Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Челси”нинг иродали ғалабаси ёхуд Лемпарднинг мураббийлик “фишкаси”

Лондон дербисида “Челси”нинг қандай инқилобни амалга оширганини кўрган бўлсангиз керак. Бугун ушбу ўйин ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.

“Арсенал” ва “Челси” тўқнашувининг ўзи барчани телевизорга михлаб қўйиш учун етарли сабабга эга. Қўшимчасига, АПЛни безаб турувчи катта тезликсиз жамоаларнинг қандай ўйин кўрсатиши барчани икки хисса қизиқтиргани аниқ.

Сўзларимнинг маъносини тушунтириб берсам. Бундай тиғиз график чоғида мураббийларнинг таркиб ва қулай тактикани танлаши биринчи планга кўтарилади. Бундай қисқа фурсатда ўйинлар ўтказилиши мухлислар учун байрам совғасидек кўринсада, футболчилар учун чинакам ҳаёт-мамот синови. Жангда аёрликларсиз ғалаба қозониш мушкул. Аёрликдан фойдаланилдими, демак жамоа ўз ўйинидан воз кечади ва бироз зерикарли футбол намойиш этишига тўғри келади.

“Арсенал” ва “Челси” ўйинни икки ҳил услубда бошлади. Микел Артета бор эътиборни биринчи бўлимдаги устунликка қаратди ва жамоаси унинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарди. “Челси” ўйиннинг биринчи қисмида бир дона бурчак зарбасини инобатга олмаса, ҳужум уюштиргани ҳам йўқ. Иккинчи бўлимга келиб “кононирлар” “жангдаги” устунликни рақибга қарши ҳужумда рақибни кутишни бошлади. Лемпард шогирдлари эса, рақиб дарвозаси олдида шошилмасдан саф тортди. Лемпард ўйинни ўзгартириб юборувчи тактикани ишга солди ва “аристократлар” рақибнинг биллур бошига қаҳшатқиш зарба беришди. Оқибатда, ўйининг катта қисмида мағлуб бўлган “Челси” “жангда” ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.

“Арсенал” ўзгарганича йўқ

Футбол бефаво спорт тури эканлигига ушбу ўйин юз фоиз далил бўла олади. Эътибор қаратинг, “Арсенал” ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар билан ҳисоблаганда ўйиннинг 75 дақиқаси давомида устунликни қўлда сақлаб туриб ҳам мағлубиятга учради. “Челси” ўйиндаги 10 дақиқалик устунлик эвазига ғалабани рақибнинг қўлидан эмас, оғзидан юлқиб олди. Бундай ғалаба билан “Челси”ни табрикламаслик мумкин эмас.

Шу ўринда тан олиш лозим, “Арсенал” биринчи бўлимни кўтаринки кайфиятда ўтказди. Шунга қарамай, Артета жамоанинг ўйинини тўлиқ ўзгартириб юбормагани яққол кўриниб қолди. Буни тушунса бўлади. Клуб шифохонаси жароҳатлар билан тўла ва жамоа Эмирининг ишончсиз ўйин услибидан воз кеча олганича йўқ. Артета жамоани бошқаришга мўлжалланган ричагларни секин аста пастга туширяпти. Унинг имкониятларига бу мағлубиятлар билан баҳо беришга шошилмаслик лозим.

Микел Артета ўйинга 4-2-3-1 тактикасини танлади. Айни дамда унинг асосий вазифаси футболчиларни чалғитиб юбормаслик эканлигига эътибор қаратмади ёки футболчиларга ортиқча ишониб юборди. Шу ўринда рақибни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. “Челси” осонликча таслим бўлишни истамади ва ўйинни ўзгартириш учун “Б” режага ўтди. Афсуски, Микелда “Б” режаси йўқ эканлигини панд бериб қўйди. “Арсенал” учун аламли мағлубият, бироқ бу салбий якун дегани эмас. Ҳеч нарса бирданига пайдо бўлмади.

“Челси” икки хил схемадан фойдаланади

“Арсенал” ўйин давомида катта устунликка эришган бўлсада, “Челси” асосан ўзи билан ўзи курашишига тўғри келди. Жамоа ўз устидан ғолиб келгач, “Арсенал”ни ҳам ортиқча қийинчиликсиз енгди. “Арсенал” ўйин давомида Аррисабалага дарвозасига 7 бор зарба беришди ва уларнинг иккитасида дарвозага аниқ борди. Бу борада “Челси” рақибидан икки баробар яхшироқ статистика қайд этганини унутмаслик лозим. Учрашда ғалаба келтирган юришни эса, Френк Лемапард амалга оширди. Яна 3 та ҳимоячи билан майдонга тушган “Челси” гол ўтказиб юборгач, вазиятни чиқиб кетиш учун марказий ярим ҳимоячи Жоржино ҳимоячи Эмерсонни алмаштирди. 3-4-3 схемаси 4-3-3 айланди. Иккинчи бўлим бошида мураббий Ковачич ўрнига Ходсон Одоини майдонга туширди ва жамоа 4-2-3-1 схемасига ўтди. Бу ўзгариш жамоага ҳужумда бир йўла 4 та футболчининг пайдо бўлишини таъминлаб берди. Лемпард томонидан танланган иккинчи йўл жамоага муҳим бўлган 3 очкони тақдим этди десак, адашмаган бўламиз. Шундай бўлсада, голларга стратегик хатолар туфайли ўтказиб юборилди. Биринчи вазиятда Лено тўпга чиқишда адашди ва Жоржонига гол совға қилди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач ҳужумга берилиб кетган “Арсенал” қарши ҳужумда Виллиан ва Абраҳам томонидан жазоланди.

Ўйин қаҳрамони : Френк Лемпард

Футболчилар орасида ярқ этиб кўзга ташланган футболчи бўлмагани боис, Лемпардни танладик. Мураббий ажойиб мураббийлик ишини амалга оширди. Ўз қарорларини ўзгартиришдан чўчимади ва ўйин давомида тенг кучли рақибга қарши “Челси”ни қулайроқ позитсияга олиб чиқишга харакат қилди. Энг қувонарлиси шундаки, Френк ўзи истаган барча ишни майдоннинг ўзида амалга оширишни уддалади.

Учрашувнинг энг омадсиз футболчиси

“Арсенал”нинг “сочилиб” кетиши айнан дарвозабонинг қўпол хатосидан сўнг бошлади. Дарвозабон янги йил муносабати билан рақибга гол ҳадя этмаганида, “Арсенал” қарши ҳужумни, Лено эса оёқлари орасидан иккинчи тўпни ўтказиб юбормаган бўлар эди.

Хулоса

“Челси” турнир жадвалидаги ўрнини сақлаб қолиш учун жудамуҳим ғалабани қўлга киритди. Шундай бўлсада, клуб бир нечта учрашувда кетма-кет ғалаба қозониш шарт. Акс холда, ўз кучига бўлган ишончсиз узоққа бориш мушкул. “Арсенал” АПЛнинг сўнгги 12 та тури давомида атиги бир бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Жамоа 20 та турдан сўнг 12-ўринда бормоқда. Артетанинг қилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Менимча бу мавсумни фақатгина кубок ўйинларигина қутқариб қолишга қодир.

Я . У

Киритилди: 30.12.2019 02:25. Ўқилди: 6197 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.