Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муҳаммад ал Нени: «Лондонда жуда бахтиёрман»

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад ал Нени Arsenal Playerга берган интервьюсида янги жамоага мослашиши ва муваффақият сирлари ҳақида гапириб ўтди.

«Базел»да ўзини кўрсатган ал Ненини «Арсенал» ўз таркибига қўшиб олганди. Унинг жамоадаги фаолияти энди бошланяпти. Аммо мисрлик футболчи тез орада клубнинг етакчиларидан бирига айланиши шубҳасиз. Муҳаммаднинг мақсади ҳам айнан шундан иборат.

Март ойининг охирида ал Нени мухлислар олқишига сазовор бўлди. Яъни, «Арсенал»нинг шу ойдаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Мисрлик «канонирлар» таркибидаги дастлабки голини «Барселона»га урганди. Айнан шу гол ойнинг энг яхши голи, деб топилди. «Уотфорд»га қарши учрашувда эса 22та «пас» бериб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

- Муҳаммад, Лондондаги ҳаётга мослашиб кетдингизми?

- Бу ерда бўлишдан бахтиёрман. Лондон - ажойиб шаҳар. Лекин об-ҳавоси энг яхшиси эмас. У тинимсиз ўзгариб туради. Умуман олиб қараганда, ўзимни қулай ҳис қиляпман ва бу ерда яшаш ёқмоқда. Оилам ҳам бирга келган. Ўғлим футболни яхши кўради. Унинг футболчи бўлиб тарбияланишида ёрдам бермоқчиман.

- Охирги ойларда кўп нарса ўзгарди. Биринчидан, «Арсенал»га ўтдингиз. Шунингдек, яна бир фарзандли бўлдингиз.

- Ҳа. Жуда бахтиёрман. Оиламизда қиз фарзанд дунёга келди ва унга Фотима деб исм қўйдик. Бизда бир гап бор. Яъни, оилангизда қиз туғилса, унинг ортидан омад келади. Ўйлашимча, барча фарзандларим менга муваффақият келтиришмоқда. Умид қиламанки, улар ҳам Лондонда бахтиёр бўлишади.

- «Арсенал»даги дастлабки уч ойингиз қандай ўтди?

- Олдинги интервьюларимда айтганимдек, «Арсенал»га қўшилиб омадим келди. Бу жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири. Менимча, футбол клубидан кўра, катта бир оила аъзосига айландим. Бу ерда барча меҳмондўст ва келганимдан буён ёрдамларини аяшмади. Бу эса ҳаётингизни бироз бўлсада енгиллаштиради. Оиланинг ҳар бир аъзоси, Арсен Венгердан тортиб фаррошгача бир-бирини тўлдирмоқда. Ҳаттоки, клуб президенти ҳам оиланинг бир аъзоси. Уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиш, ҳазиллашиш ёқади.

- Инглиз тилини ўрганиш қандай кечди?

- Атрофимдаги барча шу тилда гапиради. Шундан бўлса керак, ўрганиш қийин бўлмади. Бу ер Швейцариядан фарқ қилади. Чунки мен ўйнаган жамоадагилар асосан немис тилида гаплашардилар. Айримларгина инглиз тилини билишарди.

- Янги жамоага ўтиш қандай кечди?

- «Арсенал»га ўтишдан олдин «канонирлар»нинг премьер-лигадаги кўплаб ўйинларини томоша қилдим. Жамоанинг ўйинига, чемпионатга мослашиш учун шундай қилдим. Муҳими, Арсен Венгернинг нима деётганини тушуниш ва унинг айтганларини майдонда бажариш эди. Мураббийимиз келган кунимдан бошлаб менга маслаҳатлар беради. Бундан ташқари, у ўйин тизимини ўзлаштиришимда ёрдам бермоқда. «Базел»да ўйнаб юрган кезларим дарвозага кўпроқ зарба беришга ўрганиб қолгандим. Бу ерда эса ундай эмас. Венгер менга кўпроқ жамоа учун жон куйдиришим кераклигини уқтирди ва узоқ масофадан кўп зарба йўлламаслигим кераклигини айтди. Бундан ташқари, жамоадошларимнинг ҳам маслаҳатларига қулоқ соламан. Бу ҳам ривожланишимга ёрдам бермоқда.

- «Камп Ноу»даги голингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Танаффусда биринчи бўлимда ажойиб имкониятни йўққа чиқарганимни айтишди. Иккинчи бўлимда эса шундай вазият юзага келиши билан зарба йўлладим. Тўп эса дарвоза тўридан жой олди. Бу фаолиятимдаги энг муҳим голлардан бири эди.

- Гол ургандан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Фаолиятим давомида биринчи бор гол уриб хурсанд бўлиш ёки бўлмаслигимни билмай қолдим. Ахир икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлаётгандик. Лекин «Арсенал»даги дастлабки голимни «Камп Ноу»дек ажойиб стадионда урганимдан хурсандман. Аммо финал ҳуштаги янграганидан сўнг хурсанд бўлолмадим. Чунки ке­йинги босқичга чиқа олмадик. Биз яхши ўйнадик. Бироқ бу камлик қилди.

- Месут Озил, Алексис Санчес ва Данни Уэлбек каби футболчилар билан бир жамоада тўп суриш сиз учун нимани англатади?

- Бундай футболчилар билан бирга бўлишим ўсишимни таъминлайди. Бу футболчилар юқори савияда ўйнаб, катта тажриба тўплашган. Мисол учун, жаҳон чемпионатида ўйнашган.

- Месут Озил сизнинг «Тоттенхэм»га қарши ўйинингизни кузатиб ҳайрон қолганини айтди. Премь­ер-лигадаги дебютингиз Шимолий Лондон дербисига тўғри келди...

- Тўғрисини айтсам, жиддий тўқнашувларда ўйнаш менга завқ бағишлайди. Ўртамиёна ўйинлардан кўра енгилроқ ҳаракат қиламан. Ваҳоланки, АПЛда енгил ўйиннинг ўзи бўлмайди.

- Миср терма жамоасининг Африка кубоги саралашидаги иштирокидан қониқиш хосил қилдингизми?

- Ўйлайманки, 99 фоизга турнир йўлланмасига эга бўлдик. Охирги турда Танзанияга қарши баҳс олиб борамиз. Ҳаттоки, мағлуб бўлган тақдиримизда ҳам Африка миллатлар кубогининг финал босқичига чиқиш имкониятига эгамиз. Лекин у ерга ғалаба учун борамиз. Айтишларича - 0:2 ҳисобида мағлуб бўлск ҳам мусобақага боришимиз мумкин экан. Аммо менга бу ҳолат ёқмайди. Агар Африканинг топ жамоаси бўлишни истасак, барча учрашувларимизни ғалаба билан якунлашимиз керак.

- Жаҳон чемпионатига бориш асосий орзунгизми?

- Бу 100 миллионлик Миср халқи­нинг орзуси. Мен эса жаҳон чемпионатига чиқадиган жамоанинг бир бўлаги бўлишни истайман.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Киритилди: 03.06.2016 16:31. Ўқилди: 5057 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.