Кириш Регистрация

STD.UZ/YUVE

Ювентус

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Улар менга нисбатан ҳурматсизлик қилишди” - қандай қилиб Дани Алвес “Барселона” билан жанжаллашиб қолди?

Ёзда Дани Алвес “Барселона”ни тарк этиб, эркин агент сифатида “Ювентус” жамоасига ўтди. Кейинчалик ўйинчи “Каталония” раҳбарияти унга нисбатан ҳурматсизлик қилганини айтиб ўтди. Тақдир тақозоси билан Дани собиқ жамоасини Чемпионлар лигаси ярим финалидан маҳрум қилди.

Ҳаёт ҳамиша кутилмаган нарсаларни тақдим этишдан чарчамайди. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Футбол учун эса бу алоҳида олам, ўз қонунлари бор. Кутилмаган камбеклар, сенсатсиялар, эртаклар — буларнинг ҳаммасини Жейми Варди автобиографиясида кўриб гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Яхши кунлар абадий эмас, айниқса, бу футболда жуда яхши билинади. Охирги икки ўн йиллик ичида футбол ҳақиқий бизнесга айланиб улгурди. Агар бизнесингизни бирон ким орқага тортаётган бўлса, ундан воз кечиш керак. Бунинг “Реал” бошчилигида турган Перес услуби билан гувоҳи бўлишимиз мумкин. Унинг бизнеси ҳамиша биринчи ўринда туриши керак.

1968 йилда “Барселона” президенти Наркис де Каррерас 4 банддан иборат қонун чиқаради. Қонун эркинлик, бирлашиш, демократия ва оила бандларидан иборат эди. Охирги банднинг моҳияти шундан иборатки, собиқ ўйинчилар бўлмайди, улар ҳамиша жамоа ўйинчилари бўлиб қолишади. Буни Эрик Абидал тарихига назар солиб билиб олишимиз мумкин. 2009 йилда франциялик ҳимоячи ўгир саратон касаллигига чалинади. Эрикнинг гапи бўйича, касаллик билан курашаётган пайтда, жамоадошлари уни ҳамиша қўллаб-қувватлашган, раҳбарият эса унга янги шартнома таклиф қилган. У соғлиғини тиклаб олганидан сўнг 2012/2013 йилги мавсумда раҳбарият аста-секин Абидални жамоадан қўйиб юборди. Чунки унинг жамоадаги вақти тугаганди.

Дани Алвес 2008 йилда “Барселона” жамоасига келиб қўшилди ва жамоа таркида 300дан зийод ўйинда ҳаракат қилди. Унинг ишончли ўйини, Лео ва Неймар билан дўстлиги ва бир-бирларини тушунишларига ҳавас қилмай илож йўқ эди. 2016 йилда Дани 33 ёшни қарши олади, шу пайтда у раҳбарият билан келишмай қолади. Шундан сўнг “Юве” жамоасига текинга ўтади. Нима учун “Барселона” профессионал даражадаги ўйинчини осонлик билан қўйиб юборди? “Ювентус” ҳам нима қилаётганини жуда яхши биларди. Ўйинчида ҳали куч бор эди.

Алвес жамоани тарк этганидан сўнг кўп вақт ўтмай ўз трансферига изоҳ бериб ўтди: “Охирги уч йил ичида мен жуда кўп бор Алвес кетяпти, деган гапни эшитдим. Аммо раҳбарият менга ҳеч нарса айтмади. Улар менга нисбатан ҳурматсизлик қилишди. ФИФА жамоага трансфер чеклови қўйганидан кейин менга янги шартнома таклиф қилишди”.

Мен бир нарсага ҳайрон бўляпман. Алвес жамоада кетма-кет бир неча мавсум бир маромда ишончли ўйин кўрсатиб келди. Бу ҳозирги футболда жуда ҳам қийиндир. Лео Месси билан бир неча йил бир-бирини тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Данига ҳеч бўлмаганда бир йиллик шартнома таклиф қилишлари керак эди. Майли, Алвес кетди, кейин-чи? Жанжалкаш Видалдан бошқа тоза ўнг қанот ҳимоячиси йўқ. Қўлидан келганча ҳаракат қилаётган бўлса-да, Серхи Роберто ўз позициясида ўйнамаяпти. Мабодо Серхи жароҳат олиб қолса, унинг ўрнини босувчи ҳеч ким йўқ.

Қишда Алекс оғир жароҳат олгач, Алвес агенти ўз хизматларини “Барселона”га таклиф қилган, жавоб эса қуйидагича бўлган: “Унинг ўзи кетишни истади”. Тақдирми ёки тасодифми, билмадим, Данида ўз жамоасидан қасд олиш имкони пайдо бўлди. Бразилиялик ҳимоячи бундан ажойиб тарзда фойдаланди.

2 ой жароҳати туфайли майдонга чиқа олмаган бўлса-да, Алвес “Барса” таркибида ҳаракат қилган йиллари каби юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. Жамоадошлари учун 30 та голли вазият яратиб берган. Чемпионлар лигасида бу кўрсаткич 21 та. Мазкур натижа Неймарга ҳам тегишли. Бироқ унутиш керак эмаски, Дани ҳимоячи, Неймар ҳужумчи.

Чемпионлар лигасида икки дўстлар бир-бирлари билан тўқнаш келишди. Данининг олдига жуда катта муаммо турарди. Чунки “Барселона” жамоасида энг тезкор ва кўп алдаб ўтувчи футболчи айнан Неймар ҳисобланади. Алвес ва Жуниор дуэлида Алвеснинг қўли баланд келди.

Буларнинг ҳаммасидан шундай хулоса қилишимиз мумкин, “Барселона” жамоасига Дани Алвес етишмаяпти. Жамоада ўнг қанот ҳувиллаб қолган. Бир савол қийнамоқда – нима учун “Барселона” раҳбарияти Алвесни осонликча қўйиб юборди? Бу саволнинг жавобини фақатгина Дани ва раҳбариятнинг ўзлари билишади.

Киритилди: 26.05.2017 11:08. Ўқилди: 18585 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 29 76
2 Милан 29 62
3 Ювентус 29 59
4 Болонья 29 54
5 Рома 29 51
6 Аталанта 28 47
7 Наполи 29 45
8 Фиорентина 28 43
9 Лацио 29 43
10 Монца 29 42
11 Торино 29 41
12 Женоа 29 34
13 Лечче 29 28
14 Удинезе 29 27
15 Верона 29 26
16 Кальяри 29 26
17 Эмполи 29 25
18 Фрозиноне 29 24
19 Сассуоло 29 23
20 Салернитана 29 14

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

17.03.2024. «A» Серия. 29-тур.
16:30
Ювентус
0-0
Женоа

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. «A» Серия. 30-тур.
22:00
Лацио
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.