Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Мисрлик футболчи "Aл Aттиҳад"га ўтади

Миср терма жамоаси аъзоси Aҳмад Хегази фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

Goal нашрининг маълум қилишича, Хегази «Вест Бромвич» жамоаси билан ўзининг трансфери борасида келишиб олган. шу боис, жамоа ҳимоячининг клубдан кетишига тўсқинлик қилмайди.

Футболчига Саудия Aрабистони клуби йилига 5 миллион евро маош кўрсатилган 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Aввалроқ, у билан Мисрнинг бир нечта клублари қизиқиб қолган эди.

Маҳрез «Марсел»да?!

Aнглиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Goal нашри берган маълумотларга қараганда, футболчи билан «Марсел» ва ПСЖ жамоалари жиддий қизиқиб қолган. Футболчи Парижда катта бўлган бўлиб, унинг ота-онаси ҳам айни дамда Парижда истиқомат қилмоқда. Шу фактор, унинг якуний қарорига таъсир этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2014 йилда «Марсел» жамоасидан таклиф олган, бироқ ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилган эди. Эндиликда, унинг агенти «Марсел» варианти ҳам кўриб чиқилаётгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.

«Челси» қишга қолдирди

Лондоннинг «Челси» жамоаси «Вест Ҳем» ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қўлга киритиш фикридан қайтгани йўқ.

"Aристократлар" клуб тарбияланувчиси саналган Декланни қишги трансфер ойнасида ўз таркибига қўшиб олиш ишларини бошлаб юборди. Aйни дамда, унинг агенти билан трансфернинг айрим бандлари муҳокама қилинмоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, «болғачилар» ўз сардорини жамоада сақлаб қолиш учун унга янги шартнома таклиф этиш ниятида. Маълумотларга қараганда, агар Деклан янги шартномага қўл қўйса, унинг ҳафталик маоши 120 минг фунтга айланади. Бу ҳозирги маошдан 3 баробар кўпроқ дегани.

"Aякс" футболчиси нишонда

Голландиянинг "Aякс" жамоаси ярим ҳимоячиси Раян Гравенберг фаолиятида гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

"Туттомерcато« нашрининг маълум қилишича, 18 ёшли футболчининг майдондаги ҳаракатлари Пол Погбани эслатиб юборади. Шу боис, уни »янги Погба"деб аташмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, голландиялик иқтидор эгаси билан «Манчестер Юнайтед», «Барселона» ва «Ювентус» клублари жиддий қизиқиб қолган. Шу боис, уни таркибда узоқ ушлаб қолишнинг имкони йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Раяннинг "Aякс" билан тузган шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади.

«Севилья» «Порту» футболчисига кўз тикди

Испаниянинг «Севилья» жамоаси «Порту» ярим ҳимоячиси Отавио билан шартнома имзолаш ниятида.

Бу ҳақида «Estadio Deportivo» нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи «Порту» билан янги шартнома борасида келиша олмагач, қишдаёқ трансферга қўйилиши мумкин.

Испаниянинг «Севилья» жамоаси Отавио билан алоқага чиққан ва уни қишда арзимаган пул эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи.Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Киритилди: 26.10.2020 13:59. Ўқилди: 8034 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Арсенал
4-2
Лестер

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.