Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Чағалайлар" "канонирлар"га қарши: "Брайтон" - "Арсенал" (превью)

Мусобақа: Англия Премьер-лигаси(7 тур)
Ўйин вақти: 2021 йил, 2 октябрь, шанба
Ўтказилиш жойи: Англия, Брайтон, "Amex Stadium" ўйингоҳи
Бош ҳакам: Жонатан Мосс
Ўйин старти: маҳаллий вақт билан 16:30(Тошкент вақти билан 21:30)


Бугун Англия миллий чемпионатининг бир қатор ўйинлари бўлиб ўтади. Улар ичида Брайтон шаҳрининг шу ном остидаги жамоаси ҳамда Лондоннинг "Арсенал" клуби ўртасидаги баҳс ҳам ўрин олган. Тўпчилар кеча "чағалайлар" меҳмони бўлиш учун мамлакат жанубига учиб кетишган.

Мезбонлар таркибида рақибларнинг собиқ ўйинчиси Данни Уелбек майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Унинг жароҳати мавжуд. "Арсенал" эса асосий футболчиси бўлган марказий ярим ҳимоячи Гранит Жакадан ўтган турдаги Лондон дербисида айрилган. Ўшанда Жака Лукас Моура билан тасодифий тўқнашув оқибатида ўнг тиззасидан жароҳат олганди. Сўнгги учта турда ғалаба қозониб келаётган тўпчилар таркибида бошқа жиддий йўқотишлар мавжуд эмас.

Жуфтликнинг умумий статистикалари:

Бугунги рақбига қарши беш ўйинлик мағлубиясиз ўйиндан(3 та ғалаба, 2 та дуранг) кейин, "Брайтон" ўтган мавсумнинг ҳар иккита турида "канонирлар"дан мағлубият қабул қилиб олган.
"Арсенал" 1981 йилдан бери бугун биринчи марта "Брайтон"нинг майдонида кетма-кет ғалаба қозонишни эплаши мумкин. Улар ўтган мавсумда 0-1 ҳисобида меҳмонда зафар қучишган эди.
Бу учрашув "Арсенал" "Брайтон"дан турнир жадвалида ортда қолиб ўтказилаётган тарихдаги иккинчи баҳс бўлади. Биринчиси эса 1982 йилнинг январь ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда лондонликлар 10 ўринда, "чағалайлар" эса 9 ўринда кетаётган бўлган.

"Брайтон" бу йили АПЛда сўнгги 4 та уй учрашувининг 3 тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Бундай натижага жамоа бундан олдин жами 22 та ўйинда(3 та ғалаба, 10 та дуранг, 9 та мағлубият) эришган. Шунингдек, Потер жамоаси мавсумнинг шу пайтига қадар барча турнирларда ўз уйидаги 7 та ўйинда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олган. Англияда фақатгина "Манчестер Сити" ва "Челси"(ҳар бирида 9 тадан) улардан яхшироқ натижага эга, холос.
"Арсенал" мавсумни учта мағлубият ва кетидан учта ғалаба билан бошлаган АПЛ тарихидаги учинчи жамоа саналади. Бундан олдин фақат "Уимбледон"(1996-97) ҳамда "Вест Бромвич"(2002-2003) клублари шундай статистика қайд этган. Ўшанда "Вест Бром" еттинчи турни ютқазган бўлса, "Уимбледон" клуби ғалаба қозонган эди.


Ҳар икки жамоанинг бугун ўйин учун тахминий таркиблари билан танишинг:

"Брайтон" учун:
Дарвозада: Санчез;
Ҳимояда: Велтман, Данк, Даффи;
Таянч й,ҳ: Марч, Лаллана, Модер, Кукурелья;
Ҳужумкор й: Грос;
Ҳужумда: Мопе ҳамда Троссард. (3-4-1-2)

"Арсенал" учун:
Дарвозада: Рaмздейл;
Ҳимояда: Томиясу, Уайт, Габриель, Тирни;
Таянч й: Парти, Локонга;
Ҳужумкор й: Сака, Эдегор ва Смит-Роу;
Ҳужумда: П.Э. Обамеянг. (4-2-3-1)

Ушбу баҳсни Тошкент вақти билан соат 21:30дан бошлаб "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Киритилди: 02.10.2021 17:03. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.