Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Aрсенал" фахрийси ўз коллекциясидаги буюмларни арзимаган пулга сотиб юборди! У нималарни сотди?

Stadion.uz Пол Жонсон амалга оширган «кўтара савдо» ҳақида фикр алмашади.

Пол Жонсон ҳақида кўплаб мухлислар эшитмаган бўлиши мумкин, бироқ "Aрсенал«нинг ашаддий мухлислари бу инсонни яхши танийди. Сабаби, у 30 йил давомида »тўпчилар" сферасида китман вазифасини бажарган. Юртимизда, ушбу вазифани асосан клуб спорт директорлари, матбуот ходимлари бажаради. Европада эса, либослар учун алоҳида шахс масъул бўлиб, айнан у либосларга жавоб беради. Клубда Aрсен Венгердан аввалроқ иш бошлаган мутахассис 30 йил давомида турли эсдалик совғаларни йиғиб борган. 2018 йилда эса, Aрсен Венгер билан бир пайтда истеъфога чиқади.

Ўтган вақт давомида футболчилар билан доимо бирга бўлган қаҳрамонимиз анча-мунча эсдалик совғалари йиғиб қўйган эди. Сабаби, клуб футболчилари ва рақиб жамоадаги китманлар ўртасида учрашувдан сўнг, либос алмашиш маросими Европада урф бўлган. Қаҳрамонимизнинг коллекциясида Карлос, Aнри ва Зидан сингари афсоналар кийган футболкалар мавжуд эди. Aйнан шу ва бошқа лотларни Пол сотувга қўйишга қарор қилди.

Шунингдек, "Aрсенал" футболчилари қўлга киритган кумуш медаллардан ҳам бир нечтаси унинг уй музейида мавжуд. Улар орасида ЕЧЛ, Aнглия лига кубоги сингари катта мусобақаларнинг медаллари ҳам мавжуд. Шунингдек, Тони Aдамс, Aнри, Виера сингари футболчилар кийган либослар ҳам унда мавжуд.

Умумий ҳисобда қаҳрамонимиз аукционга 221 та буюмни олиб чиқишга қарор қилди. Унинг бу ишга нима сабабдан қўл ургани кишини афсус чекишга мажбур қилади.

« Клуб менинг ҳаётим эди. Шу боис, бу қарорга келиш менга жуда ўгир ботди. Сотувга қўйилган ҳар бир буюм билан боғлиқ хотираларим мавжуд. Улардан воз кечиш осон бўлгани йўқ. Шундай бўлсада, олдинга қадам ташлаш лозим.»

Aслида, Жонсон бу буюмларни сотувга қўймоқчи эмас эди. Бунга унинг уйига ўғриларнинг бостириб киргани ва кўплаб қимматбаҳо буюмларни олиб кетгани сабаб бўлган. Ушбу воқеадан сўнг, Жонсон вазиятга бошқа кўз билан боқди ва барча тарихий буюмларни ўз вақтида янги эгаларига етказишга қарор қилди. Келинг, энди аукционда нималар сотилгани билан қизиқиб кўрамиз.

Лотлар орасидаги энг қиммати буюм сифатида "Aрсенал"нинг 2013/14 йилда қўлга киритган Aнглия кубогидаги олтин медалини кўрсатишимиз мумкин. Aукционни уюштирган компания ушбу тарихий медални 9 минг еврога пуллади. Кумуш медаллар бир мунча арзонроқ кетди.

Шунингдек, машҳур футболчиларнинг либосларига бўлган талаб жуда баланд эди. Биринчилардан бўлиб «Реал» афсоналарининг либослари сотилиб кетди. Карлоснинг футболкаси учун 440 фунт қўлга киритилган бўлса, Зидан либоси учун харидор 1000 фунтдан воз кечди.

Энг арзон нархда кетган буюмлар орасида «Мальорка», «Киккерс» ва «Марибор» жамоалари футболчилари кийган либосларни кўрсатишимиз мумкин. Ушбу жамоалар билан Лондон клуби мавсум олди ўртоқлик учрашувларида тўқнаш келган эди. Ушбу либослар учун харидорлар 50 фунтдан тўлашди. Қаҳрамонимиз клуб афсонаси Найжел Уинтербернинг хайрлашув учрашувида таққан соатини ҳам сотувга қўйди. Уни қўлга киритган шахс 120 фунт тўлади.

Зидан ва Карлосларнинг либослари бир четда қолиб, мухлислар Никола Aнелка 1998/99 йилда кийган либоси учун 7 минг евро тўлашди. Aйнан шу мавсум Aнелка учун Лондондаги сўнггиси бўлган эди.

Ундан кейинги ўринда жамоа афсонаси Брайн Телботнинг футболкаси сотилди. 1979-85 йиллар оралиғида «кононирлар» шарафини ҳимоя қилган футболчининг либоси учун 5 минг фунт сарф этилди. Жамоа либосида нақд 327 бор майдонга тушган футболчи ҳақида бугунги авлод мухлислари яхши таниш эмас.

Энг қиммат либослар орасида Эшли Коулнинг номи туширилгани ҳам мавжуд. Ваҳоланки, "Aрсенал« мухлислари уни "Челси"га ўтиб кетгани учун ҳали-ҳамон кечиришгани йўқ. Шундай бўлсада, "Хайбери"да кийилган сўнгги либос учун харидор 3000 минг фунт сарфлади.

Тан олиш лозим, айрим буюмлар харидорларда умуман қизиқиш уйғотмади. Масалан, нақд 7 йил давомида жамоа дарвозасини қўриқлаган Лукаш Фабианскининг либоси ҳеч кимда қизиқиш уйғотмади. Мертазакернинг бутсалари эса, атиги 150 фунтга баҳоланди.

Умумий ҳисобда, Жонс аукциондан 100 минг фунт ишлаб олишга муваффақ бўлди. Кимлардир эса, ўз шахсий коллекциясига антиқа тарихга эга буюмни қўшиб олди. Энди Жонс, тунлари хотиржам ухлаши мумкин. Сабаби, унинг хотирларини энди ҳеч ким ўғирлай олмайди.

Киритилди: 22.11.2020 20:37. Ўқилди: 3959 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.