Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кучли бешликда энг кўп кубок ютган жамоалар ўнлиги

Кучли бешлик чемпионатлари тоифасига кирувчи Испания, Италия, Германия, Франция ва Англияда, кубок баҳсларида энг кўп ғолиб чиққан жамоалар ҳақида биласизми? Агар билмасангиз қуйидаги мақолани ўқишни тавсия этамиз. 

8f0b691ccadb12f7ad0959b2b688c88e.jpg

9-10. «Рома» - 9 та кубок
Римликлар 9 карра Италия кубоги ғолиби ҳисобланишади. Пойтахт клуби совринни биринчи марта 1964 йилда ютган бўлса, охиргисини 2008 йилда қўлга киритган. «Рома» шунингдек 8 марта кубок финалида имкониятни бой берган.

7 - 9 . «Ювентус» - 10 та кубок
Туриннинг «Ювентус» клуби Италия кубогини 10 марта қўлга киритган. «Кекса синьорилар» илк бора 1938 йилда кубок соҳибига айланишган бўлса, охирги марта 1995 йилда совринни ўз музейларига олиб келишган. «Ювентус» 20 йилдирки Италия кубогида муваффақият қозона олмаяпти.

7- 9 . «Марсель » - 10 та кубок
Франция кубогига энг кўп сазовор бўлган жамоа бу «Марсель»дир. Ушбу жамоа 1924 йилда дастлабки кубокини қўлга киритган. Клуб 25 йил муқаддам охирги марта кубок ғолиби бўлган. «Марсель» финалларнинг 8 тасини бой берганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

7- 9 . «Атлетико» - 10 та кубок
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси Испания кубогига 10 марта сазовор бўлган. Уларнинг дастлабкиси 1960 йилга, охиргиси эса 2013 йилга тўғри келади. Пойтахт клуби 9 та финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан чекланган.


6. «Манчестер Юнайтед» - 11 та кубок
Англиянинг энг совриндор жамоаси ҳисобланадиган «Манчестер Юнайтед» 11 марта кубок соҳиби бўлган ва 7 та финалда ютқазиб қўйган. «Қизил иблислар» илк бор 1908 йилда, охирги марта эса 2004 йилда Англия кубогини ютиб олишган.

5. «Арсенал» - 12 та кубок
Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия кубогида 12 марта муваффақият қозонган. «Канонирлар» илк бор 1930 йилда, охирги марта эса 2015 йилда ушбу совринга эга чиққанлар. «Арсенал» ҳисобида бой берилган 7 та финал мавжуд.

4. «Бавария» - 17 та кубок
Германия гегемони «Бавария» кубок баҳсларида 17 марта муваффақият қозонган. Мюнхенликлар 1957 йилда биринчи бор, 2014 йилда эса охирги марта кубок ғолиблигини тантана қилишган.

3. «Реал Мадрид» - 19 та кубок
Чемпионликни қўлга киритиш борасида кучли бешликнинг рекордчи жамоаси, кубок ғолиблари орасида 3-ўриндан жой олди. «Реал» Испания кубогида 19 марта муваффақият қозонган. Шу билан бирга 20 та финални бой берган. Мадридликлар 1905-1908 йиллар кетма-кет 4 бора кубокни ўз музейларига олиб кетишган.

2. «Атлетик Билабо» - 23 та кубок
Билбаоликлар Испания кубогини қўлга киритиш борасида ҳаттоки «Реал»дан ҳам олдиндалар. «Атлетик» ҳисобида 23 та кубок мавжуд. Ушбу жамоа 1930-1933 йилларда кетма-кет 4 марта кубок баҳсларида тенгсиз бўлган. Афсуски «Атлетик» 31 йилдан буён кубокда ғолиб чиқа олмаяпти. 

1. «Барселона» - 27 та кубок
Кучли бешлик чемпионатларининг, кубок баҳсларида энг кўп ғалаба қозониш борасида «Барселона» мутлоқ пешқадамдир. Каталонияликлар Испания кубогига 27 марта сазовор бўлишган. «Барса» дастлабки совринини 1910 йилда, охиргисини эса 2015 йилда ютган. 1951-1953 йилларда эса Каталонияликлар кетма-кет 3 бора кубокни ўз музейларига олиб кетишган.

Юсупов Фурқат

Киритилди: 20.03.2016 15:37. Ўқилди: 9942 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.10.2025. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Арсенал
2-0
Олимпиакос

Навбатдаги учрашув

04.10.2025. АПЛ. 7-тур.
19:00
Арсенал
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.