Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Массимилиано Аллегри:«Италияда осон ўйинни ўзи йўқ»

«Бьянконерлар» «А» сериясида пешқадамлик қилишмоқда ва ҳозирдан Италия кубоги финал баҳсига хотиржам шайланишлари мумкин. Европа Чемпионлар Лигасида эса «Ювентус»ни «Бавария»га қарши ўта муҳим жавоб учрашуви кутиб турибди. Оддий айтганда, Туриндаги 2:2 ҳисобидан сўнг жамоалар эртага Мюнхенда майдонга тушиб, чорак финалнинг қимматли йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритадилар. «Юве» устози Массимилиано Аллегри табиийки, немис грандини йўлдан суриб юборишдан умидвор. Ҳарқалай, у еврофутболдаги бош соврин учун курашни давом эттирмоқчи. Мураббий шунинг баробарида жамоаси олдида  бошқа мақсадлар ҳам борлигини алоҳида таъкидлади. Булар - скудетто ва Италия кубоги.

- Айтингчи, «Ювентус»  айни пайт скудетто учун курашда фаворитми?

 - Озгина шошилмай турган маъ­қул. Ҳа, ҳозир 1-ўринда кетяпмиз, аммо финишга ҳали анча бор. Қаранг, «Наполи» барчани ҳайратлантиришдан чарчамаяпти, Маурицио Сарри ҳаттоки, мавсумнинг энг яхши мураббийи мақомини олиши мумкин. Қолаверса, «Рома»дан ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, бу жамоа чемпионликдан ҳали умид узгани йўқ. Дейлик, якунда ўз очколарини 86тага етказиш имкониятига эга. Умуман, «Рома»да яхшигина таркиб шаклланган.

- Лекин факт шуки, 1-ўрин айнан «Юве» назоратида...

- Биз илк марта  кетма-кет 5та скудетто ютган жамоа сифатида тарихга киришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ҳушёрликни бир зум йўқотмаслик ва финиш маррасигача ижобий натижаларга эришиш талаб этилади.

-16 март куни ЧЛ нимчорак финали жавоб ўйинида Мюнхен «Бавария»сига қарши майдонга тушасизлар.

- Олдимизда ўта мураккаб ўйин тургани аниқ. Немис клуби - Чемпионлар Лигаси фаворити, лекин футболда имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ғалаба қозонишимиз зарурлигини яхши биламиз. Тўғри, дейлик, 3:3 ҳисоби ҳам жамоамизни тўла қаноатлантиради, аммо  Мюнхенда фақат ғалабани кўзлаймиз.

- Хўш, «Бавария»ни ниманинг ҳисобига доғда қолдиришинглар мумкин?

 - Биринчидан, илк ўйинда бу рақиб билан тенгма-тенг рақобатлаша олишимизни исботладик. Мабодо Мюнхенда мақсадга етишолмасак, ортиқча куюнмаймиз. Бу ҳолатда эътиборимизни қаторасига 5-скудетто ва албатта, иккинчи миллий кубокни ютишга қаратамиз.

 - «Ювентус»ни навбатдаги мавсумда ҳам бошқаришда давом этасизми ёки...?

- Клуб билан тузган шартномам келаси мавсумгача мўлжалланган.

 - Демак, мураббийлик лавозимида қолишингизга  100 фоиз ишончингиз комил.

- Бу ҳаётда ҳеч нарсага 100 фоиз кафолат бериб бўлмайди. Фақат шуни айтаманки, «Ювентус» раҳбарияти билан амалда келишувимиз бор ва мен бундан хурсандман. Ҳар ҳолда, ҳозирги пайт ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Фикрингизча, «Ювентус» яна нималар устида ишлаши, қайси жиҳатлар бўйича кучайиши зарур?

- Тактик нуқтаи назардан барчаси жойида ва бу борада янада кучайиш шарт ҳам эмас. Руҳий тайёргарликни эса  қанча яхшиласак, шунча соз. Зеро, бу футболда ўта муҳим жиҳат ҳисобланади.

- «Наполи» ЧЛда курашни давом эттиришинглардан умидвор, чунки бу ҳолатда «Юве» миллий чемпионатда эътиборни бироз йўқотиши мумкин.

- Биз ғалаба қозонишдан ҳеч қачон чарчамаймиз. Мен шогирдларимга ҳаттоки, шундай дедим: «Ҳафтада атиги бир марта майдонга тушиш учун шунча тайёргарлик кўриш ғалати». Нима демоқчи эканлигимни тушунгандирсиз.

- Эҳтимол, жамоангизга енгил тақвим ҳам қўл келаётгандир...

- Нималар деяпсиз? Италияда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир рақиб айниқса, биз билан ўйинда жонини жабборга бериб тиришади.

- Лекин тахмин қилиш мумкинки, «Фиорентина» майдонида сизларни энг қийин қарама-қаршилик кутяпти.

- Ҳа, Пауло Соуза жамоаси охиригача ЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб борадиган кўринади ва бизга  осонгина таслим бўлмаслиги тайин.

- Охирги савол: сизнингча, Италия терма жамоаси Евро - 2016да қандай иштирок этади?

- Ўйлайманки, жамоамиз бизни уялтириб қўймайди.

Киритилди: 19.03.2016 08:39. Ўқилди: 2863 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 55
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Удинезе 33 31
17 Эмполи 33 31
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

19.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Кальяри
2-2
Ювентус

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.