Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси учун даъвогарлар билан танишинг

Мана 40 йилдан буён бу соврин Англияда ўз эгаларини топиб келмоқда. Илк бор 1974 йилда бу совринга “Испвичтаун” жамоаси футболчиси Кевин Битти лойиқ кўрилган. Ундан сўнг бу совринга Бекҳам, Гарет Бейл, Эден Азар, Роналду, Ҳарри Кейн, Гиггз, Жеррард сингари мега юлдузлар лойиқ кўрилди. Бугун АПЛнинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган совринга даъвогар бўлган футболчилар билан таништириб ўтамиз.

Темми Абраҳам

“Челси” трансферларсиз мавсумни қандай бошлаши кўпчиликда қизиқиш уйғотган эди. Френк Лемпард қийин вазиятга оқилона ечим топди ва бор эътиборни ёшларга қаратди. Натижалар чакки эмас. Жамоа ЕЧЛнинг плей-офф босқичига чиқди, АПЛда кучли тўртликда бормоқда.
Жамоа эришаётган ютуқларда классик 9-рақам эгаси Темми Абраҳамнинг ҳизматлари катта. Костадан сўнг, ҳужумчиларга ёлчимай қолган “аристократлар” ноиложликдан Абраҳамга имконият яратиб беришди ва ҳужумчи бу имкониятга иккита қўли билан маҳкам илашиб олди. Айни дамда АПЛ баҳсларида 13 та гол киритган футболчи Мейсон Маунт билан замонавий “Челси”нинг ҳужумларига жавоб бермоқда. 22 ёшли футболчи жамоанинг беқарор ўйинларида ҳам очко ишлаб олишини таъминлаб бермоқда.

Жеймс Медисон

Ўтган мавсумда “Норвич” сафида порлаган Медисоннинг АПЛда ўйнини топиб олишига ҳеч ким шубҳа қилмаган эди, бироқ футболчининг ўйинлари “Лестер” учун кутилганидан ҳам яхшироқ эффект бермоқда. Англия терма жамоасидан чақирув олган футболчининг  Бренден Роджерс усталик билан янги қирраларини кашф этишда давом этмоқда. “Лестер”нинг 10-рақамли футболчиси жамоанинг АПЛдаги энг ҳужумкор жамоаси бўлишини таъминлаб бермоқда. Айни дамда Жеймс АПЛнинг эн ҳавфли футболчиларидан бири саналади. Қаҳрамонимиз ҳар бир ўйинда ўртача 3та узатмани амалга оширмоқда. “Лестер”нинг кучли учликда кетаётганини инобатга олсак, Медисонда совринни қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Жек Грилиш

Деярли 5 йиллик танаффусдан сўнг, яна АПЛГа қайтган бирмингемликлар мусобақани омадсиз давом эттиришмоқда. Мавсум бошида жуда катта трансфер компаниясини амалга оширган клуб “Шеффилд”нинг фонида жуда ожиз кўринмоқда. Шундай омадсиз мавсумда ҳам жамоада ажралиб туришни уддалаётган Жек Грилиш ҳам соврин учун даъвогарлик қилиши мумкин. Унинг “Вилла” сардори эканлиги ҳам унутмаслик лозим. Грилиш давом этаётган мавсумда АПЛ ўйинларида 7 гол ва 5 та ассистни амалга оширган футболчи жамоасини элитада сақлаб қолса, унинг соврин учун имкониятлари янада ошиб кетиши ҳеч гап эмас.

Маркус Решфорд

“Манчестер Юнайтед” учун 200та,  терма жамоа учун 28 бор майдонга тушган ўйинчини ёш дейишга ҳам уяласан. Статистика футболчида катта тажриба бор эканлигни маълум қилишига қарамай, Маркус эндигина 22 ёшга тўлди. “Манчестер Юнайтед”нинг  асосий юкини елкасига олган ҳужумчи жароҳат олмаганида, ўзининг энг яхши мавсумини ўтказиши мумкин эди. Айни дамда унинг ҳисобида 14 та гол мавжуд. Бу  Муҳаммад Салоҳ, Ҳарри Кейн сингари футобчилардан кўпроқ дегани. Афсуски, доимо иқтидорлилар қаторида тилга олинган футболчи фаолияти давомида бирорта йирик шахсий совринга эга чиқмаган. Агар, Маркус жароҳатидан эртароқ фориғ бўлиб, ўз формасини тиклаб олса, йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга қодир.

Тренд Александр Арнолд

Ўзининг 18 ёшида қанот ҳимоячиси бўлишига қарамай, “Олтин тўп” учун кураш олиб борган Тренд Александр Арнолд соврин учун асосий даъвогар эканлиги барчага аён. “Ливерпуль” АПЛ ғолиблиги учун ўзи билан ўзи кураш олиб бораётган бир паллада Тренд дунёнинг энг қиммат қанот ҳимоячисига айланди. Боз устига, унинг ҳисобида айни дамда 9 та голли узатма бор. Бу Кевин Де Брюйнедан сўнг АПЛда иккинчи кўрсатгич. Замонавий қанот ҳимоячисидан талаб қилинадиган барча ҳислатларни ўзида жам қилган ўйинчи барчамизнинг кўз ўнгимизда ўсиб бормоқда. “Бурчак тўпи отаси” лақабли ёш футболчи мавсум сўнгига қадар ўз кўрсатгичларини янада яхшилаб борса, катта эҳтимол билан йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясида ғолиб чиқиши аниқ.

Киритилди: 30.01.2020 11:55. Ўқилди: 8626 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.