Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Айни дамда сайёрамизнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиси ким?

Stadion.uz бугунги кунда ўнг қанот ҳимоясидаги энг чаққон, тезкор ва ҳимояланишда беназир футболчилар топ-10лиги билан таништириб ўтади.

Жованни Ди Лоренцо («Наполи»; Италия)

Ушбу рўйхатни Тома Менье ёки Марио Фернандес очиб бериши мумкин эди, бироқ уларнинг бугунги кундаги ўйин амалиёти етарли даражада эмас. Жованни эса, улардан фарқли ўлароқ, “Эмполи” клубидан “Наполи”га ўтгач ўз қирраларини намойиш этишни бошлади. Бежиз у билан Ван Биссака даражасидаги футболчиси бор “Манчестер Юнайтед” қизиқмаяпти!

Серхи Роберто («Барселона»; Испания)

Серхи кўринмас қаҳрамонлар сирасига кирувчи футболчи саналади. У каби футболчиларнинг майдонда борлиги кўзга ташланмаслиги мумкин, бироқ усиз “Барселона” жуда қийин аҳволга тушиб қолади. Унинг ПСЖ дарвозасига киритган голи тарихга айланиб бўлди. Бир қарашда, Робертонинг ўйин услуби йўқдек кўринади, бироқ аслида у шу қадар универсал футболчики, сиз унинг аслида қайси позиция учун яратилганини ҳам сезмай қоласиз. Дани Алвеш жамоани тарк этганидан кейин “кўк-анорранглилар” ўнг қанотга Алеиш Видаль, Нелсон Семеду каби ҳимоячиларни олиб келди, аммо улар маъсулиятли ва меҳнаткаш Серхини захирага ўтказиб қўя олишмади.

Киран Триппьер («Атлетико»; Англия)

Ўтган ёзда инглиз футболчиси,кутилмаганда,Испания клуби сафига ўтиб кетди. Қаҳрамонимиз Мадридга ва Симеоненинг ўйин услубига тезда мослашиб кетди. У нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам ўзини кўрсатишни бошлади. Симеоне учун бу омил жуда муҳим эканлигини инобатга олсак, Киран “Атлетико” сафида узоқ муддатга қолиши аниқ.

Кайл Уокер («Манчестер Сити»; Англия)

Бугунги кунда Англия терма жамоасида ўнг қанот ҳимоячилари билан ҳеч қандай муаммо йўқ. “Манчестер Сити” футболчиси бугунги кучли ўнликда фақат 7-поғона билан чекланишга мажбур. Қаҳрамонимиз 5 мавсумдан бери юқори савияда ҳаракат қилмоқда. Кайл керакли паллада сўнгги ҳимоячига ва ҳатто жамоаси учун дарвозабонга ҳам айланиши мумкин.

Бенжамен Павар («Бавария»; Франция)

Бу нуқтада Киммих ҳам пайдо бўлиши мумкин эди, бироқ бугунги кунда у марказий ярим ҳимоядан жой олмоқда. Бугунги кунда ЖЧ ғолиби – Павар “Бавария” учун алмаштириб бўлмас футболчига айланиб бўлди. Агар “Бавария” Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, Павар рўйхатда янада олдинлаши турган гап.

Рикарду Перейра («Лестер»; Португалия)

Бундан икки йил аввал “Лестер” ҳеч кимга таниш бўлмаган қанот ҳимоячиси учун 22 миллион евро сарфлаганида, барча ҳайрон қолган эди. Бугунги кунга келиб Рикардонинг трансфер қиймати 65 миллион еврога тенг! Роджерс қўл остида португалиялик футболчи чинакамига кашф этилди. 26 ёшли Перейра билан АПЛнинг барча гранд жамоалари қизиқиб қолгани бежиз эмас.

Аарон Ван-Биссака («Манчестер Юнайтед»; Англия)

Қаҳрамонимиз ўзининг топ-клубдаги биринчи мавсуми бўлишига қарамай, барчанинг эътиборини ўзига қарата олди. “Қизил иблислар”нинг асосий таркибидан муқим ўрин олган 22 ёшли ҳимоячи АПЛнинг якакурашларда ғолиб чиқиш борасида мутлақ етакчиси саналади. “Opta” нашри маълум қилишича, Аарон бугунги кунда Европанинг бирга-бир вазиятлардаги курашларнинг 84,6 фоизида ғолиб чиқмоқда. Бу бутун Европадаги энг яхши кўрсаткич дегани!

Ашраф Ҳакимий («Боруссия Дортмунд», «Реал Мадрид»; Марокаш)

Ҳакимийкатта футболда шунчалар кўп ютуқларга эришдики, унинг энди 21 ёшга тўлганига ишониш қийин. Қаҳрамонимиз Бундеслигага кўчиб ўтгач, 10та гол ва 17 та ассистқайд этишга муваффақ бўлди. Унинг трансфер қиймати эса, 5 миллиондан 60 миллион еврога қадар кўтарилди. У ўз даврининг энг кучли қанот ҳимоячиси саналади. Буни амалда исботлаш учун “Реал Мадрид”да унинг позициясида ҳаракат қилаётган йигитни заҳирага ўриндиғига ўтказиб қўйиши керак. Афсуски, бу осон иш эмас…

Дани Карвахаль («Реал»; Испания)

Дани бир қарашда Ҳакимийсингари ёрқин футбол намойиш этмас, бироқ у ўзининг стабиллиги, жисмоний имкониятлари ва ишончли ўйини билан шиддатли Ҳакимийга “қироллик клуби”да ўрин қолдирмади. Қаҳрамонимиз 7 мавсумдан бери ўз позициясида ҳокимлик қилмоқда. Бу орада қаҳрамонимиз 4 бор Чемпионлар лигасида зафар қучишга ҳам улгурди. Шунга қарамай, Карвахаль темпни тушириб юбормаяпти. Бугунги кунда унинг ҳисобида нақд 45 та ассист мавжуд.

Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»; Англия)

Агар қанот ҳимоячиларнинг сермаҳсуллиги борасида сўз кетса, бу амплуада ҳеч ким Трентга бас кела олмайди. “Ливерпуль” учун 125 та ўйинда майдонга тушган ўнг қанот ҳимоячиси 34 та ассистни амалга оширибгина қолмай, 6 та гол киритишга муваффақ бўлди. Прессингда, ҳужумда, қарши ҳужумда, жамоавий ҳимояда “Ливерпуль” учун катта наф келтираётган Александер-Арнолднинг ажойиб биринчи пасни амалга оширишини ҳам эътироф этиш жоиз. “Барселона”ни “Энфилд”да “ушлаб олган” Тренд айни дамда сайёрамизнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб турибди. У ҳар жабҳада бугунги рўйхатимиздаги футболчилардан бир қадам олдинда.

 

Киритилди: 05.04.2020 07:44. Ўқилди: 6838 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.