Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Голларга бой ўйинда «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди

Англия премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган «Арсенал» - «Ливерпуль» ўйини жуда қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтди. Ўйинда ливерпулликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар бироз ташаббусга эга бўлишди. 28-дақиқада Алберто Морено жарима майдончаси ичида Уолкоттни йиқитди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Бироқ Уолкоттнинг зарбасини дарвозабон Миньоле қайтарди!

Орадан 2 дақиқа ўтгач, Уолкотт ҳисобни очди. Ивобидан тўпни қабул қилган Тео ўткир бурчак остида зарба бериб, дарвозанинг олис бурчакни аниқ нишонга олди!

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда чамаси 25 метр масофадан Коутиньо жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади ва ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни «Ливерпуль» жуда яхши бошлади.

49-дақиқада чап қанотдан Вийналдум жарима майдонига ёриб кириб, тўпни марказдан келаётган Лалланага оширди. У эса тўпни эгаллаб олиб, яқин масофадан дарвозани аниқ ишғол этди — 1:2.

56-дақиқада Клайн ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Коутиньо яқин масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди - 1:3.

63-дақиқада Садьо Мане ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади — 1:4.

Шу заҳотиёқ «Арсенал» ҳисобни қисқартирди. Окслейд-Чемберлен худди шундай вазиятда гол уришга муваффақ бўлди.

75-дақиқада Касорла чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганида ҳаммадан баланд сакраган Чемберс тўпни боши билан дарвозага йўллади — 3:4.

Аммо мўъжиза юз бермади. «Ливерпуль» ўйин охирига қадар ҳимояда яхши ўйнаб, ғалаба келтирувчи ҳисобни ушлаб қолди.

АПЛ. 1-тур. 14 август.

Арсенал – Ливерпуль 3:4 (1:1, 2:3)

Голлар: 1:0 – 31 Уолкотт, 1:1 – 45 Коутиньо, 1:2 – 49 Лаллана, 1:3 – 56 Коутиньо, 1:4 – 63 Мане, 2:4 – 64 Окслейд-Чемберлен, 3:4 – 75 Чемберс.

Арсенал – Чех, Холдинг, Чемберс, Бельерин, Монреаль, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 59), Эль-Ненни (Чака, 67), Уолкотт, Рэмзи (Касорла, 61), Санчес, Коклен.

Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Клаван, Морено, Клайн, Коутиньо (Жон, 70), Вейналдум (Стюарт, 88), Фирмино, Хендерсон, Мане, Лаллана (Ориги, 76).

Огоҳлантиришлар: Лаллана (26), Морено (29), Коклен (37), Ловрен (41), Ивоби (57), Чака (86).

 

 

Киритилди: 14.08.2016 21:03. Ўқилди: 8697 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2025. АПЛ. 6-тур.
20:30
Ньюкасл
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

01.10.2025. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Арсенал
-:-
Олимпиакос

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.