Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол тарихидаги энг машҳур либос ҳомийлари ўнталиги

10. «Vodafone»

«Манчестер Юнайтед» 2000 йилда олдинги «Sharp»ни ўрнини боса оладиган ҳомийга эга бўлди. Ўша пайт одамлари учун янги ҳомий остидаги либослар ғалати туюлган бўлиши мумкин. Бироқ кейинчалик афсонавий футболчилар ҳаракати ва улар қайд этган натижалари ортидан «Vodafone» ҳам машҳурликка эришди. Ушбу ҳомий номи ёзилган футболкалар Фергюсен жамоасидаги ўйинчилар кўринишига замонавийлик бахш этган эди. Руд ван Нистерлоойнинг жарима майдончасига ёриб кириши ёхуд ёш Рунининг ҳимоячиларни довдиратган ва мухлисларни ҳайратда қолдирган ҳаракатларини эслаганда беихтиёр «Vodafone» ёзуви кўз олдимизга келади.

9. «JVC»

Оддий ва катта ёзувлар билан ёзилган матн шунчаки эмас эди. У либоснинг ажойиб дизайнини кўрганда инсонлар онгида 1980-90 йиллар манзараси пайдо бўлади. Айнан ўша пайтлар қизил футбол либоси учун олтин давр бўлган. «JVC» «Арсенал» либоси учун мукаммал жуфтликдай туюлар эди. Қалин матн ва ортиқча жимжимадорликдан ҳоли белги жамоанинг шонли давридан ўчмас эсталик бўлиб қолган.

8. «Philips»

Нидерландия футболининг муҳим ва ажралмас вакили бўлган «ПСВ» клуби мамлакат чемпионатида илк марта 1982 йилда ўз ҳомийси сифатида таништирилган «Philips» компанияси рамзини то 2016 йилгача ўзлари билан олиб юришди. Клуб ушбу ҳомий билан ўнлаб йиллар давомида қанчадан-қанча совринлар жамғаришга эришди. Бу давр мобайнида клуб афсоналари Рууд ван Нистерлоой, Роналдо ҳамда Рууд Гуллит кабилар ўз ўйинини «Philips» ёзувли либосида ўтказишган.

7. «О2»

Қани айтингчи, «Арсенал»нинг Тери Анрисини ушбу ёзув остидаги футболкасиз тасаввур эта оласизми? Менимча 2000 йиллар бошидаги энг афсонавий кўринишларидан бири – бу «О2» ва уни кийиб олган Анри. «Barclays» лигасида тарихий натижа билан мавсум давомида енгилмаган жамоа айнан «О2» савдо белгиси туширилган либослар билан ёдимизда қолган. Бутун либос бунда асосий аҳамият касб этган эди. «Арсенал»нинг «О2» даври унутилмас ва шундай бўлиб қолади.

6. «Carlsberg»

«Barclays» АПЛ даврининг энг кўзни қувотирадиган жиҳати шундаки, ундаги ҳар бир жамоанинг ўзига хос ўрни ва ажртиб бўлмас хусусияти бор. Яна ўша давр, аср бошига қайтар эканмиз Рафаэл Бенитезнинг «Ливерпуль»ини эсламасак бўлмайди. Стивен Жеррарднинг чақмоқ каби тезкор ҳужумлари, Фернандо Торреснинг дарвозага тўпни жойлаб қўйиши, буларнинг барини улар кийиб олган тўқ қизил рангли либос ҳамда ундаги «Carlsberg» ёзувисиз тасаввур этиш мушкул. Премиер лигадаги афсонага айланган кўринишлардан бир мана шундай гўзаликка эга эди.

5. «Brown Ale»

90 йиллар жаҳон, хусусан Англия футболини кузатган одамлар топ клубларга муносиб рақобат қилган бир жамоа мавжуд бўлганини аниқ билишади. Ҳа, бу ўша тасаввуримизда ретро либосда гавдаланадиган «Ньюкасл» клуби. Унинг либосида эса юмалоқ шаклда бўлган «Brown Ale» ёзуви мавжуд. Тўғри кўплар бу ёзувни эслай олмаслиги мумкиндир. Бироқ унинг айлана шаклдаги савдо белгиси аниқ барча катта ёшдаги футбол ихлосмандларининг ёдида қолган. Ахир унда «Adidas»нинг илк замонавий футболка услуби кўрсатилган эдида.

4. «Pirelli»

Юқоридаги номни эшитишингиз биланоқ қайси клуб ҳақида гап кетишини аллақачон англаб олдингиз. Чунки бу ерда «ПСВ» ва «Philips» ҳомийлиги каби «Интер» ҳам 26 йил мобайнида, 1995 йилдан бугунги кунгача айнан «Pirelli» компанияси ёзувидаги футболкалар билан танилган эди. Жамоанинг кўк-қора либосини ушбу ёзувсиз тасаввур этишга қийналамиз. Футболдаги энг узоқ ҳомийликка эга бўлган автошиналар ишлаб чиқарувчи компания савдо рамзи билан Милито, Этўо, Занетти ва бошқа машҳур требл қаҳрамонлари ҳаракат қилишган.

3. «Candy»

«Ливерпуль» пиво ишлаб чиқарувчи ҳомий билан шартнома тузмасидан илгари («Carlsberg» inc.) «Barclays» АПЛда 1970-80 йиллар давомида айнан «Candy» ёзувли футболкалар билан тўп суришган. Ушбу ҳомий номи 80 йилларнинг охирида қисқа шўртиклар ва узун футболкалар билан «Adidas»нинг энг дастлабки мукаммал ишланмасига айланган эди. Бу услуб замон билан ҳамнафас бўлган клуб имижини бутунлай бошқа кўринишга келтирган.

2. «Sharp»

1980-90 йилларда «МЮ» либосининг асосий кўринишини ташкил қилган ҳомий белгиси шубҳасиз айнан «Sharp» бўлган. Клубнинг 80 йиллардаги юксалиши ҳамда 90 йиллардаги чўққига чиққан пайтидаги либосини бу
ёзувсиз биз кўрмаганмиз. 1993-95 йиллардаги «Sharp Viewcam» ёзувли қора рангдаги меҳмон либос формаси бўладими ёки 92-93 йиллар мавсумда требл қайд этган пайтидаги олтинранг либоси бўладими, буларнинг бари компания ёзуви билан бирга эди. «Sharp» доимо тарихдаги севимли «Юнайтед» билан бирга қолади.

1. «Nintendo»

Рўйхатнинг сўнгги ва ғолиб ҳомийси футбол ихлосмандларига жуда яхши таниш. Дунё бўйлаб унчалик катта аудиторияга эга бўлмаса ҳам 90 йиллар сўнгида одамларни ажойиб таассурот эгасига айлантирган клуб «Фиорентина» ҳомийси. «Fila» фирмаси томонидан тайёрланган ҳамда «Nintendo» ҳомийлик қилган бинафша рангли клуб формаси билан жамоа ақл бовар қилмас натижалар қайд эта олган эди. Олдин бунга ўхшаш воқеаларни дунё футбол оммаси кузатмаган, хусусан Габриел Батистута «super Mario» номига айнан шу либосни эгнига кийиб эришган. Итальян футболининг чақнаган даври ҳам айнан шу клуб ва унинг «Nintendo» ёзувли формаси даврига тўғри келади.


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси.

Киритилди: 31.07.2021 10:13. Ўқилди: 4805 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.