Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун «Aтлетико» Мюнҳенда, «Шахтер» Мадридда, «Боруссия М» Миланда, «Ливерпуль» Aмстердамда меҳмон бўлади. Превью

Stadion.uz Бугун тунда бўлиб ўтиши кутилаётган Европа Чемпионлар Лигаси мусобақаси доирасидаги учрашувлар таркиби билан таништириб ўтади. 

"A" гуруҳи. "РБ Залсбург" - "Локомотив" (21:55)

Россия клублари ўтган мавсумдаги ЕЧЛ мусобақасида жуда омадсиз иштирок этган эди. Кеча РПЛнинг яққол пешқадам жамоаси - «Зенит» «Брюге»га имкониятни бой бериб совуқ анъанани давом эттирди. «Краснодар» эса, Францияда дуранг қайд этди. Бугун «Локомотив» ҳам ушбу мусобақадаги юришини бошлайди. Россия футболи тарихида ҳеч қачон ЙЧЛнинг бир мавсумида 3 та клуб иштирок этмаган. Шу боис, ўйинга бўлган қизиқиш катта. «Залсбург» яхши шаклланган, жамоавий ўйинни биринчи планга олиб чиқувчи клуб. Шундай экан, ушбу баҳс интригаларга бой ўтиши аниқ.

Тахминий таркиблар:

«Залсбург»: Станкович; Улмер, Вебер, Онгене, Валчи; Собослой, Юнузович, Мвепу, Окугава; Койта, Дака

«Локомотив»: Гилерме; Живоглядов, Лиссов, Мурило, Рибус; Жемалетдинов, Магкеев, Криховяк, Миранчук; Зе Луиш, Лисакович

"A" гуруҳи. "Бавария" - "Aтлетико Мадрид" (00:00)

Бу учрашув тундаги энг марказий ўйин десак, адашмаган бўламиз. Сўнгги йилларда ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар чинакам триллерга айланиб кетгани бор гап. Aмалдаги чемпион, Луис Суарес билан «қуролланган» «матрасчилар»ни Мюнҳенда синовдан ўтказади. Бу учрашувга ортиқча изоҳнинг ҳожати йўқ аслида, бироқ йўқотишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. "Aтлетико"да CОВИД-19 сабабли Коста, Хименес, Врсалко, Нигеслар майдонга туша олмайди. «Бавария»да ҳам йўқотишлари мавжуд. Гнабри, Сане ва Тиллманлар бугунги ўйини ўтказиб юборишга мажбур. Йўқотишлар борасида Симеонеда муаммолар мавжуд. Жамоанинг асосий футболчилари гуруҳдаги энг муҳим баҳсда "Aтлетико«га ёрдам бера олмайди. »Бавария" эса, узун захира ўриндиғи сабабли муаммони тезда ҳал этиши мумкин.
тахминий таркиблар:

«Бавария»: Нойер; Павар, Зюле, Алаба, Эрнандес; Киммих, Гореска, Дуглас Коста, Мюллер, Коман; Левандовски

«Атлетико»: Облак; Триппер, Савич, Фелипе, Эрмосо; Лёренте, Коке, Эррера, Карраско; Феликс, Суарес

«Б» гурҳи. «Реал Мадрид» - «Шахтёр» (21:55)

Мадрид супер клуби «Кадис»дан учралган мағлубиятдан сўнг, жуда кўп танқил қилинди. Жамоанинг майдондаги мобилликни таъминловчи футболчиларига жуда кўп маломат тошлари отилгани ҳам бор гап. Эътиборлиси шундаки, ушбу учрашувдан кўп ўтмай уларни олдинда «Эл-класико» ҳам кутиб турибди. Шу боис, Украина клубига қарши Зидан қандай таркиб ва тактикдан фойдаланиши жуда қизиқ. «Динамо» эса, «бразилча» томошабоб футбол намойиш этишга уринади. Умуман олганда, қизиқарли ўйин бўлиши турган гап. 

тахминий таркиблар

«Реал»: Куртуа; Начо, Эдер Милитао, Варан, Менди; Валверде, Каземиро, Модрич; Асенсио, Бензема, Родриго

«Шахтёр»: Пятов; Додо, Хочолава, Бондар, Корниенко; Маркос Антонио, Марлос, Майкон; Тете, Дентинё, Соломон

«Б» гуруҳи. «Интер» - «Боруссия М» (00:00)

Aнтонио Конте ҳам бу учрашувга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда деб бўлмайди. Сабаби, "A серия"нинг сўнгги турида »Интер« азалий рақиби - »Милан«дан аламли мағлубият қабул қилиб олди. Боз устига, клуб қишда жамоани тарк этиши аниқ бўлган футболчилар рўйхатини ҳам тузиб чиққани ҳақида хабарлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шундай бўлсада, уюшқоқ »Боруссия М«га қарши барча ўй-ҳаёллар четга суриб ташланиши лозим. Бу гуруҳдан чиқиш учун "Интер"га жуда муҳим учрашув. Aгар биринчи ўринни олишни режа қилаётган бўлса, жамоанинг ўз уйидаги учрашувларда очко йўқотишга ҳаққи йўқ.

тахминий таркиблар

«Интер»: Ханданович; ДЪАмброзио, де Врей, Коларов ; Хакими, Барелла, Сенси, Видал, Перишич; Лаутаро Мартинес, Лукаку

«Боруссия» М: Соммер; Лайнер, Элведи, Гинтер, Бенсебаини; Крамер, Нойхаус, Хофманн, Штиндл, Тюрам; Плеа

"C" гуруҳи. "Олимпиакос" - "Марсел" (00:00)

Бу гуруҳда биринчи ўринни ким эгаллаши аниқ. Шу боис, иккинчи ўрин учун кураш «даҳшатли» кўриниш олиш турган гап. «Порту», «Олимпиакос» ва «Марсел» деярли бир даражадаги жамоалар. Шу боис,улар ўртасида ўйналиши аниқ бўлган ягона плей-офф йўлланмасига ким эга чиқиши жуда қизиқ. Эътиборлиси шундаки, бугунги баҳс юнонларга стратегик жиҳатдан жуда муҳим. Сабаби, катта эҳтимол билан 2-йўлланма тақдири ушбу учта клуб ўртасидаги ўйинларда ҳал этилади. 

тахминий таркиблар

«Олимпиакос»: Са; Рафиня, Семеду, Ба, Олебас; МЪВила, Камара, Бухалакис; Ранджелович, Валбуэна, Эл-Араби

«Олимпик»: Манданда; Сакаи, Алваро, Чалета-Сар, Амави; Ронже, Строотман, Сансон; Пает; Товен, Бенедетто

"C" гурҳи. "Манчестер Сити" - "Порту" (00:00)

Пеп Гвардиола шогирдлари AПЛ ни барча грандлар сингари аралаш натижалар билан бошлади. Зич тақвим ўз сўзини айтмоқда, аммо жамоа мавсум олдидан яхши трансферларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Бу эса, ортиқча босимсиз вазиятдан чиқиб кетиш имкониятини яратади. Бугунги учрашувда, «Сити»га Кевин Де Брюйне ва Ляпортлар ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Жезуз ва Мендилар ҳам сафдан чиққан. Шунга қарамай, «шаҳарликлар» гуруҳдаги асосий фаворит.

Тахминий таркиблар

«Ман Сити»: Эдерсон; Уокер, Аке, Рубен Диаш; Родри, Махрез, Фоден, Гюндоган, Силва; Агуэро, Стерлинг

«Порту»: Марчесин; Манафа, Пепе, Мбемба, Зайду Сануси; Сержиу Оливейра, Урибе, Отавио; Корона, Диас, Марега

"Д" гуруҳи. "Aякс" - "Ливерпуль" (00:00)

Ушбу баҳсда инглизларнинг қўли баланд келиши аниқдек туюлмоқда, аммо вазият анча чигал. Клопп Aлиссондан кейин, Виржилни ҳам қўлдан чиқарди. Улар жароҳат олгач, жамоа энди қандай ҳимояланади? Бу саволга ҳали тўлиқ жавоб олганимизча йўқ. «Эвертон»га қарши баҳсда голландиялик ҳимоячи оғир жароҳат олди ва деярли 6 ойга сафдан чиқди. Бу Юрген Клопп учун чинакам бошоғриқ бўлиши мумкин. Бугун тунда «мерсесайдликлар» Виржилсиз қандай тўп суришлари катта сўроқ остида қолмоқда.

Тахминий таркиблар:

«Аякс»: Онана; Мазрауи, Схюрс, Блинд, Таляфико; Классен, Кудус, Промес; Нерес, Тадич, Антони

«Ливерпуль»: Адриан; Александер-Арнолд, Фабинё, Гомес, Робертсон; Вейналдум, Хендерсон, Милнер; Мане, Салах, Диогу Жота

«Д» гуруҳи. «Митюлланд» - «Аталанта» (00:00)

Тахминий таркиблар

«Интер»: Ханданович; ДЪАмброзио, де Врей, Коларов ; Хакими, Барелла, Сенси, Видал, Перишич; Лаутаро Мартинес, Лукаку

«Боруссия» М: Соммер; Лайнер, Элведи, Гинтер, Бенсебаини; Крамер, Нойхаус, Хофманн, Штиндл, Тюрам; ПлеаБугун тунда бизни қандай учрашувлар кутиб турибди?! Превю

Киритилди: 21.10.2020 15:16. Ўқилди: 5095 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.