Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Ранери фаолияти давомида бирор марта ҳам «Арсенал»ни мағлуб эта олмаган (превью)

Англия Премьер-Лигаси 11-тури доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Уотфорд» клубини қабул қилади.

Биласизми?

Клаудио Ранери «тўпчилар»га қарши охирги 5 сафар ўйинини (АПЛда) бой бериб қўйган ва 11 уринишда бирор марта ғалаба қозона олмаган (4 дуранг, 7 мағлубият). «Арсенал» Ранерининг топ-5 чемпионатлардаги фаолияти давомида камида 5 марта тўқнаш келган ва мағлуб бўлмаган ягона жамоа ҳисобланади.

«Арсенал» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг «Уотфорд»га қарши 5 АПЛ ўйинида олтита гол уришга муваффақ бўлган. 2019/20 йилги мавсумда бугунги рақиб билан ҳар иккала ўйинда дублга эришган.

5:2 ҳисобида сафарда «Эвертон» мағлуб этилганидан кейин, «Уотфорд» 2017 йил сентябридан бери (Марко Силва бошқарувида) биринчи марта кетма-кет икки сафар баҳсида ғалаба қозониши мумкин. Уларнинг Премьер-Лигадаги сафарда қўлга киритилган охирги 5 ўйини турли мураббийлар бошқарувида кузатилган: Хавиер Гарция, Кике Флорес, Наужел Пирсон, Хиско, Ранери.

Жорий мавсум «Арсенал» сафида бирорта футболчи АПЛда Эмил Смит Роудан кўра кўпроқ голли вазиятларда (5 гол, 2 ассист) иштирок этмаган. 21 ёшли хавбек АПЛдаги сўнгги 2 учрашувида гол уришга эришди. Лондонликлар тарихида фақатгина 3 футболчи 21 ёшгача клубнинг кетма-кет 3 ўйинида гол уришга муваффақ бўлган (Анелка, Хосе Антонио Реес ва Сеск Фабрегас).

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Кевин Френд

Қанот ҳакамлари: Адриан Холмс, Симон Бек

Захира ҳаками: Мартин Аткинсон

ВАР: Жарред Жиллет

ВАР ёрдамчиси: Жеймс Мейнвейринг

 

Тахминий таркиблар

«Арсенал»: Ремздейл, Томиясу, Уайт, Магаляеш, Таварес, Локонга, Парти, Сака, Ляказетт, Роу, Обамеянг

«Уотфорд»: Фостер, Нгакиа, Экинг, Катҳарт, Массина, Сиссоко, Кутска, Сарр, Деннис, Клеверли, Кинг.

Жамоа хабарлари

Гранит Жака ҳали ҳам жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ, аммо Киран Тирни тўлиқ машғулотларга қайтди ва ўйинга жалб этилади. Нуно Тавареш шундай бўлса ҳам ушбу позиция учун муносиб эканлигини кўрсатди. Мартин Эдегор ва Николя Пепе асосий таркиб учун ҳаракат қилишмоқда, бироқ ўтган ҳафтада «Лестер» устидан қозонган ғалабадан (2:0) кейин ўзгартирилмаслиги лозим.

Кабаселе, Этебо, Сема, Бааҳ жароҳати боис «Арсенал»га қарши ўйинни ўтказиб юборишади. Сиерралта ва Фменияда ҳам кичик жароҳат бор ва уларнинг қатнашиши сўроқ остида.

Рақамлар

«Арсенал»нинг барча мусобақаларда «Уотфорд»га қарши охирги 15 ўйинининг 13тасида ўртача 2,5тадан кўпроқ гол киритилган.

«Арсенал» барча мусобақаларда «Уотфорд»га қарши охирги 3 уй ўйинининг барчасида ғалаба қозонган.

«Арсенал» 7 учрашувдан бери мағлуб бўлмай келмоқда (Премьер-Лига).

«Арсенал» АПЛдаги сўнгги уч ўйинида камида иккитадан гол урган.

«Арсенал» ўз уйида «Уотфорд»га қарши охирги 3 уй баҳсида камида иккита гол киритган (барча мусобақаларда).

Жамоалар АПЛда ўзаро 14 марта тўқнаш келишган. 11 марта лондонликлар, 2 марта меҳмонлар ғалаба қозонишган. 1 ўйин дуранг натижа билан тугаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 07.11.2021 09:49. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.