Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футболдаги қариялар

Ҳозир 2020 йил. Бу худди фантастик филмлардаги каби эшитилади шундай эмасми? Футболдаги янги ўн йиллик ҳам старт олмоқда. Тўғри, футболчиларнинг майдондаги умри қисқа бўлади, бироқ бу спортда “осонликча таслим бўлмайдинганлар” ҳам мавжуд. Сезганингиздек, бугун футбол оламидаги бир нечта ўн йилликни кўрган ва айни дамда бутсаларини михга илмаган футболчиларни эсга олиб ўтамиз.

Икер Касильяс

 

Футбол оламида деярли барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан афсонавий дарвозабон профессионал фаолиятини 1999 йилда “Реал Мадрид” жамоасида бошлаганидан хабарингиз бор. 20 асрнинг сўнгги мавсумини Икер захира дарвозабони сифатида бошлайди, бироқ Бод Илгнернинг кутилмаганда жароҳат олиши қаҳрамонимизнинг катта ареналарга илк қадам қўйишини таъминлаб беради. Ўша пайтдаги жамоа мураббийи Жон Тошек қўрқмасдан ёш кипперга дарвозани ишониб топширганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Ўша мавсумдаги стартдан сўнг, Икер 2020-йилга қадар футбол оламини тарк этгани йўқ. Тўғри, ўтган йили дарвозабон юрагидаги муаммолар сабабли бир фурсат майдондан четда қолди, бироқ Икер тақдирнинг зарбасига мардонавор туриб берди ва “Порту”нинг янги мавсумдаги қайдномасидан жой олди.

Златан Ибраҳимович

Миллионлаб мухлисларга эга Златан ҳам катта футболга 1999-йилда кириб келгани кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган бўлса, не ажаб?! 2018-йилда MLSни забт этиш учун океан узра йўл олган Ибраҳимовичнинг кариерасига нуқта қўйилгандек туюлган эди, бироқ швед мухлисларни ҳайрон қолдиришни давом эттиришга қарор қилди. Орадан икки йил ўтиб MLSда 50 гол киритган футболчи кўҳна қитъага қайтди. Чўкаётган “Милан”ни қутқариш учун келган Ибраҳимович ҳадемай 40 ёшни қоралайди. Шундай бўлсада, бирорта инсон бу сўзларни унинг юзига айта олмаса керак. Яна ким билади дейсиз?!

Буффон

Афсоналар ичра афсона атамаси айнан Жижига мос келади. Мана 25 йилдан бери қаҳрамонимиз ишонч сўзи билан бирга тилга олиниб келмоқда. Дарҳақиқат, барчаси 1995(!) йилда бошланганига ишонасизми? 42 ёшни уриб қўйган киппер “Ювентус”нинг сиймоси даражасида ҳурмат қилинади. Жамоани энг оғир паллаларда миллионлар эвазига ҳам тарк этмаган йигит бунга лойиқ. Парижни “бир айланиб келган” Буффон айни дамда жонажон клуби шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда ва катта футболни тарк этиш ҳақида ўйламаяпди.

Арис Адурис


Билбаолик “шерлар”нинг учун тирик афсона мақомини олган ҳужумчи топ даражада ўйин кўрсатишни қачон якунлаши номаълумлигича қолмоқда. Унинг футболдаги илк жамоаси(Аурера) либосини кийганида кўчада 1999 йил шамоли эсаётган эди. Дарҳақиқат, ҳужумчи ўз фаолияти давомида “Валенсия”, “Бургес” ва “Мальорка” сингари жамоаларда тўп сурган, бироқ уни “Атлетик”да ўзгача ҳурмат қилишади. Ўз фаолияти давомида атиги 1 дона совринни боши узра кўтарган футболчи севимли клуби учун 400 ошиқ ўйинда майдонга тушган кам сонли футболчилардан бирига айланди.

Клаудио Писарро

Жанубий Америкликларнинг футбол билан хайрлашиши жуда мушкул. Клаудио ҳам шулар жумласидан десак, адашмаган бўламиз. Ўз футболчилик фаолиятини 1996 йилда бошлаганига қарамай, машхурлик унга Бундеслигага ўтгачгина келди. Айниқса, “Бавария” сафидаги ўйинлари билан мухлислар ҳурматини қозонган ҳужумчи айни дамда иккинчи уйи саналмуш “Вердер” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатининг 6 ўрнида кетаётган перулик футболчида ўз ўрнини яхшилаб олмоқчи, бироқ бу мавсумда ҳозирчагол киритгани йўқ.

Барри

АПЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчи ким деб берилган саволга кўпчилик Лемпард ёки Жеррард деб жавоб бериши мумкин.Қайсидир маънода бу тўғри, лекин Барри бу кўрсатгич борасида қолганларни қувиб ўтишни уддалади. Ўзининг “Манчестер Сити”даги ўйинлари билан барчага таниш бўлган юлдуз футболдаги илк клуби билан шартномани 1998 йилда тузган. 10 йил “Астон вилла”да, 4 йил “Эвертон” шарафини ҳимоя қилган ярим қилган ярим ҳимоячи 3 йилдан бери “Вест Бромвич”да жавлон урмоқда. АПЛнинг 633 та ўйинида майдонга тушган футболчи айни дамда жароҳат олган бўлсада, бутсаларини михга илишдан бош тортмоқда. У ҳаммаси ўз хоҳиши билан бўлиши учун яна сафга қайтишни ва чиройли тарзда футболдан кетишни олдига мақсад қилиб қўйган.

Киритилди: 31.01.2020 21:33. Ўқилди: 10479 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.