Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» трансферларсиз қандай кўриниш олган бўлар эди?

Stadion.uz агар «Ливерпуль»фақат ўз академияси битурувчиларига ишониб ҳаракат қилганида, айни дамда таркиби қандай кўринишда бўлишини таҳмин қилиб кўради.

Дарвозабон:Мартин Хансон (29 ёш, трансфер қиймати: 325 минг евро)

Нима учундур мерсисайдликлар жуда камдан кам ҳоллардагина академиядан чиққан дарвозабонларга имкон яратиб беришади. Даниялик посбон шулар жумласидан. 6 йил академияда тарбияланган кипер,яна 2 йил давомида асосий жамоадан чорловни кутди, бироқ якунда клуб у билан шартнома имзолашдан бош тортди.

Оқибатда Мартин Данияга қайтиб кетишдан бошқа чора топа олмади. Бугунги кунда дарвозабон “Ганновер-96” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Яна бир қизиқ факт, бугунги кунда “РБ Лейпциг” жамоасида ажойиб мавсумни ўтказаётган Питер Гулачи ҳам «Ливерпуль» жамоаси академияси битурувчиларидан бири саналади.

 

Ҳимоячилар

Конор Коуди (27 ёш, трансфер қиймати: 14,6 миллион евро)

Конор «Ливерпуль» ёшлар жамоасининг сардори ва чинакам етакчи сифатида эътироф этилганига қарамай, асосий жамоага кўтарилишни уддалай олмади.

Футболчи қанчалар иқтидорли бўлмасин, «Ливерпуль» ўз битирувчисига ишонмади ва уни “Хаддерсфилд Таун”га атиги 500 минг евро эвазига сотиб юборди. Кейинчалик “Вулверхемптон”га трансферга қилинган футболчи айни дамда “бўрилар”нинг сардори саналади. Жамоа айнан унинг ҳаракатлари билан мавсумни 7-ўринда якунлади.

Трент-Александер Арнолд (21 ёш, трансфер қиймати 99 миллион евро)

Бугунги кундаги ўнг қанот ҳимоячилари орасида сайёрамиздаги энг “зўри” деб айнан Трентни кўрсатиш мумкин. Клопп томонидан “бурчак тўпининг отаси” деб эрканувчи футболчи бу мавсумда АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси деб эътироф этилди. У академиядан асосий таркибга олинган кам сонли футболчилардан бири саналади.

Мартин Келли (30 ёш, трансфер қиймати: 2,8 миллион евро)

Мартин клуб академиясида нақд 10 йил шуғуллангач, асосий жамоага таклиф этилди. Афсуски, “қизиллар” футболчи учун етарлича ўйин амалиётини тақдим эта олмади. Кейинчалик “Хаддерсфилд”га ўтиб кетган ҳимоячи бугунги кунда “Кристал Пэлас”да ишончли тўп суриб келмоқда.

Даниел Айяла(29 ёш,трансфер қиймати: 3,2 миллион евро)

Ҳимоячи жамоа академиясига 14 ёшида қабул қилинган бўлсада, тезда “қизиллар”нинг ёшлар жамоасида кўзга ташлана бошлади. Ўсмирлик чоғидаёқ асосий жамоада дебют қилган футболчидан кўп нарса кутишган эди. Афсуски, Аггер жароҳатидан фориғ бўлгач, уни четга суриб ташлашди. Айялаавввалига турли клубларда ижара асосида тўп сургач, 800 минг евро эвазига “Норвич”га сотиб юборилди.

Айни дамда қаҳрамонимиз “Мидлсбро”нинг асосий таркиб футболчиси саналади.

 

Ярим ҳимоячилар

Александер Качаниклич (28 ёш, трансфер қиймати: 950 минг евро)

Швециялик футболчи «Ливерпуль» академияси тарбияланувчиси саналса-да, жамоа унга ишонмади. Оқибатда, футболчи “Фулхэм”га ўтиб кетди. Кейинчалик ижара асосида "Уотфорд", "Бёрнли", "Копенгаген" сингари клублар шарафини ҳимоя қилган футболчи бугунги кунда ўз ватанида тўп сурмоқда.

Том Инс (28 ёш, трансфер қиймати: 4,8 миллион евро)

Том қанчалар иқтидорли бўлмасин, атиги бир бор «Ливерпуль» жамоаси сафида Кубок ўйинида майдонга тушди холос. Афсуски, мураббийлар ишончини оқламагач, уни турли клубларга ижарага беришни «Ливерпуль» одат қилиб олди. Якунда эса, “Блекпул”га трансфер қилинди.

Бугунги кунда Инс Чемпионшипда кураш олиб бораётган “Сток Сити”нинг етакчи футболчиси саналади.

Райн Кент (23 ёш, трансфер қиймати:3,5 миллион евро)

Иқтидорли футболчи клуб академиясида 12 йил тўп сурган бўлсада, мерсисайдликлар мухлислари Кент ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Бугунги кунда футболчи Стивен Жеррард қўл остида ижара асосида тўп сурмоқда.

У мавсумни чакки ўтказмаяпти: 6 та гол ва 9 та ассист. Тез орада уни «Ливерпуль» ортга қайтариши ҳеч гап эмас.

Сусо (26 ёш, трансфер қиймати: 17,5 миллион евро)

Ўспиринлик чоғида клуб академиясига ташриф буюрган футболчи жамоа сафида бир мавсум тўп сургач, ижарага бериб юборилади.

Кейинчалик ортга қайтиб асосий жамоадан таклифни кутган Сусо ўзини бошқа клубларда синаб кўришга қарор қилади ва “Милан”га ўтиб кетади.

Қайсидир маънода бу жуда тўғри танлов бўлиб чиқади. Қаҳрамонимиз “россонери” сафида чинакамига ўзининг янги қирраларини намойиш этишни бошлаб юборади. Афсуски, унга стабиллик етишмайди. Испания терма жамоасидан чақирув олаётган футболчи бугунги кунда ижара асосида “Севилья” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ҳужумчилар

Даниел Пачеко (29 ёш, трансфер нархи: 650 минг евро)

Испаниялик ҳужумчи ўз тенгқурлари ичида энг кучлиси бўлишига қарамай, инглиз футболи уни эрта сўнишига сабаб бўлди.

«Ливерпуль»га мослаша олмаган футболчини клуб мураббийлари режадан чиқариб юборишди. Чорасиз қолган Пачеко Испанияга қайтиб кетди. Айни дамда, у Сегундада тўп сурмоқда.

Раҳим Стерлинг (25 ёш, трансфер нархи: 128 миллион евро)

Клуб академияси дурдонаси – Раҳим Стерлинг бугунги рўйхатимиздаги энг номдор футболчи десак, адашмаган бўламиз. 17 ёшида асосий жамоада кўриниш берган ҳужумчи 2015-йилда клубни эмас, катта пулларни танлайди ва “Манчестер Сити”га ўтиб кетади.

Айни дамда, Стерлинг АПЛдаги энг кучли ҳужумчилардан бири саналади ва Англия терма жамоасининг ишонган футболчиларидан бири.

 

Киритилди: 02.05.2020 06:23. Ўқилди: 8834 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.