Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугунги куннинг энг кучли марказий ҳужумчилари (топ-10)

Stadion.uz айни дамда дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан ташкил топган кучли ўнликни эътиборингизга ҳавола этади.

10-ўрин. Жейми Варди («Лестер»; Англия)

Бугунги рўйхатимизни “Лестер”нинг аллақачон афсонасига айланиб бўлган Жейми Варди очиб беради. Кўпчилик бу ерда Агуэронинг бўлишини тахмин қилгани рост, бироқ Варди ва Серхионинг андай шароитда тўп сураётганини солиштириб кўринг! Жейми Агуэродан фарқли ўлароқ, сўнгги зарбани йўлловчи ҳужумчи бўлмай туриб ҳам АПЛда 19 та гол киритишга муваффақ бўлди. Шундай экан, айни дамда у сайёрамиздаги энг кучли ҳужумчилар ўнлигида бўлишга ҳақли.

9-ўрин. Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»; Габон)

Габонлик ҳужумчининг сермаҳсулигига қойил қолмасликка иложимиз йўқ. Аслида унда тўпурарлар пойгасида Вардини ортда қолириш мумкин эди, бироқ Артета қаҳрамонимиздан турли нуқталарда фойдалангани учун голлар сони камайиб кетди.

8-ўрин. Луис Суарес («Барселона»; Уругвай)

Жароҳат олган, мавсумни деярли ўтказиб юборган футболчи қандай қилиб 8-ўринни эгалди дейсизми? Унинг ҳужумчилик маҳоратига эътибор қаратинг! Месси сингари инжиқ футболчи билан майдонда бир тана бўлиб ҳаракат қилаётгани, марказий ҳужумчисиз ҳаракат қилувчи ўйин фалсафаси билан уйғунлашиб кетган ҳужумчини “Барселона” ўрнини Лаутаро билан тўлдиришга қанчалар уринмасин бу осон бўлмаслиги аниқ. Жароҳатига қадар 14 та гол ва 9 та ассистни амалга оширган уругвайлик ҳужумчи агар Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида сафга қайтса, “Барселона”да чемпионлик учун имконият янада ортиб кетади.

7-ўрин. Харри Кейн («Тоттенхэм»; Англия)

Яна бир лазаретдаги иқтидорли ҳужумчилардан бир. Кейн бугунги рўйхатимиздаги бирорта ҳужумчидан қолишмайдиган даражада иқтидорли. Боз устига, унинг меҳнаткашлигини ҳам инобатга олсак, у ўзишининг чинакам устаси дея оламиз. У Почеттино жамоадан кетгач ҳам 6 та гол ва 5 та ассистни амалга оширишга улгуриб қолди. Жозе Моуриньонинг талабларига жавоб бериш орқали шунча фойдали ҳаракат қилишни уддалаган ҳужумчига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

6-ўрин. Эрлинг Холанд («Боруссия» Д; Норвегия)

Дортмунд клубининг янги футболчиси шу қадар кучли мавсум ўтказаётган эдики, унга фантастик ҳужумчиларни рўйхатда ортда қолдириш насиб этди. Қаҳрамонимиз бир йилда иккита клубда тўп сурганига қарамай, ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Бежизга унинг учун узундан узоқ грандлар навбати пайдо бўлмаган.

5-ўрин. Роберто Фирмино («Ливерпуль»; Бразилия)

Ўтган мавсумда ЕЧЛда зафар қучган ҳужумчи деярли мукаммал мавсумни ўтказган эди. Ўтган мавсумда жарима майдончаси ичида ҳаракат қилиш борасида фақатгина Салоҳдан ортда қолган ҳужумчининг формаси тўлиқ тикланганича йўқ. Юзага келган пауза Фирмино учун қўл келиши мумкин.  

4-ўрин. Ромелу Лукаку («Интер»; Бельгия)

Мактабда ўқиб юрган чоғларидаёқ катта футболда ном қозонган бельгиялик ҳужумчи ўз вақтида клубини ўзгартирганини алоҳида эътироф этиш лозим. Катта ва бақувват ҳужумчиларга суянган ҳолда ҳужумга ўтишни хуш кўрувчи Конте Лукакудаги янги қирраларни очишни бошлаб юборган бир пайтда, корона-танаффус катта саҳнага чиқди. Ҳужумчилар учун АПЛда гол киритишдан кўра, А серияда дарвозани ишғол қилиш мушкулроқ эканлигини инобатга олсак, Лукаку киритган 17 та голнинг аҳамияти жуда катта эканлигини дарров англаймиз.  

3-ўрин. Карим Бензема («Реал»; Франция)

Карим Роналду жамоани тарк этгач, ўзининг янги қирраларини намойиш этишни бошлади. Жиру билан ОАВ орқали жанжаллашиб ётган ҳужумчи бугунги кунда “Реал Мадрид” учун алмаштириб бўлмас футболчи сифатида эътироф этилмоқда. Сўнгги пасга эга кам сонли ҳужумчилардан бири бугунги кунда чинакамига майдонда “олов ёқмоқда”!

2-ўрин. Чиро Иммобиле («Лацио»; Италия)

Бугунги кундаги “Лацио”нинг ишончли ўйинлари айнан шу йигит билан боғлиқ. Индзаги жамоани Иммобиле атрофида шакиллантиргач, жамоа скудетто учун курашга киришиб кетди. 26 та учрашувда 27 та гол киритган футболчи “Олтин бутса” учун курашда яққол фоворит бўлиб турибди. Тўғри, Рим клубида Чиро пенальтиларни ҳам амалга оширади ва шубоис унинг голлари сони бироз кўпроқ. Шунга қарамай, унинг “Интер”га қарши учрашувда қаҳрамонлигини ёдга олинг! Чиро — айни дамда сайёрамиздаги энг кучли ҳужумчиларнинг бири.

1-ўрин. Роберт Левандовски («Бавария»; Польша)

Бугунга келиб Роберт ва Чиро деярли бир ҳил нуқтада турибди. Иккиси ҳам узоқ кутилган “Олтин бутса”га жуда яқин. Шунга қарамай, Левандовскининг чинакам гол машинасини эканлигини инобатга олсак, катта эҳтимол билан польшалик футболчи пойгада италиялик амплуадошини қувиб ўтади. Эътиборли шундаки, Левандовски “Бавария” оғир кунларни бошидан ўтказаётганда ҳам ўз стабиллигини намойиш этишдан чарчамади. Айни дамда 31 ёшни қаршилаган форвард дунё футболидаги энг кучли марказий ҳужумчи номига мутлақ мос келади.

Киритилди: 19.04.2020 07:54. Ўқилди: 10516 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.