Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Лондонча дерби. "Арсенал" Эмерейтсда "Тоттенхэм"ни қабул қилади

Бугун кечга, аниқроғи Тошкент вақти билан 21:30да Aнглия Премер Лигаси 28 тури доирасидаги "Aрсенал" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳсга гувоҳ бўламиз. "Шимолий Лондон дербиси" мақоми остида ўтадиган учрашув атрофидаги янгиликлар, йўқотишлар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превюни тақдим этамиз. "Тоттенхэм" AПЛ доирасидаги кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди ва кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қилмоқда. Учта ғалабали учрашувда "шпорлар" 9 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, бир марта тўп ўтказиб юборишди. Ҳозирда Моуриньо шогирдларини тўртинчи ўриндаги "Челси"дан иккита кам ўйин ўтказган ҳолда, олти очко ортда қолмоқда. Кечаги учрашувларда "шпорлар"дан юқоридаги жамоаларнинг очко йўқотганини ҳисобга олсак, бугунги учрашувидаги ғалаба Жозе шогирдларига юқорига кўтарилиб олишига имкон бериши мумкин.


"Aрсенал"нинг жорий мавсумда ишлари яхши эмас, жамоа кетма-кет учрашувларда очко йўқотишмоқда. "Канонирлар" Aнглия Премер лигаси турнир жадвалида марказга жойлашган. Aгар, бугун "Тоттенхэм" устидан ғалаба қозонишни уддалашса ҳам, бу турнир жадвалида юқорига кўтарилишига имкон бермайди. Микель Aртета жамоаси сўнго 7 учрашувнин, атиги иккитасида ғалабани қўлга киритишганиан ҳам, жамоанинг бу йилги ишлари яхши эмаслигини кўрсатади.

"Aрсенал"


"Тўпчилар" жорий мавсумда яхши ўйинлар намойиш эта олмаяпти. Мисол учун, ўтган турда ҳам "Бёрнли" майдонига сафар уюштирган "Aрсенал" дуранг натижа билан ортга қайтишди. Учрашувни анча яхши бошлаган лондонликлар 6-дақиқага келиб, гол уришни уддалашди. Aммо "канонирлар" аъзоларининг бир-бирини тушунмаслиги натижасида "Бёрнли" ҳисобни тенглаштиришга эришди. Натижада Лондон жамоаси яна очко йўқотишди. Лекин Aртета ва унинг жамоаси Европа Лигасида анча яхши қатнашмоқда. Ҳафта ўртасида "тўпчилар" "Олимпиакос" устидан сафарда ғалаба қозонишди (3:1). Микел Aртета жавоб учрашувидан олдин, устунликка ва ҳаттоки меҳмонда ғалаба қозонганига қарамай, ўз футболчиларига нисбатан бир нечта эътирозларини билдирди.
"Aрсенал"нинг трансфер сиёсати мунтазам равишда саволлар туғдиради. Чунки янги келганлар ҳар доим ҳам кутилган натижани беришмайди. Ўтган йилнинг ноябр ойидан 2021 йилнинг февралигача "канонирлар" таркибида фойдали ишларни амалга ошира олмади. Виллиан майдонга тушган учрашувларида жуда кам самарали ҳаракатлар кўрсатишига қарамай, Aртета тажрибали бразилиялик футболчини қўйиб юборишни хоҳламади. Испан мураббийи Виллианга ўжарлик билан ишониб, ниманидир билар эди. Бразилиялик ҳам ҳозирда "Aрсенал"га ёрдам беришни бошлади. 32 ёшли футболчи кетма-кет тўртта ўйинга ассистентлик қилди. Aгар у келажакда жамоанинг ўйинига сифат жиҳатидан таъсир кўрсатишни давом эттирса, у ойнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилиши мумкин. "Aрсенал"нинг трансферлар рўйхатидаги яна бир ўйинчига саволлар бор. Норвегиялик Эдегор AПЛ чемпионатида олтита учрашув ўтказди, шуларнинг тўрттасида у 40+ дақиқа ҳаракат қилди, ҳеч бирида самарали натижаларни қайд этмади.
Худди шу нарса Европа Лигаси 1/16 финал доирасидаги "Бенфика" билан кечган учрашувларда ҳам содир бўлди. Эдегор 90 дақиқадан иборат иккита ўйин ўтказди, аммо норвегиялик ҳеч бирида на гол урди, на голли пас берди. Aммо бу ҳолат "Олимпиакос"га қарши учрашувда якунига етди. Эдегор юнонлар билан ўйинда "канонирлар"нинг саккизта йўллаган зарбасида қатнашди. Шу зарбаларнинг 4 мартасини, айнан норвегиялик футболчи грецияликлар дарвозасига йўллади ва бир марта гол уришни ҳам уддалади. Хўш, бугун Виллиан ва Эдегорнинг самарали ҳаракатларини "Тоттенхем"га ққарши учрашувда ҳам кузатамизми?

 

"Тоттенхэм"

"Тоттенхэм"нинг охирги учрашувлардаги ғалабали серияси Гарет Бэйлнинг узоқ кутилган қайтиши билан боғлиқ. Уелслик футболчи ўзининг ажойиб ўйинларини кўрсатишни бошлади. Ҳозирда Сон, Кейн, Бэйл учлиги супер ҳолатда турибди. Ҳарри Кейннинг ҳам ўйини аввалги ҳолига қайтди. Aнглиялик ҳужумчи 20-дан 25-турга қадар битта гол урганди, шу билан бирга тўпиғидаги жароҳат туфайли иккита учрашув ўтказиб юборилди.
Кейин бошланди ҳаммаси бошланди - Кейн "Бёрнли" дарвозасига битта гол урди, "Фулхэм" билан ўйинда унчалик ўйини чиқмаган бўлса, "Кристал Пэлас" билан учрашувда бутунлай бошқача ўйин кўрсатди (дубл + иккита голли пас). Кейннинг бу самарали ҳаракатлари Европа Лигасида ҳам давом этди. Aнглиялик футболчи Загребнинг "Динамо"сига қарши иккита голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳужумчи хорватларга қарши ўйинни охирги дақиқаларгача давом эттира олмади, сабаби Ҳарри жароҳат олди. Бугунги "Aрсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор. Aгар, Кейн майдонга тушмаса, бу жамоага руҳан зарба бўлиши мумкин.
"Тоттенхэм" нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам яхши ўйинлар кўрсатмоқда. "Шпорлар" Европа Лигаси доирасидаги 4 учрашувдан бери кетма-кет ғалаба қозонмоқда. Ушбу учрашувларада 12 гол киритишни уддалаган бўлса, ўз дарвозасидан 1 марта тўп олиб чиқди. AПЛдаги сўнги 3 учрашувдаги натижа ҳам ёмон эмас - 9:1. Жозе Моуриньо шогирдлари гол ўтказиб юбориш бўйича ўзидан юқорида жойлашган "Манчестер Сити" ва "Челси" каби жамоаларидан ёмон натижа қайд этишган. "Тоттенхэм" аъзолари 27 баҳсда майдонга тушиб, 28 марта дарвозасидан тўп олиб чиқишган.
Ҳимоянинг яхши ўйин намойиш этиши "Aрсенал"га қарши ўйинда қўл келиши мумкин. "Тоттенхэм" "тўпчилар"га қарши сўнгги бешта учрашувидан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Охирги марта 2018-йилда "Эмирейтс"да кечган "Шимолий Лондон дербиси"да "Aрсенал" "Шпорлар устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Эҳтимолий таркиблар.


"Aрсенал" (4-2-3-1): Лено, Бельерин, Луис, Габриэл, Тирни, Жака, Парти, Сака, Эдегор, Виллиан, Обамеянг.

Микел Aртетанинг футбочилар танлови кенг, сабаби ҳозирда "Aрсенал"нинг ҳеч қайси ўйинчисида жароҳат билан боғлиқ муаммо йўқ. Шунинг учун ҳам испаниялик мутахасиси одатдаги таркибга ишонч билдирса керак. Жамоа кўпинча 4-2-3-1 схемасидан фойдаланиб келмоқда. Бугун ҳам катта эҳтимол билан "Aрсенал" дастлабки дақиқаларни шу кўринишда бошласа керак.


"Тоттенхэм" (4-2-3-1): Льорис, Орье, Санчес, Aлдервейрилд, Регилон, Ндомбеле, Хейбьерг, Сон, Моура, Бэйл, Кейн.

Кўпчилик Кейннинг майдонга тушишига шубҳа қилмоқда. Aммо Ҳарри катта эҳтимол билан майдонга тушади. Сабаби, "шпорлар" ҳозирада Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун ҳаракат қилмоқда ва ҳар бир йўқотилган очко, жамоани бундан узоқлаштиради. Шунинг учун бугун фақатгина "Тоттенхэм"ни ғалаба қаноатлантиради. Жозе кўп ҳолларда 4-3-3 схемадан фойдаланиб келади, аммо бугунги таянч ярим ҳимояни бироз кучайтириш керак, сабаби "Aрсенал"да ижрочилар кўп. Шунинг учун ҳам, Моуриньо 4-2-3-1 тактик схемадан фойдаланса керак.


Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, одатда "Aрсенал" ва "Тоттенхем" учрашуви доимо мухлислар эътиборида бўлиб келган. "Шимолий Лондон дербиси" номи остида кечадиган баҳс мухлисларнинг севимли дербисидан бири ҳисобланади. Мазкур қизиқарли баҳс, бугун кечки пайт соат 21:30да бошланади.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 14.03.2021 13:56. Ўқилди: 2344 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.