Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Клопп ҳимоячи изламоқда

Англиянинг “Ливерпул” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ёзда сифатли марказий ҳимоячи ҳарид қилишни режа қилмоқда.

Италиянинг ТМW нашри берган маълумотларга қараганда, немис мураббийи клуб раҳбарларига Виржил билан келаси мавсумда тандемда Калиду Кулибалини тўп суришини истаётганини айтган.

Клоппнинг фикрича, футболдаги кризис Кулибалининг нархини кескин пасайтириши аниқ. Шу сабабли, мураббий клубдан Кулибанинг трансферини амалга оширишини илтимос қилган.

Соболев қоладими?

 

Москванинг “Спартак” жамоаси “Крило Советов”дан ижарага олинган Александер Соболеев борасида якуний қарорга келди.

Рус нашрлари берган хабарларга қараганда, Москва клуби футболчининг ўйинидан қониқиш хосил қилган ва уни жамоада олиб қолиш учун 4,5 миллион евродан воз кечадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи бу мавсумда “Спартак” сафида 3 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та ассист ёзиб қўйди.

“Барселона” ўз сўзини айтмоқчи

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси барчани ҳайрон қолдирганча, Коутинонинг трансферидан катта сумма ишлаб олишни режа қилмоқда.

Таниқли “Mundo Deportivo” нашри берган хабарларга қараганда, Каталония клуби бразилиялик футболчини 70 ёки 80 миллион еврога ҳам қўйиб юбормоқчи эмас. Жамоа камида 100 миллионлик таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик плеймекернинг ҳизматлари билан “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари жиддий қизиқиш билдираётган эди.

“Бавария” ҳужумчи изламоқда

 

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси тез орада Роберт Левандовскийнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ҳужумчи излаш ишларини бошлаб юборди.

“Bild” нашри берган хабарларга қараганда, Мюнҳен клуби Робертнинг ўрнини “Гент” жамоаси ҳужумчиси Жонатан Девид бўсиши мумкинлигига умид қилмоқда. 20 ёшли канадалик футболчининг трансфери бугунги кунда 20 миллион еврога баҳоланаётган бўлсада, Белгия клуби ҳужумчини 30 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, канадалик ҳужумчига шунингдек, «Милан», «Арсенал», «Челси», «МЮ ва «Боруссия Д» клублари ҳам даъвогар.

Почеттино қайтадими?

 

Аргентиналик иқтидорли мураббий Маурисио Почеттино яна катта футболга қайтишга тайёр эканлигини расман эълон қилди. Қаҳрамонимиз қачонлардир яна “Тоттенҳем”га қайтиши мумкин эканлигига ҳам шаъма қилди.

Ҳозирча унинг қайси жамоада иш олиб бориши аниқ бўлиб улгурганича йўқ, бироқ Британия нашрлари уни “Ньюкасл”да иш бошлашини таҳмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино “Тоттенҳем” билан ажойиб мавсумлар ўтказган бўлсада, “шпорлар” билан бирорта мусобақада зафар қучмаган.

“Тоттенҳем”дан кўтарасига трансферлар

 

Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси ёзда бир йўла бир нечта футболчисини сотувга қўйиши кўзда тутилмоқда.

Жамоа келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этмагани боис, клуб Жозе Моуринога трансферлар учун катта маблағ ажратмаслиги маълум бўлди. Энди португалиялик мураббий вазиятдан ўз футболчиларини сотиш орқали чиқиб кетишни режа қилмоқда.

“The Times” нашри берган хабарларга кўра, ёзда жамоани Хуан Фойт, Эрик Даер, Танги Ндомбеле, Эрик Ламела ва хатто Давинсон Санчеслар тарк этиши аниқ бўлиб улгурган.

Манба хабар беришича, катта эҳтимол билан Ян Вертонген ҳам ёзда ўзига бошқа клуб излашни бошлайди. Гап шундаки, у ва клуб ўртасидаги янги шартнома борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Киритилди: 02.05.2020 06:57. Ўқилди: 13409 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.