Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сирли скаут Свен ва унинг «олтин» топилмалари

«Касбимни жуда севаман. Мен мураббий ҳам, унинг ёрдамчиси ҳам эмасман. Лекин шунга қарамасдан, футболчилар билан жуда кўп ишлайман. Гарчи машғулот жараёнларида иштирок этмасам ҳам» - мазкур сатрлар «Арсенал»нинг германиялик бош скаути Свен Мислинтатга тегишли.

Ўз вақтида у Томас Тухель билан чиқиша олмай, «Дортмунд»ни тарк этган, «Бавария» таклифини рад этиб, «Наполи» билан деярли келишувга эришган, лекин якунда Лондонга йўл олганди. Мутахассиснинг фикрича, АПЛдаги ижодий муҳит «А» серияга қараганда қизиқарлироқ.

Хуллас, Европа футболига Мхитарян, Левандовски каби кўплаб юлдузларни туҳфа этган скаут энди «тўпчилар» «замбараги»ни созлаш йўлида изланмоқда.

«Боруссия»

«Мислинтат - даҳо! Футбол скаутларининг нима билан машғул эканликларини яхши биламан. Аммо Свеннинг ўз ишига бўлган муносабати тасаввуримни бутунлай ўзгартириб юборди. У ҳар суткада 25 соат футбол ҳақида гапиради, ўз ёрдамчиларига ўзига ишонгандек ишонади.

Асосийси, ўз меҳнатининг самарасига ўта талабчан. Хорижий манбаларнинг маълумотларига эҳтиёж сезса, клуб тилмочларини оёққа турғизади». Ўзининг энг яқин маслакдошига Томас Тухель шундай юксак баҳо берганди. Таажжубки, бу икки малакали мутахассиснинг ҳамкорлиги узоққа чўзилмади.

Бунинг асосий сабаби шуки, бош мураббий таркибни янгилаш борасида тажрибали ўйинчиларга ишонч билдиришни, бош скаут эса келажаги порлоқ ёшларга йўл беришни тўғри, деб ҳисоблашарди. Қисқаси, таркибга оид ҳар бир масала қизғин тортишувлардан кейин ечимини топарди. Лекин испаниялик Оливер Торрес хусусида дуэт келиша олмай қолди.

Тухелнинг фикрича, дортмундликларни оғир вазиятдан 20 ёшли ўқувчилар эмас, фақат тажрибали футболчиларгина олиб чиқа олишарди. Мюнхенда анча зерикиб қолган Марио Гётце мураббий наздида энг муносиб номзод эди. Мислинтат эса Торрес номзодида қатъий туриб олди.

Баҳс бош мураббий фойдасига ҳал бўлди: Йоахим Ватцке ҳам Гётценинг қайтишини маъқуллади. Ваҳоланки, Свен ҳам Дортмундда ўзига яраша нуфузга эга эди.

Якуб Блашиковски, Лукас Пишек, Роберт Левандовскилар унинг ташаббуси билан «Боруссия» сафидан жой олишди, «Сересо Осака»да юрган Шинжи Кагаванинг «МЮ»да ҳам муносиб тўп сура олишини Мислинтат бошқалардан кўра аввалроқ фаҳмлади, Обамеянгни Дортмундга олиб келиш (ва тортиб олиш) ҳам Свеннинг ижоди.

Бундан ташқари, Усмон Дембеле, Крис­тиан Пулишич, Илкай Гюндоган ва Юлиан Вайглларни ҳам у кашф этганди. Шунга қарамасдан, Оливер Торрес масаласида Тухель ҳам, Ватцке ҳам скаутнинг фикрига қўшилишмади ва Свен Дортмундни тарк этди.

«Боруссия»дагилар малакали мутахассис Мислинтатнинг азалий рақиб - «Бавария»га ўтишидан хавотирда эдилар. Бироқ уларнинг бахтига, Свен ўзгача қарорга келди: «Чиндан ҳам, «Бавария» мендан умидвор эди.

Мюнхенликлар бир неча марта қўнғироқ қилишди, ҳатто рафиқамга гул совға қилиб, уни ҳам ўз томонларига оғдиришга уриниб кўришди. Мен бу юксак эътиборни ҳурмат қилсамда, қароримни ўзгартирмадим: тамоман янгича муҳитда ишлашни дилимга тугиб қўйгандим».

«Арсенал»

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 21.05.2018 10:36. Ўқилди: 5672 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.09.2025. АПЛ. 5-тур.
20:30
Арсенал
1-1
Манчестер Сити

Навбатдаги учрашув

28.09.2025. АПЛ. 6-тур.
20:30
Ньюкасл
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.