Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англия кубоги. Обамеянгнинг голларига «Арсенал»га ғалаба келтирди

«Уэмбли» стадионида Англия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. «Арсенал» ва «Челси» клублари ўртасидаги ўйинда Микель Артета жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Лэмпард шогирдлари амалга оширган комбинация ўз самарасини берди. Жиру товони билан узатма берган узатмани Пулишич осонлик билан дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Николя Пепе жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилган эди. Аммо бироз аввал офсайд қайд этилгани учун гол бекор қилинди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса "Челси" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Аспиликуэта ўз жарима майдони ичида Обамеянгни қўли билан тортиб йиқитди. Пьер-Эмерик 11 метрли жарима зарбасини ишонч билан тепиб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда ташаббус "Челси" томонига ўтган эди. Аммо амалга оширилган қарши ҳужум натижасида "канонирлар" дарвозани забт этишди. Эктор Бельерин ҳужумга асос солди ҳамда Пепенинг узатмасидан кейин Обамеянг тўпни эгаллаб, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди.

Баҳснинг 73-дақиқасида ҳакамнинг хатоси туфайли Матео Ковачич майдондан четлатилди. Рефери "Арсенал" футболчисининг симуляциясига учди ва сербиялик футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.

Лэмпард шогирдлари камчиликда ўйнаганига қарамай, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 12 дақиқа ҳам етарли бўлмади.

Натижада "Арсенал" Англия кубогини қўлга киритиб, Европа лигаси йўлланмасига ҳам эга бўлди.

Англия кубоги, Финал
Арсенал – Челси 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 5 Пулишич, 1:1 – 28, пенальти Обамеянг, 2:1 – 67 Обамеянг.
Арсенал – Мартинес, Бельерин, Холдинг, Тирни (Колашинац, 90), Мэйтленд-Найлз, Жака, Себальос, Пепе, Давид Луиз (Папастатопулос, 88), Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 82).
Челси – Кабальеро, Алонсо, Зума, Аспиликуэта (Кристенсен, 35), Джеймс, Пулишич (Педро, 49), Ковачич, Маунт (Баркли, 78), Жоржиньо, Рюдигер (Хадсон-Одои, 78), Жиру (Абрахам, 78).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (14), Аспиликуэта (26), Маунт (45), Себальос (73), Рюдигер (75), Баркли (89).
Четлатиш: Ковачич (73).

Киритилди: 01.08.2020 23:39. Ўқилди: 7583 марта. Фикрлар: 8 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.