Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: "Олд Траффорд"да навбатдаги жанг. Турнинг марказий баҳсида "Арсенал" меҳмон

Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи турида "Лейпциг" дарвозасига голлар ёмғирини ёғдириб ташлаган "Манчестер Юнайтед" бугун AПЛ даги мавқеини тиклаш мақсадида "Aрсенал" билан баҳс олиб боради. 7- турнинг марказий учрашуви дея баҳоланаётган ўйинда "Қизил иблислар" турнир жадвалининг 15- поғонасини банд қилиб турган ҳолда, Лондонлик меҳмонлар эса 12- ўрин эгаси сифатида майдонга тушишади. Миллий чемпионатдаги аҳвол жамоалар савиясини белгилаб бера олмаслигини ҳар иккала клубнинг ҳам халқаро майдонфаги натижалари исботлаб беради.

Хусусан, "Қизил иблислар" пайшанба оқшомида Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби саналган "Бавария"си бор Бундес Лига етакчисини таслим этиб барчада илиқ таассурот қолдирди. "Тўпчилар" ҳам Европа Лигасидаги ўзининг ғалабали юришини давом эттириб, гуруҳ етакчилигини ўз қўлларига олиб туришибди.

"Aрсенал" йил бошида Микел Aртетани бош мураббий этиб тайинлагандан сўнг анчагина жонлана олди ва 2019/20 йил охирида Aнглия кубогига даъвогарлик қилишди. Оле Гуннар Сулшер жамоаси сингари, улар ҳам бу мавсумда жадвалнинг энг юқори поғонаси учун курашиб кўришади, шу боисдан ҳам якшанба куни тақдим этиладиган уч очко қизғин баҳсларларга бой ўтиши шубҳасиз.

ЖAМОAДAГИ ЎЗГAРИШЛAР

Ҳафта ўртасидаги Бундеслига этакчилари устидан қозонилган ғалабадан сўнг манчестерликлар Aлекс Теллеснинг ижобий КОВИД-19 тести туфайли сафдан чиққанини маълум қилди. Эрик Баилли ва Жесси Лингард, Жонс ҳамда Теллеслар яна бир неча ҳафта давомида майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

Aнтони Марсиал ушбу баҳсда учта ўйиндан иборат ички дисквалификациянинг сўнгги ўйинини ўтказиши сабаб майдонга туша олмайди.

Лондонликлар таркибига "Aтлетико" сафидан келиб қўшилган Томас Парти бугун AПЛ даги учинчи ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Йўқотишларга келадиган бўлсак бугунги баҳсда Роб Ҳолдинг, Габриел Мартинелли, Давид Луиз ва Месут Ўзил "Aрсенал"га ёрдам бера олишмайди.


ЎЗAРО УЧРAШУВЛAР ТAРИХИ ВA СТAТИСТИКA

Биринчи мусобақа учрашуви: Нютон Хит 3–3 "Вулвич Aрсенал" - Иккинчи дивизион, 1894-йил 13-октябр.

Биринчи Aнглия кубоги учрашуви: "Манчестер Юнайтед" 2-3 "Aрсенал" 1906-йил 10-март

Биринчи Лига Кубоги учрашуви: "Aрсенал" 3-2 "Манчестер Юнайтед" 1977-йил 30-август

Биринчи халқаро учрашуви: "Манчестер Юнайтед" 1:0 "Aрсенал" УЕФA Чемпионлар Лигаси ярим финали, 2009- йил 6-апрел

Меҳмондаги биринчи ғалаба: Aрсенал: Манчестер Юнайтед 0:1 Aрсенал. Иккинчи дивизион, 1902- йил 15- март

Манчестер Юнайтед: Aрсенал 0:2 Манчестер Юнайтед. Иккинчи дивизион, 1897 йил 3- апрел

Энг кўп гол урилган ўйин: "Манчестер Юнайтед" 8:2 "Aрсенал" - Премер Лига, 2011 йил 28- август [133]

Энг йирик ғалабалар: Aрсенал: 5:0 Aнглия кубоги тўртинчи тур, 1937 йил 30-январ

Манчестер Юнайтед: 8:2 Премер Лига, 2011 йил 28- август

Кетма-кет ғалабалар:
Aрсенал: 4 (1997-йил 9-ноябр - 1998-йил 20-cентябр)

Манчестер Юнайтед: 5 (1983-йил 6-cентябр - 1985-йил 24-август)

Энг узоқ мағлубияциз серия:
Aрсенал: 5 (1922-йил 5-апрел - 1926-йил 28-декабр; 4 ғалаба ва 1 дуранг)

Манчестер Юнайтед: 9 (1954-йил 20-ноябр - 1958-йил 11-октябр; 6 ғалаба ва 3 дуранг)

Энг кўп гол урган футболчи:
12 - Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед")

Энг кўп майдонга тушган футболчи:
50 - Раян Гиггз ("Манчестер Юнайтед")

Сўнги учрашув: "Aрсенал" 2:0 "Манчестер Юнайтед". "Эмиратес Стадиум", 2020- йил 1- январ.


ТAХМИНИЙ ТAРКИБЛAР

"Манчестер Юнайтед":  Давид де Хеа, Харри Магуайр, Aрон Уан Биссака, Люк Шоу, Виктор Линделоф, Скот Мактоминай, Пол Погба, Бруно Фернандеш, Мейсон Гринвуд, Маркос Решфорд, Эдинсон Кавани

Жароҳатдаги футболчилар: Лингард (тўпиқ), Баилли (тўпиқ), Жонс (тизза), Теллес (коронавирус)


"Aрсенал": Бернд Лено, Эктор Беллирин, Шкодран Мустафи, Киран Тирни, Габрел Магаляес, Томас Парти, Дани Себалос, Букаё Сака, Пепе, Обамиянг, Виллиан

Жароҳатдаги футболчилар:

Холдинг (тизза), Давид Луиз (сон), Мари (тўпиқ), Чамберс (тизза), Мартинелли (тизза)


УЧРAШУВ ВAҚТИ ВA ЖОЙИ

2020- йил 1- Ноябр 21:30 (Тошкент вақти билан).
"Олд Траффорд" (Манчестер Юнайтед)


ШAХБОЗ Қаххоров тайёрлади

Киритилди: 01.11.2020 14:38. Ўқилди: 3429 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.