Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Иско, Ўзил, Жиру ва бошқалар. Январдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин бўлган юлдузлар

Трансферлар ойнаси ҳар доим қизиқарли тус олиб келган. Кўпчилик мухлислар қишки трансферлар ойнасини сезмай қолса, клубларда бунга яхши тайёргарлик кўриш учун вақт ҳам, маблағ ҳам топилмаслиги мумкин. Бироқ бу умуман сенсациялар бўлмаслигини англатмайди. Ахир ҳозирда жамоани елкасида судраб юрган Бруну Фернандеш ҳам айнан қишки трансферлар (январь ойида) вақтида «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтганди.

Шундай экан, қуйида келаётган январь ойида бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлган таниқли футболчилар ҳақида фикр юритилади.

Оливье Жиру («Челси»)



Жиру сурункали равишда омадсизликка учраб келмоқда. Ҳар сафар сафдан чиққан муҳим футболчиларнинг ўрнини тўлдириб юрадиган француз ҳеч ўзи ўйнаган жамоаларнинг асосий ҳужумчисига айлана олмаган — ёзда ҳар доим унга янги рақобатчи келади. Шу тариқа 2020 йилнинг ёзида ҳам унинг позициясини Тэмми Абраҳам билан тандем ҳосил қилган Тимо Вернер эгаллади.

Сўнгги пайтларда эса «Тоттенҳэм», «Вест Ҳэм» ва бошқа клублар французнинг хизматига қизиқиб қолди. Манбаларнинг таъкидлашича, Жирунинг ўзи ҳам захира ўйинчиси бўлишдан чарчаган ва жамоасини алмаштиришдан фақат хурсанд бўлади.

Мундиал ғолибини нафақат инглизлар, балки «Интер», ПСЖ ва «Интер Майами» сингари клублар ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Иско («Реал»)



Иско анчадан буён «Реал»нинг асосий футболчиларидан ҳисобланмайди. Сабрли испаниялик ҳозирда Мадридни тарк этишга қарор қилган. Бу ҳақида унинг отаси ва агенти Пако Аларкон испан радиоларининг бирида айтиб ўтди.

«Ҳозир бизда ҳеч қандай таклиф йўқ, аммо у бошқа лигаларга қизиқмоқда. Ёзгача кутишимиз ҳам мумкин».

Бир пайтлар Испаниянинг энг умидли ўйинчиларидан бири бўлган Иско Зинедин Зидан келганидан кейин шунчаки унутилди, қўйди. Шубҳасиз, айни дамларда у «қаймоқранглилар»га керак эмас.

Месут Ўзил («Арсенал»)



Месут Ўзил энг камида февраль ойигача майдонга тушмаслиги аниқ. «Арсенал» уни АПЛ ва Европа Лигаси қайдномасига киритмади. Микель Артетанинг ушбу қарори кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқаргани ва футболчининг ўзи ҳам бундан норози бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо испаниялик қатъий турган ҳолда ярим ҳимоячида кўплаб имкониятлар бўлганини ва бундан фойдалана олмаганини айтди.

Ўзилнинг «тўпчилар» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Ўшанда у жамоани бепул тарк этиши мумкин бўлади. Бу шуни англатадики, қишда «канонирлар» максимал равишда унинг трансферидан пул ишлашга ҳаракат қилади. Ҳозирда Туркия, Осиё ва MLS клублари унга қизиқиш билдирмоқда, бироқ Ўзилнинг ўзи уларни рад этиш билан овора.

Деле Алли («Тоттенҳэм»)



Аввалига Алли Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Тоттенҳэм»нинг юзига айланиши кутилганди, аммо ҳаммаси аксинча бўлиб чиқди — у умуман унутилди. Афтидан, португалиялик бундан кейин ҳам унинг хизматларига мурожаат қилмайди. Премьер Лигада кам ўйин ўтказаётган, Европа Лигасида эса атиги 45 дақиқа ҳаракат қилган инглизнинг кетишни истаётгани ҳеч кимни ажаблантирмаётгани бор гап.

Барча кўрсаткичлар ярим ҳимоячининг «шпорлар» таркибини тарк этишини кўрсатмоқда. Боиси у нафақат асосий таркиб, балки 18 таликка ҳам кира олмаяпти.

Давид Алаба («Бавария»)



Давид Алаба ва «Бавария» узоқ вақтдан бери янги шартнома борасида келиша олмаяпти ва можаро аллақачон клубдан ташқарига ҳам чиқиб бўлган. Ҳозирда австриялик немис клубини тарк этишига шубҳа йўқ.

Маълумотларга кўра Алаба клубдан 125 миллион евро маошли беш йиллик шартнома талаб қилган. Ҳозирда Алабани «Ливерпуль» ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлагани ҳақида маълумотлар бор. Юрген Клопп эса бундай (кучли) трансфердан фақат хурсанд бўлади.

Киритилди: 31.12.2020 20:00. Ўқилди: 5003 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

04.05.2024. АПЛ. 36-тур.
16:30
Арсенал
3-0
Борнмут

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. АПЛ. 37-тур.
20:30
Ман. Юнайтед
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.