Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Кай “Челси”га ўтади

Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ярим ҳимоячиси Кай Хавертц катта эҳтимол билан “Челси” жамоаси футболчисига айланади.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, Кай клуб футболчилари сингари мавсум олди тиббий кўрикдан ўтгани йўқ. Шунчаки,COVID -19 учун тест топширди. Бу тест унга терма жамоада тўп суриш учун керак бўлади.

Манбанинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи аллақачон Лондон сафарига тайёргарлик кўрмоқда.

Инглиз нашрлари эса, “Челси” “Байер” билан Кайнинг трансфер суммасини келишиб олгани ҳақида маълумот тарқатмоқда. Унга кўра, “аристократлар” немис футболчи учун аввалига 70 миллион евро ва турли бонуслар тариқасида яна 25 миллион евро сарф этади.

Сулшерга "янги қон" керак

Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби устози Оле-Гуннар Сулшер трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир нечта футболчилар билан шартнома имзоламоқчи.

“The Times”нинг маълум қилишича, норвегиялик мутахассис марказий ҳимоячи, ўнг қанот ярим ҳимоячиси ва марказий ҳужумчи сотиб олишни истамоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб аллақачон “Aякс” билан Дони Ван Де Бек борасида келишувга эришан. Энди, юқорида зикр қилинган позицияларга футболчи ҳарид қилиш учун музокаралар бошланади.

Aйни дамда, жамоа нишонида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста мавжуд.

“Лестер”дан юриш

Aнглиянинг “Лестер” жамоаси клубни тарк этган Бен Чилуэллнинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги ҳимоячи излашда давом этмоқда.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, клуб нишонида “Фулҳем” фулбеки Жо Брайтон ва “Aталанта” қанот ҳимоячиси Робин Госенслар мавжуд.

Манбанинг маълум қилишича, “тулкилар” тез орада музокараларга киришади.

Грей Жозе нишонида

“Лестер” жамоаси ҳужумкор футболчиси Демерей Грей фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчи билан трансфер борасида шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи суҳбатлашган ва келажак режалари билан ўртоқлашган.

Манбанинг маълум қилишича, Жозе Грейни келаси мавсумда “Тоттенҳем”нинг ҳужум чизиғини кучайтиришидан умидвор.

Aйни дамда, трансфермаркет портали “тулкилар” футболчисини 14,4 миллион еврога баҳоламоқда.

“Челси” дарвозабон изламоқда

Лондоннинг “Челси” клуби Кепа Aррисабалаганинг ўрнини эгаллашга қодир дарвозабон изламоқда.

“The Sun” нашри маълум қилишича, клуб нишонида “Ренн” жамоаси киппери Эдуард Менди турибди. Тан олиш лозим, Менди ортда қолган мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди ва унинг жамоаси ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” 28 ёшли дарвозабон учун 15 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Киритилди: 31.08.2020 13:33. Ўқилди: 12583 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

22.09.2024. АПЛ. 5-тур.
20:30
Манчестер Сити
2-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Арсенал
-:-
Лестер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.