиси Майкл Оуэн Англия термаси ва «Ливерпуль»да тўпурарлик бобида яхши кўрсаткичга эга. Унинг ўйинларини кузатган Агуэро ўз фаолиятини худди Англия премьеросида Майкл каби давом эттириш орзусида бўлган. Йиллар ўтиб, орзулар ушалиб, Серхио АПЛ юлдузига айланди. Тўғри, Оуэн ўз фаолиятини жароҳатлар туфайли унчалик зўр якунлай олмади.

Роберто Баджо - Андреа Пирло

Ҳозирда Андреанинг ўзи ён-атрофидаги кўпчилик ёш футболчиларнинг кумирига айланган. Пирлонинг ўзи Роберто Баджонинг ўйинларидан ҳайратланиб футболдаги биринчи қадамини қўйиб улғайган.

Кичик Андреа «Интер»да шуғулланган вақтида доимо Роберто Баджони кузатиб, унга ўхшаш футболчи бўлишга интилиб келган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Пирлони ўз севган жамоасининг асосий таркибига чақиришади, Андреа бу таклифга рози бўлади ва кейинчалик бундан афсус чекади. Бунга сабаб, унинг жамоадаги рақобатдошлари Жоркаефф, Рекоба ва Баджолар махорат бобида Пирлодан анча олдинда бўлишгани эди. Баджо билан ўйнаш бахтига муяссар бўлган Пирло ҳозирда АҚШ чемпионатига йўл олишга яқин турибди.

Томаш Росицки - Марко Ройс

Ройс ёшлигидан «Боруссия» плеймейкерига ҳавас қилиб келган. Ройс Томашдан ўйин услуби, финтлари, соч турмагини узайтириш ва ҳатто боғич бойлашни ҳам ундан кўчирган. Кейинчалик, Марко Томашнинг Лондонга ўтганидан ажабланади. Томашнинг «Арсенал»даги фаолияти жароҳат сабаб унчалик муваффақиятли чиқмади. Европа Чемпионлар Лигасида уларнинг жамоалари бир неча йилдан буён бир-бирларига тўқнаш келишмоқда. Чинакамига «ўқитувчи» ва «ўқувчи»нинг жанг­ги қизиқарли бўлганига эса кўп боргувоҳ бўлганмиз.

Акмалхон Эшонхонов тайёрлади.

Киритилди: 02.07.2015 18:33. Ўқилди: 9515 марта. Фикрлар: 9 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Лацио 33 52
7 Аталанта 30 50
8 Наполи 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 32 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 32 31
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

19.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Кальяри
2-2
Ювентус

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
05:00
Ювентус
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.