Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафта ўйинлари: Мадрид, Рим ва Лондон дербилари!

Эрудит СПОРТ” қуйида томошабоп ўтиши кутилаётган тўрт тўқнашувни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади:

РОМА” – “ЛАЦИО”

18 ноябр, шанба, соат: 22:00

ТВ-трансляция: «Спорт ТВ»

Ўзаро учрашувлар:

53 ҒАЛАБА 57 ДУРАНГ 38 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Рома” – “Лацио” 2:0 ва 1:3

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Рома” – “Лацио”

327,10 миллион евро VS 201,95 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Ўзаро учрашувлар тарихи шуни тасдиқлайдики, “Лацио” ва “Рома” мавсумга қандай тайёргарлик кўрмасин “Рим дербиси” курашларга бой ўтган. Клубларни шуғуллантираётган мураббийларнинг ишига ҳам мазкур тўқнашув орқали баҳо берилган ҳатто. Жамоаларнинг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйини тўқнашув янада шиддатли ўтишига ишорадек гўё. “Бургутлар”нинг иштаҳаси карнай, “Бўрилар”нинг “кўзи қонга” тўлиб турибди. Симоне Индзаги ва Эусебио Ди Франческо танлаган тактика ҳам ҳужумга асосланган: “Рома” 4-3-3, “Лацио” 3-5-2 схемасида ҳаракатланяпти. Қўшимча қилиш керакки, “Лацио”ни меҳмонда тўхтатиб бўлмаяпти: охирги олти учрашувда ўн саккиз очко. Устига-устак, ўша ўйинларда рақиблар дарвозасини камида икки марта ишғол этяпти. Ўз навбатида, майдон эгалари мустаҳкам ҳимоя эвазига очко йўқотмаяпти. Ўн бир турда фақат тўрт рақибгина “Рома” дарвозасига йўл топган.

 

НАПОЛИ” – “МИЛАН”

18 ноябр, шанба, соат: 00:45

ТВ-трансляция: «Спорт ТВ»

Ўзаро учрашувлар:

41 ҒАЛАБА 44 ДУРАНГ 54 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Наполи” – “Милан” 4:2 ва 2:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Наполи” – “Милан”

353,90 миллион евро VS 340,80 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Сўнгги ўйинда нурсиз дурангга имзо чекиб, икки очко йўқотган “Наполи” устидан “мағзава ағдариш”га улгуришди. Маурицио Сарри уни кўкларга кўтармасликларини сўраганда қоқилди. Эртаги узоққа чўзилмаслигини кутиб юрганлар талайгина экан. Шундай экан, майдон эгалари Монтелланинг “Милан”ига қарши матчда ҳам ўз сўзини айтиши керак. Кейинги мавсумларда устунлик “Кўклар” томонига ўтгани қўл келиши эҳтимоли юқори. Ўша олти матчнинг 67 фоизи “Наполи”нинг, 17 фоизи “Милан”нинг ғалабаси билан якунланган. Бошқача айтганда, “Қизил-қоралар” уч йилдан буён номдор рақиби олдида ожиз. Бир вақтнинг ўзида курсиси қимирлаб қолган Винченцо Монтелланинг ютқазишга ҳаққи йўқ. “Қизил-қоралар” нима бўлган тақдирда ҳам дарвозага зарба йўллаш, тўп назорати ва аниқ узатмалар кўрсаткичи бўйича А Серияда етакчи “Наполи”ни тўхтатиши талаб этилади. Хўш, майдон эагалари 24 матчга етган ғалабали серияни давомлайдими ёки меҳмонлар уч йиллик “анъана”ни бузади?

 

“АТЛЕТИКО” – “РЕАЛ”

18 ноябр, шанба, соат: 00:45

ТВ-трансляция: «УзРепорт ТВ»

Ўзаро учрашувлар:

39 ҒАЛАБА 35 ДУРАНГ 86 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Атлетико” Мадрид – “Реал” Мадрид 0:3 ва 1:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Атлетико” Мадрид – “Реал” Мадрид

509,50 миллион евро VS 743,80 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Шанба оқшомида мухлисларни Мадридда ҳам ажойиб дерби кутмоқда. Табиийки, “Атлетико” ва “Реал” ўртасидаги бу тўқнашув кўпчиликнинг диққат-марказида бўлади. Тан олиш керак, мавсум аввалида томонларнинг ўйинида пасайиш кузатилди. “Матрасчилар” дурангдан боши чиқмаган бўлса, “Қироллик клуби” аллақачон ўн очкодан айрилди. Зидан эса жамоа инқирозга учрамаганини таъкидлашдан чарчамаяпти. “Мадрид дербиси” ушбу сўзларни амалда исботлаш учун қулай фурсат. Қизиғи, мураббий Диего Симеоне ҳам танқид тошларига кўмилган. “Матрасчилар” ҳимоявий ўйинга шунчалар муккасидан кетганки, биттадан ортиқ тўп киритиш таъқиқлангандек, бир гол билан кифояланмоқда. Масалан, Примера доирасидаги ўн бир турнинг тўрт ўйинида биттадан кўпроқ гол урган холос. Бир вақтнинг ўзида “Реал”ни тамоман бошқа муаммолар қийнаяпти: жамоа етакчиларининг фойдали иш коэффициенти тушиб кетди. Хуллас, турнир жадвалида учинчи-тўртинчи ўринни бўлишиб турган клублар тўқнашуви томошабоп ўтади.

 

“АРСЕНАЛ” – “ТОТТЕНХЭМ”

18 ноябр, шанба, соат: 17:30

ТВ-трансляция: «Футбол ТВ»

Ўзаро учрашувлар:

64 ҒАЛАБА 45 ДУРАНГ 51 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Арсенал” – “Тоттенхэм” 1:1 ва 0:2

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Арсенал” – “Тоттенхэм”

508 миллион евро VS 551 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

 Жорий турда “Лондон дербиси”да “чемпионлар пойгаси”га қайтишни кўзлаётган “Арсенал” кимсан “Реал” Мадридга чиқиш эшикларини кўрсатган “Тоттенхэм”нинг имтиҳонидан ўтади. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, аммо “Арсенал” ўз майдонида ўн ўйиндан бери рақибларини қуруқ қўл билан қайтаряпти. “Тақачилар” эса сўнгги марта “Эмирайтес”да уч очкони қўлга киритганига етти йил бўлди. Яъни, Маурисио Почеттино “Тоттенхэм” постида “Тўпчилар” майдонида уч очкога эга чиқмаган. Бундан ташқари, рақибларнинг натижаларида “ер билан осмончалик” фарқ мавжуд эмас. Биринчидан, дарвозага зарба беришдаги кўрсаткич “Тақачилар”да 17,4, “Тўпчилар”да 16,7га тенг. Иккинчидан, ҳар икки жамоа аъзолари асосан тўпни майдон марказида ушлаб туришни маъқул кўради (44 фоиз). Учинчидан, муваффақиятли узатмалар бобида мезбонлар 84,1 фоиз, меҳмонлар 83,9 фоизлик аниқликда ҳаракатланади.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ, «Эрудит Спорт» газетаси.

Киритилди: 17.11.2017 22:11. Ўқилди: 9870 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 6 13
2 ПСВ 6 9
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.03.2024. ЕЧЛ. .
01:00
Арсенал
1-0
Порту

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. АПЛ. 30-тур.
20:30
Манчестер Сити
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.