Stadion.uzфутбол оламини забт этган футболчиларнинг оталари билан яқиндан таништириб ўтади.
Спортда метин иродасиз жиддий натижага эришиб бўлмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, футбол сингари жамоавий ўйинда ирода жуда катта рол ўйнайди. Болаларнинг ёшлик чоғиданоқ иродали қилиб тарбиялаш биринчи навбатда оталарнинг зиммасига тушади. Хўш, биз билган футбол афсоналарининг оталари ким бўлган ва уларнинг ўғиллари фаолиятига таъсири қандай? Бугун ушбу мавзуда фикр алмашамиз.
Дон Диего Марадона
Касби – завод ишчиси
Ўғли – Диего Армандо Марадона
Дон Диего Аргентинанинг кичик шаҳарчаларидан (Eскино) бирида таваллуд топган. Яшаш тарзини яхшилаш мақсадида бир йўла 3 та касб билан шуғулланишга мажбур бўлган. Марадоналарнинг каттаси нафақат завод ишчиси, балки тош конида ҳаммол бўлиб ҳам пул топган. Бундан ташқари, уни дам олиш кунлари турли паромларда қирғоқдан одам ташиётганини кўрганлар ҳам бор. Унинг турмуш ўртоғи Дальма уй бекаси бўлиб, 3 ўғил ва 5 қизнингтарбияси билан шуғулланган. Диего оиланинг ҳисоб бўйича 5 фарзанди саналади. Аслида, Диегога биринчи бўлиб тўп совға қилган акаси бўлишига қарамай, у билан муомалада бўлишни илк бор отасидан ўрганган. Кейинчалик, Дон Диего ўғлидаги иқтидорни пайқаб қолгач, оила бюжетидан катта сумма ажратишга қарор қилади. Диего Армандо Марадонани футбол мактабига топшириш учун. Эътиборлиси шундаки, оила қашшоқ ҳаёт кечирган бўлсада, ўғлининг бирорта ўйинини ўтказиб юбормаган. Улар бўлажак футбол қиролининг ҳеч кимдам кам бўлмаслиги учун пул тежашар, имкон бўлиши билан егулик, кийим бош билан уни таъминлаш илинжида бўлишган.
Афсонавий футболчининг айтишича, унинг ёшлик чоғида энг асл мухлиси отаси бўлган экан. Ҳатто уни Пеледан ҳам ўзиб кетишини башорат қилган экан. Кейинчалик, Диего катта суммадаги шартномаларга қўл қўйгач ҳам отаси унинг ўйинларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Эътиборлиси шундаки, Дон Диего ўғлининг Мексика мезбонлик қилган ЖЧда Англия дарвозасига киритган иккита голини ҳам стадиондан туриб томоша қилган. Футболчи отасининг сўнгги кунларига қадар у билан бирга бўлди. Футбол оламига Диего Армандо Марадонани тақдим қилган инсон 2015-йилнинг 4-июньсанасида 87 ёшида юрак ҳуружидан вафот эди.
Исмоил Зидан
Касби – қурувчи, ҳунарманд
Ўғли – Зайниддин Язид Зидан
Исмоил Зидан Жазоирда дунёга келган. Айнан ўша йили мамлакатда мустақиллик учун кураш бошлангани боис, болакай жуда қийин шароитда улғаяди. 17 ёшга тўлгач, оиласига ёрдам бериш мақсадида Францияга кўчиб кетишга мажбур бўлади. Аҳвол оғир, оила катта, егулик танқис. Барчасини тўғри баҳолаган Исмоил 1953 йилда Париж шаҳридаги қурилиш компанияларидан бирга қора ишчи сифатида жойлашади. 1962-йилда Жазоир ўз мустақиллигини эълон қилгач, ортга қайтишга қарор қилади. Кетиш учун чипта ҳам сотиб олган Исмоил Зидан йўл олдидан Марселдаги қариндошларини зиёрат қилиб чиқишга қарор қилади. У меҳмон сифатида ташриф буюрган хонадонида Маликани учратади. Ёшлар бир-бирга кўнгил қўйгач, Зиданнинг бўлажак отаси қайтиб кетиш фикридан воз кечади. 6 ойдан сўнг, Малика ва Исмоил Парижда турмуш қуришади. Улар 5 фарзандни дунёга келтиришади. Зайниддин Зидан уларнинг энг кичиги бўлса-да, машҳурлик бобида ака-опаларидан анча илгарилаб кетган.
Оила Марселда истиқомат қилгани боис, Исмоил суткада 18 соатлаб ишлашга мажбур бўлади. Озиқ-овқат дўконида сотувчи, Марсель портида юк ташувчи бўлсада оила рўзғорини тебратади. Эътиборлиси шундаки, улар истиқомат қилган туман жиноятчилар билан тўлиб-тошганига қарамай, Исмоил фарзандларига тўғри тарбия беришни уддалаган. У кичик ўғли Зайниддин Язин Зиданни аввалига дзюдо билан шуғулланишини истаган, бироқ якунда футболчи бўлишига рухсат беради. Айнан шу инсон футбол оламидаги энг машҳур шахслардан бирини катта ҳаётга олиб кирган ота саналади.
Шафиқ Ибраҳимович
Касби – қоровул
Ўғли – Златан Ибраҳимович
Златан Шветциянинг энг хавфли туманларидан бири саналувчи Русенгордда дунёга келган. Унинг отаси Шафиқ босниялик бўлиб, онаси Юрка Хорватия фуқароси эди. Улар Болқондаги урушдан қочиб Швециягакўчиб келган,шу ерда танишиб қолиб,турмуш қурган эди. Афсуски, бу турмуш узоққа бормайди. 2 йилдан сўнг, томонлар ажрим қоғозига имзо чекишади. Кичик Ибра онаси билан қолади ва кейинчалик бунга қаттиқ афсус чекади. Сабаби, Юрка кўп ўтмай бошқа турмуш қилади. Бу эса, Златаннинг ўгай ота қўлида қолишига сабаб бўлади. Футболчининг ўзи айнан шу омил унинг характерида акс этишини кўп бор таъкидлаб ўтган. Ёш Златан негадир онасидан кўра отасига яқинроқ эканлигини ҳис этади ва ўспиринлик чоғидаёқ Шафиқ Ибраҳимович билан алоқа ўрнатади.
Вақт ўтиши билан, отасидан тез-тез хабар олиб туришни канда қилмаган ўғил, унинг музлатгичини тўлдиришни сира унутмаган. Шафиқ эса, Болқондаги урушларда қатнашгани боис, руҳан эзилган, инсонлардан қочишга уринувчи ёпиқшахс эди. У ёши катталашгани сайин, кўп ичишни одат қилиб олади. Златан ҳар сафар отасидан хабар олгани келганида, у ғирт мастаҳволда уни қарши олар эди. Ёш футболчи дадаси учун олиб келган егуликларни ошхонага жойлаштиргач, уйни тартибга келтиришга тушиб кетар, кечгача дадаси билан машғул бўлар эди. Ана шундай кунларнинг бирида, 14 ёшли Златаннинг ўйининикўриш мақсадида Шафиқ стадионга ташриф буюради. Ўша дақиқларда Златан ўзини еттинчи осмонда юргандек ҳис этган бўлса, ажаб эмас. Кўп ўтмай, Шафиқ ўғлига меҳр қўяди ва унинг ўйинларини кузатиб боради. Ҳатто “Мальмё” билан тузилган шартномада ўғли билан елкама-елка туради. Отасининг фамилиясидан воз кечган ўғил, кўп ўтмай футболкаси ортидаги Златан исмини Ибраҳимовичга ўзгартириб қўяди. Бугунги кунда ҳам швециялик футболчи Шафиқ Ибраҳимовични қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Ҳатто отаси учун Швециянинг энг бой кварталидан вилла совға қилган.
Хорхе Орасио Месси
Касби – завод ишчиси, футбол агенти
Ўғли – Лионел Месси
Хорхе Месси 1958 йилда таваллуд топган бўлиб, ёшлигида келажаги порлоқ футболчилар қаторида тилга олинган. “Ньюэллс Олд Бойс” футболчиси бўлсада, ҳарбий хизматга йўл олгани боис, ўз фаолиятини йўлга қўйиш имконини қўлдан чиқариб юборади. Хизматдан қайтгач, темир рудасини қайта ишловчи ва яна бошқа заводларни оддий ишчи сифатида меҳнат қилишни бошлайди. Кўп ўтмай Сали МарияКучитти билан танишиб қолади ва улар кўп ўтмай оила қуришади. Мессилар оиласида 4 фарзанд дунёга келади. Уларнинг энг кичиги 1987-йилда (Лео Месси) дунёга келган бўлиб, айнан шу футболчи отасининг барча озруларини рўёбга чиқаради. Ёш Месси футболни севувчи оилада катта бўлгани боис, 6 ёшида отаси мураббийлик қилаётган “Грандоли” клубида шуғулланишни бошлайди. Кўп ўтмай уни “Ньюэллс Олд Бойс” академиясига қабул қилишади. Афсуски, кичик Лео 11 ёшга тўлганида соғлиғидаги муаммолар сабабли клуб ундан воз кечади. Тақдирнинг оғир зарбасига қарамай, Хорхе вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини излашга тушиб кетади ва ўғлини “Барселона” клубига тавсия қилади. Каталония клуби узоқ музокаралардан сўнг, кичик Мессининг барча муолажаларини тўлаб беришга рози бўлади ва Хорхе ўғли билан 2000-йилнинг 17 сентябрь санасида Испанияга учиб кетади.
Месси 14 ёшга тўлгач, унинг агенти сифатида отаси иш олиб боради. У ўғлини турли ташқи омиллардан ҳимоя қилиш мақсадида қўлидан келган барча ёрдамни аямайди. У бугунги кунга қадар Мессининг агентларидан бири саналади. Айни дамда, Хорхе сайёрамиздаги энг бой оталардан бири бўлиб, ҳаётдан завқ олишда давом этмоқда.
Жозе Диниш Авейру
Касби – футбол жамоаси котиби
Ўғли – Криштиану Роналду Душ Сантуш Авейру
Жозе Диниш Авейру 2005-йил 52 ёшида ичкилик сабабли орттириб олинган жигар хасталигидан оламдан ўтган. Ўша пайтда, Роналду 20 ёшли йигитча эди. Бу хабар унга етказилганда, у ЖЧ-2006 саралаш учрашувида Россияга қарши майдонга чиққан бўлиб, ўйиндан сўнг кўз ёшларини тия олмаган кўпчиликнинг ёдида...
Роналдунинг отаси деганда барча-барчанинг кўз олдига ичкиликка ружу қўйган инсон келиши турган гап. Афсуски, Жозенинг бу аҳволга тушишига қайсидир маънода ташқи омилнинг ҳам таъсири бор. 1974-йилда ҳарбий хизматга чақирилган Жозе Анголада хизмат вазифасини ўтайди. Ўша йиллари, африка давлатлари ўз мустақиллиги учун кураш олиб бораётган бўлиб, Португалиянинг таъсир кучи анча заифлашиб қолган эди. Португалия ўз аскарларини етарли шароитлар билан таъминлай олмагач, аскарлар вазиятга мослашишга мажбур бўлишади. Ичимлик суви танқислиги боис, ҳарбий хизматдагиларнинг барчаси турли алкогол ичимликларини истеъмол қилишни бошлайди. Португалия учун Африкада истиқомат қилган солдат ортга қайтгач, мамлакат уни иш билан таъминлашдан бош тортади. Ҳатто қўшимча нафақа пулини ҳам тўлашни пайсалга солади. Шу сабабли, шаҳарга мослашиш жараёнижуда оғир кечади. Кейинчалик, Жозе Диниш Авейру “Андориня” ҳаваскор футбол клуби котиби сифатида ишга киради. Эртаси куни 6 ёшли Криштиануни ушбу клубга олиб келади. Футболчининг онаси Долорос Авейрунинг айтишича, Жозе деярли ҳар куни ичар, бироқ ҳеч қачон фарзандларига қўпол муносабатда бўлмаган экан. “У тунда кеч келиши, мен билан жанжаллашиши мумкин, бироқ ҳеч қачон фарзандларига озор бермаган”.
Жозе ўғли футбол оламида донг таратишини кўрмай туриб 2005-йилнинг 7 сентябрь санасида оламдан ўтади. Футболчи отасининг аянчли ҳаёти сабабли ёшлик чоғидаёқ тамаки ва алькоголдан воз кечади. У бугунги кунда соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи сайёрамиздаги энг машҳур инсонлардан бири.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 11 | 28 |
2 | Манчестер Сити | 11 | 23 |
3 | Челси | 11 | 19 |
4 | Арсенал | 11 | 19 |
5 | Ноттингем Форест | 11 | 19 |
6 | Брайтон | 11 | 19 |
7 | Фулхэм | 11 | 18 |
8 | Ньюкасл | 11 | 18 |
9 | Астон Вилла | 11 | 18 |
10 | Тоттенхэм | 11 | 16 |
11 | Брентфорд | 11 | 16 |
12 | Борнмут | 11 | 15 |
13 | Ман. Юнайтед | 11 | 15 |
14 | Вест Хэм | 11 | 12 |
15 | Лестер | 11 | 10 |
16 | Эвертон | 11 | 10 |
17 | Ипсвич | 11 | 8 |
18 | Кристал Пэлас | 11 | 7 |
19 | Вулверхэмптон | 11 | 6 |
20 | Саутгемптон | 11 | 4 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 0 | 0 |
2 | Буде-Глимт | 0 | 0 |
3 | ПСВ | 0 | 0 |
4 | Цюрих | 0 | 0 |
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
09.02.2021 | |||
22:30 | Бёрнли |
|
Борнмут |
10.02.2021 | |||
00:30 | Ман. Юнайтед |
|
Вест Хэм |
22:30 | Суонси Сити |
|
Манчестер Сити |
11.02.2021 | |||
00:30 | Лестер |
|
Брайтон |
00:30 | Шеффилд Юнайтед |
|
Бристол Сити |
01:15 | Эвертон |
|
Тоттенхэм |
22:30 | Вулверхэмптон |
|
Саутгемптон |
12.02.2021 | |||
01:00 | Барнсли |
|
Челси |
Чорак финал | |||
20.03.2021 | |||
17:15 | Борнмут |
|
Саутгемптон |
22:30 | Эвертон |
|
Манчестер Сити |
21.03.2021 | |||
18:30 | Челси |
|
Шеффилд Юнайтед |
22:00 | Лестер |
|
Ман. Юнайтед |
Ярим финал | |||
17.04.2021 | |||
21:30 | Челси |
|
Манчестер Сити |
18.04.2021 | |||
22:30 | Лестер |
|
Саутгемптон |
Финал | |||
15.05.2021 | |||
21:30 | Челси |
|
Лестер |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 1 | 1 |
2 | Манчестер Сити | 1 | 1 |
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
22.12.2020 | |||
22:30 | Брентфорд |
|
Ньюкасл |
23.12.2020 | |||
01:00 | Арсенал |
|
Манчестер Сити |
22:30 | Сток Сити |
|
Тоттенхэм |
24.12.2020 | |||
01:00 | Эвертон |
|
Ман. Юнайтед |
Ярим финал | |||
06.01.2021 | |||
00:45 | Тоттенхэм |
|
Брентфорд |
07.01.2021 | |||
00:45 | Ман. Юнайтед |
|
Манчестер Сити |
Финал | |||
25.04.2021 | |||
20:30 | Манчестер Сити |
|
Тоттенхэм |
10.11.2024. АПЛ. 11-тур. | |||
21:30 | Челси |
1-1 | Арсенал |
23.11.2024. АПЛ. 12-тур. | |||
20:00 | Арсенал |
-:- | Ноттингем Форест |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|