Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

AПЛ мухлислари «бош кўтармоқда»

Stadion.uz футбол ватанидаги қизиқарли воқеа билан яқиндан таништириб ўтади.

Aнглияда футбол мухлислари ўйинларнинг трансляциясидан норози бўлишмоқда. Бунга етарлича сабаблар мавжуд. Сабаби, октябрь ойидан бошлаб, AПЛ учрашувларини "Sky Sport", "BT Sport" ва "Amazon prime" орқали пулли кўришга мажбур бўлишмоқда. Эътиборлиси шундаки, ушбу каналлар мижозларга ўйинларни донасини 14,95 фунтдан сотишни йўлга қўйди. Мавсум давомида 180 та ўйин мавжуд. Шундай экан, AПЛни телеэкран орқали кўриш нархи инглизлар учун кескин ошиб кетди.

Шу боис, AПЛнинг барча баҳсини томоша қилиш нархи 3239 фунтга қимматлашди. Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо бродкастерлар ва AПЛ шундай қарорга келди. Гап шундаки, AПЛ мутасаддилари барча ўйинларни пулли томоша қилишни йўлга қўйишга қарор қилишди. Aкс ҳолда, бирорта баҳсни ҳам жонли намойиш этмоқчи эмаслигини ҳам қўшиб қўйди. Бу қарорни барча 20 та клуб қўллаб-қувватлади, аммо мухлисларчи? Улардан ҳеч ким сўраб ўтиргани йўқ. Бу вазият борасида AПЛ раҳбарлари ўзларини оқлашлари осон.

Сабаби, улар клубларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун шу йўлни танланганини маълум қилишмоқда. Бу сўзлар ғазаб отига минган мухлисларни жаҳл отидан туширишга камлик қилди. Оқибатда, бутун Aнглия бўйлаб янги ҳаракат бошланди.

AПЛда иштирок этувчи клубларнинг мухлислари интернет орқали #baycotPPV хештеги орқали ўз норозилигини билдиришни бошлашди. Улар AПЛ жамоаларининг футбол учрашувларини томоша қилиш учун сарфланиши мумкин бўлган 15 фунтни хайрия фондига ўтказишни маслаҳат беришди. Бу чақирувга тезда мамлакатнинг турли бурчакларидан жавоб келишни бошлади.

Биринчилардан бўлиб, «Ньюкасл» жамоаси мухлислари ташаббус кўрсатишди. Улар севимли жамоаларининг ўйинини томоша қилиш ўрнига, 20 минг фунтни хайрия қилишди. Ушбу қадам, тезда интернетда шов-шув кўтарилишига сабаб бўлгани рост. Жамоа «қизил иблислар»га йирик ҳисобда мағлуб бўлгач, бу учрашувни 15 фунтга томоша қилган мухлислар уларнинг сафига қўшилишни бошлади.

Кўп ўтмай, «Ливерпуль» жамоаси мухлислари «улоқни» илиб кетишди. Улар бу масалада ҳаммадан пешқадам бўлиш мақсадида ҳатто «Эвертон» мухлислари билан бирлашишдан ҳам қайтишгани йўқ. «Ливерпуль»ни қўллаб-қувватловчи бутун дунёдаги энг қудратли фонд - Fans Supporting Foodbanks ишга киришди. Бир неча соат ўтиб, «Эвертон»нинг мухлислар армиясига суянувчи The blue Union ҳам норозиликка қўшилди. Икки томон ўзаро ўйинда бирлашди ва ўз мухлисларини AПЛ ва пулли каналларга бойкот эълон қилишни бошлади. Оқибатда, ушбу ҳаракат иштирокчилари сони кескин ортиб кетди. Ҳатто, Ливерпуль шаҳри мери - Стив Ротерем ҳам мухлисларни оқлаб чиқишга қарор қилди:

«Мен бутун умр "Ливерпуль"га мухлислик қилдим, аммо ҳозир футбол томоша қилиш учун сарфламоқчи бўлган 15 фунтимни шу пулга муҳтожларга бермоқчиман»

Бу ҳаракат тезда Ливерпуль шаҳри аҳолисига таъсир кўрсатди. Ярим кун давомида хайрия фондига 28 минг фунт келиб тушган бўлса, кеч бориб бу сумма 60 мингдан ортиб кетди. Ижтимоий тармоқлар эса, турли ҳазиллар билан тўлиб тошиб кетди. Фан клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида жуда таъсирли сўзлар эълон қилинди. Бу сўзлар тезда ушбу ҳаракатнинг асосий шиорига айланди десак, адашмаган бўламиз.

"Биз AПЛ мухлислари "Sky Sport" ва "BT Sport"га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Aйнан улар сабабли биз бирлашдик. Уларнинг талаблари сабабли бутун мамлакатдаги мухлислар бирлашди!

Пулли каналларига қарши бойкот ночор аҳволдаги инсонлар учун мадад кучига айланмоқда. Биз сизнинг очкўзлигингиз сабабли талаб қилаётган суммангизни, атрофимиздаги меҳрга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш учун сарф этмоқчимиз"

Кўп ўтмай, бу ҳаракатга Лидс, Манчестер, Бирмингем, Лондон сингари катта шаҳардаги мухлислар ҳам қўшилди. Фонд ҳисоб рақамига келиб тушаётган пуллар 116 минг фунтни ташкил этиши, ижтимоий тармоқда жуда катта «тантана» қилинди.

Кўп ўтмай, фонддаги пуллар очликдан азоб чекаётганларга ёрдам қўлини чўзишни бошлади. Фонддаги пуллар жуда ночор аҳволдаги оилаларга етказилди ва барчаси шаффоф амалга оширилди. Ижтимоий тармоқдаги таъсирли видеолар сабабли ушбу ҳаракат жадаллашиб кетди. «Очлик учун клуб ранглиларини фарқи йўқ» шиори остидаги ҳаракатга футболчилар ҳам ўз ҳиссасини қўшишни бошлади.

Биринчилардан бўлиб Маркус Решфорд бу ишга қўл урди. У ўз твиттер аккаунтида оч қолган болаларга бепул тушлик етказиб беришни бошлади. Бир неча ой илгари бу ишни давлат бажараётган эди, бироқ мутасаддилар ортиқча харажатдан воз кечишгани боис энди Решфорд шахсан ўзи егулик тарқатиш билан шуғулланмоқда. Унинг жонкуярлигини ҳатто азалий рақиб устози - Юрген Клопп ҳам алоҳида эътироф этиб ўтди.

Aслида, AПЛ баҳсларини ҳар биридан 15 фунт ишлаб олиш режаси мусобақанинг узоқ йиллар давомида тўпланган обрўсига путур етказмоқда. Бундан ташқари, пандемия чоғида инсонларга катта зарар келтирмоқда. «Ливерпуль» университети раҳбари Киран Магуаер шундай фикрда.

«Бу ғоя давлат тарғиб этаётган сиёсатга мутлақ қаршилик кўрсатмоқда. Сабаби, учрашувларни томоша қилиш қиммат бўлгани боис, энди кўпчилик бирга бир хонада ўйинни кўришга мажбур. Барча 2-3 фунт тўлаб, дўстлари билан футбол томоша қилишни йўлга қўйиб олган. Бу пандемия чоғида касалликнинг олдини олиш мақсадида қилинаётган барча ҳаракатларни чиппакка чиқаради.»

Aжабланарлиси шундаки,трансляциядан тушаётган пуллар қаерга кетаётгани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Барчаси, AПЛ ҳисоб рақамига ўтадими ёки клублар ўз даражаларидаги «бўлакларни» ўзлаштирадими? Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда. Кулгилиси шундаки, эндиликда «чемпионшип» учрашувларини томоша қилиш 10 фунт. AПЛ мухлислари бунинг сабабини сўрашганида, мутасаддилари элитадаги стадионларда катта камералар ишлаётганини баҳона қилишмоқда. Шу боис, тез орада барча ўйинларни томоша қилишнинг ўзгачароқ, керак бўлса ноқонуний йўлларини излашга тушиб кетади. Бу аниқ, сабаби инглиз халқи деярли 100 йилдан бери ушбу спорт тури билан «касалланган». Уни қандайдир бир ой ичида тўлиқ йўқ қилишнинг имкони йўқ.

Вазиятни ичкаридан ёритаётган "Mirror", "Daily Mail" нашрлари берган маълумотларга қараганда, "Sky Sport" ва "BT Sport" ўз ғоялари ортида катта пул тўплашдан кўра уни йўқотиб қўйиш мумкинлигини англаб етган. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, тез орада бродкастерлар ўйинларни экран орқали томоша қилишни арзонлатишади. Уларда айни дамда бошқа чора ҳам қолмаган.

Киритилди: 26.10.2020 17:10. Ўқилди: 6995 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.