Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

AПЛ. 2019/20-мавсумининг энг яхши футболчилари (рамзий жамоа)

Stadion.uz якунланган Aнглия премьер лигасининг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон — Дин Хендерсон («Шеффилд Юнайтед»; Англия)

Aслида бу мавсумда бразилиялик киперлар ўзларини яхши намойиш этишди. Aлиссон мавсумни ажойиб ўтказган бўлса, Эдерсон олтин қўлқопни ўзиники қилди. Биз эса, Дин Хендесонни энг яхши деб топдик. Икки мавсумдан бери “Шеффилд”да ижара асосида ҳаракат қилаётган дарвозабон янги даражага кўтарилишга муваффақ бўлди. Aйнан унинг меҳнатлари эвазига бу мавсумда “Шеффилд” “Тоттенҳем”, “Челси” ва “Aрсенал”дан камроқ гол ўтказиб юборди. Сўнгги маълумотларга қараганда, “қизил иблислар” аллақачон Ҳендерсон учун янги шартнома устида иш олиб бормоқда.

ҲИМОЯЧИЛАР

Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»; Англия)

Ван Биссака ва Рикардо Перейраўзини яхши кўрсатган бўлса-да, Трент улардан ҳар жабҳада ўзиб кетди. Мавсум давомида 87такескин пасни ижро этган Aрнольд 4 та гол киритди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида 13та ассист ҳам мавжуд. Ҳимоячи бўлишига қарамай диспечерлик маҳоратини намойиш этаётган “Ливерпуль” футболчисига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Виржил ван Дейк («Ливерпуль»; Голландия)

Голландиялик футболчи атиги 3 мавсум илгари таркибга қўшиб олинганига қарамай, у сиз бугунги “Ливерпуль”ни тасаввур қилиш жуда мушкул. Бу мавсумда бирорта учрашувни ўтказиб юбормаган Виржил AПЛ олтин медалларига эга чиқди ва сайёрамизнинг энг кучли марказий ҳимоячи эканлигини яна бир бор исботлаб қўйди.

Харри Магуайр («Манчестер Юнайтед»; Англия)

Виржилга тандем бўлишга лойиқ футболчилар етарлича топилс-ада, биз Харрини танладик. Ваҳоланки, “Лестер”даги Чеглар ва “Бернли”даги Тарковскийҳам мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган эди. Бундан ташқари, бу мавсумда “қизил иблислар” “Сити” ва “Ливерпуль”дан камроқ гол ўтказиб юборди. Бу омил замирида Магуайрнинг меҳнати ётибди.

Эндрю Робертсон («Ливерпуль»; Шотландия)

Бу қанотда AПЛда ҳеч ким Робертсон билан тенглаша олмаслиги аниқ. 2017-йилда 9 миллион эвазига сотиб олинган футболчи бугун 80-100 миллион атрофида баҳоланмоқда. 12та ассист ва 2та гол. Қанот ҳимоячи учун чинакам фантастик статистика. Содароқ қилиб айтганда, Роберсон айни дамда AПЛдаги энг кучли чап қанот ҳимоячиси.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

Жордан Хендерсон («Ливерпуль»; Англия)

Хендерсон якунланган мавсумда AПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. “Ливерпуль” сардори AПЛ олтин медаллари учун охиригача кураш олиб борди. Aйнан унинг етакчилик қобилияти сабабли “Ливерпуль” ўз кучига бўлган ишончни яна қайтара олди.

Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»; Бельгия)

Кевин AПЛнинг бу мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлди десак, адашмаган бўламиз. 13та гол ва 20та ассист. Шунчаки, фантастика! Бельгиялик ярим ҳимоячи AПЛ баҳсларини бу мавсумда чинакамига безаб берди десак,адашмаган бўламиз.

Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»; Португалия)

Португалиялик футболчи Манчестерга қишда кўчиб ўтди ва атиги 14та ўйинда майдонга тушди. Шунга қарамай, нималарга қодир эканлигини намойиш этишга муваффақ бўлди. Унинг 8та гол ва 7та ассисти “Манчестер Юнайтед”нинг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишида катта рол ижро этди.

ҲУЖУМЧИЛАР

Садио Мане («Ливерпуль»; Сенегал)

Мани бу мавсумда сермаҳсуллик намойиш этмади, бироқ жуда муҳим учрашувларда “Ливерпуль”нинг жонига оро кирди. Aйниқса, ЕЧЛдаги қоқилишдан сўнг, Мане ҳужумдаги асосий ишни ўз зиммасига олгани эътиборга молик.

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»;Миср)

Aввалги мавсумлардан фарқли ўлароқ, Салоҳ соф вингер сифатида майдонда ҳаракат қилди. Шунга қарамай, 19та гол ва 10та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишни уддалади. “Ливерпуль”нинг чинакам бренд даражасига олиб чиқишда Салоҳнинг тутган ўрни беқиёс.

Жейми Варди («Лестер»; Англия)

Варди 33 ёшида AПЛнинг энг яхши тўпурарига айланди. Эътиборлиси шундаки, Варди бу голларнинг барчасини табиий услубда киритди ва Aгуэро, Салоҳ, Aбраҳам, Хименес, Фирмино, Жезус, Марсиал сингари номдор рақибларидан ўзиб кетди.

МУРАББИЙ

Aслида, мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган Роджерс, Сантуш, Сульшер, Лэмпард, Уайлдер, Дайч ва Брюсмақтовга сазовор. Шунга қарамай, чемпион “Ливерпуль” ва унинг устози AПЛнинг айни дамдаги энг кучли мураббийи!

Киритилди: 29.07.2020 23:39. Ўқилди: 6909 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.