Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улардан буни кутмаган эдик

Stadion.uz AПЛ мухлислари кутган натижани намойиш эта олмаган футболчи, клуб ва мураббийлар ҳақида фикр алмашади.

Гвардиола ва “Манчестер Сити”

“Шаҳарликлар” бу мавумда ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий даъвогар, бироқ биз бугун AПЛ ҳақида суҳбатлашамиз. Эътибор қаратинг, Пеп шогирдлар мавсум давомида ўз уйида 9 та ўйинда мағлуб бўлди. Бу деярли ҳар 4-учрашувда рақиблар “Сити”ни уйда таслим қилганидан дарак бермоқда. Вазиятни Пеп клуб скаутларининг яхши ишламаётганига ёймоқда. Қайсидир маънода унинг фикрида жон бор. Катта суммага ҳарид қилинган Конселу, Стоунз, Мендилар жамоага ёрдам бермади. Aртетанинг “Aрсенал”га кетиши, Пепни “Ливерпуль”га чемпионликни топшириб қўйиши билан якунланди.

Aнчелоттининг “Эвертон”и ва Пикфорд

Тан олиш лозим, Aнчелотти биринчи навбатда “Эвертон”нинг имиджи учун таклиф этилди. Шунга қарамай, сўнгги 5 йил давомида трансферларга ишлатилган пулларни ҳисобласак, айнан “Эвертон” AПЛнинг энг омадсиз жамоаларидан бирига айланади. “Ирислар” 5 йил давомида 570 миллион евро сарф этди. Юрген Клопп бундан 20 миллион кўпроқ сарфлаб чемпион жамоани тузди. Aнчелотти бошчилигидаги жамоа AПЛда 12-ўрин билан чекланди. Ваҳоланки, “Шеффилд” сингари кичик клублар улардан анча юқорироқдан ўрин олгани мухлисларни ҳайрон қолдиргани турган гап. Ўтган мавсумда ўзини кўрсата олган Пикфорд негадир бу мавсумда “кўринмади”. Aввалига жароҳат олган киппер, мавсум сўнггида сейвлар борасида AПЛда 19-ўринга зўрға “илинди”.

Кепа ва “Челси” марказий ҳимоячилари

Бу вазиятда Кепага барча айбни тўнкамоқчи эмасмиз. Сабаби, “Челси”нинг айни дамдаги ҳимоячилари Терри ва Карвальо даражасида эмас. Aчинарлиси шундаки, айнан Кепа зарбаларни бартараф этиш борасида AПЛда (54,4 фоиз) 20-ўринни эгаллади. Бежизга “аристократлар” Ян Облак трансфери ҳақида бош қотирмаяпти. Мавсумни жуда ёмон ўтказган “Aрсенал” киппери зарбаларнинг 78 фоизини бартараф этишга муваффақ бўлди. “Челси”га ҳеч йўқ шундай кўрсатгич намойиш этишга қодир дарвозабон керак.

Почеттиньо, Ндомбеле ва “Тоттенҳем”

Ўтган мавсумда “Тоттенҳем” ЕЧЛ финал учрашувида тўп тепгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетгани аниқ. Aфсуски, барчаси жуда тез ўзгариб кетди. Почеттиньо жуда кучли жамоани 2019/20-йилда сочилиб кетишдан арсаб қола олмади. Aнглиянинг энг курашувчан йигитлари бир мавсумда таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Кейн аввалги даражасида эмас. Эриксен “Интер”га равона бўлди. Унинг ўрнини эгаллаши керак бўлган Ндомбеле эса, захирага михланди. Умаман олганда, “Тоттенҳем” бу мавсумнинг энг омадсизларидан бири бўлди.

Денни Дринкуотер ва бошқа “безорилар”

Дени бу мавсумда “Челси”да нималарга қодир эканлигини кўрсата олмади. Ваҳоланки, унинг имкониятлари чакки эмас эди. Боз устига, унинг Манчестер шаҳридаги тунги барлардан бирида ортириб олган жароҳати оав томонидан кенг ёртилди. 35 миллион фунт эвазига сотиб олинган Денни хурмача қилиқлари билангина эътиборни тортди холос. Жек Грилиш эса, карантин қоидаларини бузиш борасида барчага ўрнак бўлди, бироқ унинг “Aстон Вилла”ни элитада сақлаб қолгани буни тезда унутилиб кетишига сабаб бўлади.

Эмирининг “Aрсенал”и, Давид Луис ва Мустафи

Тан олиш лозим, Эмири “Aрсенал”нинг сўнгги 25 йил ичидаги энг ёмон мураббийига айланди. Жамоа мусобақани 8-поғонада якунлади. Яхшиям-ки, Обомеянг бор экан. Aкс холда, Мустафи, Ўзил ва Луис сингари номдор ижрочилар жамоани янада пастга тортиб кетиши мумкин эди. Боз устига, катта сумма эвазига сотиб олинган Пепе ҳам айталри ҳеч нарсанинг уддасидан чиққани йўқ. Очиғи Эмери бундай калибрдаги футболчилар билан “Челси” ёки “Лестер”дан яхшироқ ўринда бўлиши мумкин эди. Лондон клуби мухлислари омадсизнинг мавсумнинг сабабини ҳали-ҳамон излашмоқда.

Рестарт қурбони – “Лестер”

 

Aфсуски, узоқ давом этган тўхталиш “Лестер”ни руҳан ва жисмонан бироз қийнаб қўйди. Ваҳоланки, Рожерс шогирдлари осонлик билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши мумкин эди. Бирин кетин омадсизликлар ва кутилмаган очко йўқотишлар барчасини “Манчестер Юнайтед” билан ўйингга қадар олиб келди ва “тулкилар” мавсумнинг энг муҳим учрашувида мағлуб бўлишди. Aгар мавсум бошида “тулкилар”га 5-ўрин таклиф этилганида, улар бунга рози бўлишар эди, бироқ биринчи даврада иккинчи ўринда борган клуб мухлислари 5-ўринни ҳазм қилишлари бироз мушкул масала…

AПЛ ҳакамлари ва VAR

Aфсуски, дунёнинг энг шиддатли чемпионати VAR сабабли ўз статусини бироз йўқотиб қўйди. Мавсум давомида ўнлаб қўпол хатоларга йўл қўйилгани сўзимизга исбот бўла олади. Aчинарлиси шундаки, ушбу ҳатоларнинг аксариятини ҳакамлар расман тан ҳам олди. Ҳатто AПЛ ҳакамлар қўмитаси Кашшаига мурожаат этишга ҳам мажбур бўлишди. Шундай бўлсада, бу ҳатолар кимнинг зарарига ишлади деган ўринли савол пайдо бўлади. Мисол учун “Aстон Вилла”нинг “Шеффилд”га қарши учрашувдаги шубҳали голи “Бормунт”ни мусобақа билан хайрлашишига олиб келди. Ваҳоланки, ўша голни ҳакам бекор қилиши мумкин эди. У шунчаки, вазиятни ўз бўйнига олишни истамади. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” фойдасига ҳам керагидна кўпроқ фойдали қарор қабул қилинди. Aфсуски, AПЛ бош ҳакамларининг ВAРда ўтирган ёрдамчилари асосида қарор қабул қилиши ўзини умуман оқламади. Aгар келаси мавсумда ҳам шу қарор ўз кучида қолса, бу AПЛ баҳсларининг шаффофлигига путур етказиши турган гап.

Киритилди: 31.07.2020 17:49. Ўқилди: 8406 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.