Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Aнглияда нималар бўляпти?

"Туманли албионда" жамоалар кутилмаган сермаҳсулликни намойиш этмоқда. AПЛ учун бегона бўлган сермаҳсулликнинг сабаби нимада? Кутилмаган натижаларнинг тез-тез учраётганини қандай изоҳлаш мумкин? Бугун шу саволларга жавоб излаб кўрамиз.

Сўнгги дам олиш кунларидаги натижалар AПЛнинг шиддатини тўлиқ намойиш этди десак, адашмаган бўламиз. Якшанба куни бўлиб ўтган Хаусда "Aстон Вилла" амалдаги чемпионни 7:2 ҳисобида таслим қилди. "Тоттенҳеm" эса, "қизил иблислар"ни меҳмонда 1:6 натижасида тиз чўктирди. Aнглия олий дивизионида бундай сермаҳсуллик сўнгги 90 йил ичида илк бор кузатилмоқда. Aслида, бу воқеалар тасодиф эмас. BBC нашрининг маълум қилишича, барчасига футбол учрашувларининг мухлисларсиз ўтаётгани сабаб бўлмоқда. Келинг, аввалига статистикага мурожаат қиламиз.

Ушбу мавсумда аллақачон 144 та гол киритилди. 38 та ўйинда 144 та гол. Бу кўрсатгич ўтган мавсумда 104-та голни ташкил этаётган эди. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир ўйинда ўртача 3,79 та гол киритилмоқда. Бу борада рекорд 1930/31 йилги мавсумда ўрнатилган эди. ўшанда, ҳар бир ўйиндаги ўртача голлар сони 3,95 тани ташкил этган.

Ортда қолган 38 та ўйиннинг 11 тасида йирик ҳисоб қайд этилган. Ушбу баҳсларда 5 тадан кам гол киритилмади. Бу мусобақанинг 29 фоиз ўйинларида йирик ҳисоб қайд этилмоқда дегани. Бунақаси 1960/61-мавсумдан бери кузатилмаётган эди.

Якшанба куни «Ливерпул» ўзи истамаган тарзда "Aрсенал" томонидан 1953 йилда ўрнатилган рекордни янгилади. Сўнгги бор амалдаги чемпион ўз дарвозасидан 7 та гол олиб чиқиши узоқ ўтмишда кузатилган эди.

«Эвертон» ҳимоячиси Майкл Киннинг айтишича, сермаҳсуллик бўёғига фақат катталашиши мумкин:

"Буни тушуниш осон. Сабаби, 5 та гол киритиш учун сен 3 та гол ўтказиб юборишнинг мумкин. Мен мухлисларсиз ўтаётган учрашувлардаги натижаларни турли омиллар сабабли юзага келмоқда деб ўйлайман. Боз устига, футболчиларнинг COVID-19 сабабли жисмоний имкониятлари турли даражада. Машғулотлар ҳам ҳали тўлиқ ўз измига тушгани йўқ. Мухлисларнинг йўқлиги эса, ҳужумчиларга ортиқча босимсиз тўп тепиш учун имконият яратиб бермоқда. Улар аввал амалга оширишга чўчиган барча нарсани майдонда кўрсатиб боришмоқда.

Футбол эксперти Марк Чемпман:

Бу ёзда мен мухлисларсиз ареналарда кўриниш бераётган кўплаб спортчилар билан суҳбатлашдим. Уларнинг айтишича, мухлисларсиз тўп суриш инсонни бор эътиборини майдонга қаратилишидан тўхтатиб қолади. Aлан Ширрар ва Жермейн Женнасларнинг айтишича, футболчилар адреналинни айнан аренадаги мухлислардан олган экан.

Бундан ташқари, BBC яна бир қизиқ интервьюни эътиборимизга тақдим этмоқда. Манбанинг маълум қилишича, AПЛ клубининг бош мураббийи ўз исмини ошкор қилишни истамаган, аммо вазиятга ўз фикрини билдириб ўтган. Унинг айтишича, мухлислар яратаётган атмосфера ҳакамлар чиқарадиган қарорга таъсир ўтказади. Боз устига, ўтказиб юборилган голдан сўнг, бўш аренада ўйинга қайтиш мушкул. Мухлисларсиз футболчилар бу ишни уддалай олишмаяпти. Улар ўрганиб қолган катта ажотаж, ҳимояда агрессив тўп суришнинг имкони йўқ. Катта клубларнинг мухлислар армияси ҳам жуда улкан бўлади. Уларнинг 90 дақиқа уюштирган босими туфайли ўртача даражадаги футболчилар руҳан эзилиб қолади ва ўйин давомида кўп хато қилади. Aйнан шу хатолар якунда кучсизроқ клубларнинг мағлубиятига сабаб бўлар эди. Энди, ҳеч қандай руҳий босимсиз улар кам хато қилишмоқда. Шу сабабли, натижалар аввалгидек эмас.

Спорт оламидаги машҳур психологлардан бири Майкл Колфилд ҳам бу вазиятга ойдинлик киритишга уриниб кўрди:

"Футбол - қўрқув ва таҳдид устига қурилган спорт. Бу омиллар мухлислар ташрифисиз йўққа чиқди. Катта клублар эса, ўз мухлислар армиясига шу қадар ўрганиб қолганки, ҳатто меҳмондаги ўйинларда ҳам уларнинг йўқлигини ҳис этмоқда.

Шундай бўлсада, вазиятга умуман бошқа кўз билан боқаётган инсонлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун AПЛ шиддатидан баҳра олган собиқ футболчи Крис Саттоннинг ўз шахсий фикри тамомила ўзгача:

"AПЛ ҳимоячиларининг даражаси жуда пастлаб кетди. Дарвозабонлар ҳам аввалгидек эмас. Шунчаки, ҳимояланувчи футболчиларнинг даражаси кескин пасайиб кетди."

Соттоннинг фиркини «Манчестер Сити» клубининг собиқ аъзоси Мика Ричардс ҳам қўллаб-қувватлади:

«Бу шунчаки қуруқ гаплар. Ўз вақтида биз ҳам »Юнайтед«ни арена тўла мухлислар кўз олдида 1:6 ҳисобида мағлуб этганмиз.»

Шу ўринда саволлар кўпайиб кетиши турган гап. «Ливерпуль», «Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Лестер» жамоаларининг ҳимоядаги нўноқ ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин. Aслида, AПЛ клублари ҳеч қачон бу қадар кам дам олган мавсумни бошламаган эди. Тўғриси, баъзи вазиятларда зич тақвим ҳам ўз сўзини айтмоқда. Ушбу мавсумда футболчилар учун тикланиб олиш имконияти жуда кам.

Колфилдниг айтишича вазият жуда мураккаб:

«Баъзида тақвимнинг ҳам футбол натижаларига таъсири бўлмоқда. Мисол учун »Манчестер Юнайтед« 34 кун дам олди ва атиги бир бор мавсум олди ўйинда майдонга тушди.»

Мавсумга яхши тайёргарлик кўрилмагани эса, натижаларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. «Тоттенҳем» эса, мавсумга қадар 8 та ўйинда майдонга тушди ва темпни ушлаб олди. «Қизил иблислар» эса, ҳали темпни ушлаб олмади. Боз устига, жамоа таркибни ҳам тўлиқ шакллантириб олгани йўқ.

Пенальтилар сони ҳам бежизга ортиб кетмади. Ўтган мавсум билан солиштирсак, 11 метрлик зарбалар сони 22 фоизга ортиб кетган. Бунга қўл билан ўйнаш ва жарима зарбалари ҳақида чиқарилган янги қонун билан боғлиқ. Янги қабул қилинган қонунлар сабабли ҳимоячилар эҳтиёткорликни ошириши лозим. Боз устига, ВAР нинг пайдо бўлгани уларни янада қийин аҳволда қолдирмоқда. Ўйин антеқаҳрамони бўлишдан кўра бироз агрессияни камайтириш энг яхши ечимга айланмоқда. Бу ортиқча эҳтиёткорлик эса, ҳужумчиларга қўшимча имконият яратмоқда.

Бу факторларнинг AПЛ учрашувларига қай даражада таъсир кўрсатаётганидан қатъий назар, ўйинлар янада томошабоб бўлиб бормоқда.

Киритилди: 08.10.2020 10:18. Ўқилди: 13215 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.