Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ориф Толиповдан анонс: Артетанинг «Арсенал»и

Микел Артета мураббий сифатида кимдан сабоқ олиб кўзи пишганини барчамиз яхши биламиз. Пепнинг ёнида ўтган йиллар Артетадаги мураббий шахси учун тажриба, омад, муваффақият ва яна бошқа кўплаб ижобият экани аниқ. Аммо, испаниялик мутахассис ҳеч қачон Артетанинг ҳозирги вазияти каби ҳолатда бўлмаган. Шунинг учун ундан устозининг услуби ёки йўлини кутиш нотўғри бўлади. Фикримни изоҳлашга ҳаракат қиламан.

Гвардиола замонавий футболга ўз имзоси билан кирган, тарих учун кичик,  бироқ футбол учун етарли даражада катта бир давр мобайнида ҳукмрон услуби ва ўйини бўлган "Барселона"ни шакллантирди. (Кимдир, бу ўйин Гвардиолагача ҳам бўлган, деса, мен "ҳа,  шундай",  - дейман. Баҳслашмайман!).

Каталон клуби чўққида экан ўша даврда унинг ўйинига энг ўхшаш, энг яқин ўйин фикримча "Арсенал"да эди. Илло, Венгер фаолиятининг катта бир қисми фақатгина унинг жамоасигагина хос бўлган жароҳатлар билан ўтди. Бу ерда лигалар ўртасидаги фарқли ҳолатлар ҳам ўта муҳим роль ўйнаган. Испан футболидаги руҳият тики-така учун ўта идеал. Аммо, АПЛда вазият бошқача. Руҳият ўзга, тезлик ва кураш ритми баланд. Бу ерда саноқсиз майда узатмалар устига ўйинни қуриш учун таркиб эгилувчанлиги жуда юқори бўлиши даркор. Яъни, кенг ва муҳташам (икки) таркиб зарур. Арсенга "Арсенал"да шунинг йўқлиги панд берди. Гвардиоланинг ўзи МСда буни айнан ўша муҳташам имкониятлар ва битмас-туганмас ресусрлар орқали уддалади.

Муаммо шундаки, “Арсенал” раҳбарияти ҳали ҳам катта мақсадларни амалга оширишга қодир таркиб шакллантириш фикри, хоҳиши ва иродасидан йироқ. Артета иложи борича устозининг эмас, ўзининг хос услуби ва йўлини топгани маъқул. Бироқ, бу албатта тики-такага зид бўлиши ёки ундан олисда бўлиши шарт ҳам эмас. Яъни, янгилик ихтиро қилиш эмас, борини мукаммалаштириш, ўз футболчилари имкониятларидан келиб чиқиб шакл бериш лозим.

Ўзи нега Артета ҳақида ёздим. Яна саноқли дақиқалардан сўнг Футбол ТВ телеканилида унинг жамоаси иштирокидаги ўйин трансляцияси бошланади. Ўйиндан ўйинга унинг мураббий сифатидаги арсеналида қандай қуроллар борлиги ҳақида тасаввур ҳосил бўлмоқда. Ҳали якуний фикрларга эрталиги рост. Лекин, айнан мана шу Артетанинг арсеналидаги қуроллар “Арсенал”нинг истоқболини белгилайди.

Кўрамиз, бугун нима бўлар экан?!

Футбол ТВ, Cоат 19:00
“Бёрнли” – “Арсенал”

Киритилди: 02.02.2020 18:22. Ўқилди: 4012 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.