Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафта охирида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси. Англияда грандлар тўқнашуви, Хави “Барса” бошқарувидаги илк учрашувида ғалаба қозонадими? Италияда етакчилар қарама-қаршилиги

Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

Англия Премьер-лигаси

Англия Премер-лигасининг 12-турининг шанба кунги дастури марказий ўйини – “Ливерпуль” – “Арсенал” учрашуви билан якунланади.

“Ливерпуль”

Ноябрь ойидаги танаффус олдидан “Ливерпуль” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Юрген Клопп шогирдлари “Вест Хэм” меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Мерсисайдликлар пешқадам “Челси”дан 4 очко ортда қолиб, тўртинчи ўринга тушиб кетди. Шанба куни “қизиллар” “Арсенал” билан учрашувда барчасини бошидан бошлашга ҳаракат қилади.

“Арсенал”

“Арсенал” бу мавсуми учта мағлубият билан бошлади. Шундан сўнг Микель Артета шогирдлари Премьер-лиганинг саккиз турида олтита ғалаба ва иккита дурангни қўлга киритишди. Айни дамда “канонирлар” турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. “Арсенал” шанба куни тўртинчи ўриндаги “Ливерпуль”дан икки очко тортиб олишга ҳаракат қилмади.

Статистика ва рақамлар

- Муҳаммад Салоҳ “Арсенал”га қарши АПЛ доирасидаги 9та ўйинда 9та очко қўлга киритган (7та гол ва 2та голли узатма).

- Ўтган турда “Ливерпуль” “Вест Хэм”га ютқазиб, АПЛдаги 20 ўйинлик сериясига чек қўйди. Премьер-лигадаги сўнгги 3 та мағлубиятнинг ҳар бирида “Ливерпул” Лондон жамоаларига имкониятни бой берган.

- “Арсенал” Премьер-лига жорий мавсумида энг узоқ мағлубиятсиз сериясига қайд этган жамоа - 8 ўйин (6 ғалаба, 2 дуранг).

- “Арсенал” Премьер-лигадаги сўнгги 9 ўйиннинг 6 тасида, шу жумладан охирги 3 учрашувда гол ўтказиб юбормади. Агар шанба куни “канонирлар” яна гол ўтказиб юборишмаса, 2005 йилнинг май ойидан бери биринчи марта чемпионатда гол ўтказиб юбормасдан, сафардаги 4 талик серия қайд этади.

Тур доирасидаги қолган учрашувлар

12-тур

20.11.2021
17:30|Лестер  - : -  Челси 
20:00|Астон Вилла - : - Брайтон 
20:00|Бернли  - : - Кристал Пэлас 
20:00|Ньюкасл  - : -  Брентфорд 
20:00|Норвич  - : -  Саутгемптон 
20:00|Уотфорд  - : -  Манчестер Юнайтед 
20:00|Вулверхэмптон  - : -  Вест Хэм 
22:30|Ливерпуль  - : -  Арсенал

21.11.2021
19:00|Манчестер Сити  - : -  Эвертон 
21:30|Тоттенхэм  - : -  Лидс

 

Испания Ла Лигаси

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган ўйинлардан бирида “Барселона” ўз майдонида “Эспаньол”ни қабул қилади. Хўш, Хави “кўк-анорранглилар” бошқарувидаги илк ўйинда ғалаба қозона оладими?

“Барселона”

Кетма-кет тўртта омадсиз учрашувлардан сўнг, “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа мураббийини алмаштиришга қарор қилди. Клубнинг янги устози сифатида жамоа афсонасига айланган Хави тайинланди. Энди испаниялик мураббий сифатида совринлар учун курашиши керак бўлади. Кубоклар ҳақида гапириш унчалик ўринли бўлмаслиги мумкин, чунки “Барса” атиги 17 очко тўплаган ва 9-ўриндан жой олган. Аввалги тўртта учрашувда “кўк-анорранглилар” икки марта мағлубият аламини тотиб кўрган ва икки бор дуранг ўйнаганди.

“Эспаньол”

“Эспаньол”да ҳам 17 очко бор, бироқ улар ўтказиб юборилган голлар туфайли 11-ўринда жойлашган. Ўтган турда “тўтиқушлар” ўз майдонида “Гранада”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа 3 ўйиндан иборат мағлубиятли сериясини тўхтатди. Клуб жорий мавсумда тўртта ғалабани қўлга киритган. “Эспаньол” ҳозиргача 14 та гол уриб, ўз дарвозасидан 13 та гол ўтказиб юборган.

 

Статистика ва рақамлар:

- “Барселона” тўрт турдан бери ғалаба қозона олмаяпти;
- “Эспаньол” сўнгги тўрт турдан фақатгина биттасида ғалаба қозонди;
- “Эспаньол” “Барселона”га қарши кетма-кет 6 ўйиндан бери ғалабасиз серия қайд этмоқда.


Тур доирасидаги қолган учрашувлар

14-тур

19.11.2021
Леванте  -  Атлетик – 0:0
18:00|Сельта  - : -  Вильярреал        
20:15|Севилья  - : -  Алавес    
22:30|Атлетико  - : -  Осасуна
01:00|Барселона  - : -  Эспаньол

21.11.2021
18:00|Хетафe  - : -  Кадис
20:15|Гранада  - : -  Реал Мадрид
22:30|Эльче  - : -  Бетис
01:00|Реал Сосьедад  - : -  Валенсия

22.11.2021
01:00|Райо Вальекано  - : -  Мальорка

Италия А серияси 

Италия А сериясининг 13-турининг марказий учрашуви Миланда бўлиб ўтади. Скудетто учун курашаётган жамоалар ўртасидаги учрашув қизиқарли бўлиши тайин. Бири юқоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлаши, иккинчиси эса пешқадамларга яқинлашиш учун ҳаракат қилади. Шу сабаб, ҳар иккала жамоага фақат ғалаба керак.

“Интер”

Мезбонлар жадвалнинг 3-ўриндан жой олишган. “Интер” ҳисобида 25 очко бор. Миланликлар икки пешқадам “Наполи” ва “Милан”дан 7 очко ортда қолмоқда. Маълумотларга кўра, “нерадзуррилар” ўз майдонида кечган охирги беш ўйинда 11 очко тўплаган ва бу лигадаги еттинчи натижа ҳисобланади.

Милан клуби таркибидан Габриэль Бразао ва Кристиан Эриксен каби футболчилар майдонга тушмайди. Шунингдек, Эдин Жеко, Алессандро Бастоне, Стефан де Врей ва Артуро Видалнинг учрашувда қатнашиши сўроқ остида.

“Наполи”

Неаполликлар А сериянинг икки пешқадамидан бири. “Милан” билан биргаликда “Наполи” жамоаси 32 очко жамғарган. Лучано Спалетти шогирдлари мавсум бошидан бери мағлубиятнинг аламини тотиб кўришмади. Статистикага кўра, Неапол клуби сафарда 16 очко қўлга киритишни уддалашган ва бу айни дамда лигадаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Эртанги баҳсда “Наполи”нинг икки футболчиси майдонга тушмайди. Булар Костас Манолас ва Кевин Малькю.

Тур доирасидаги қолган учрашувлар

13-тур

20.11.2021
19:00|Аталанта  - : -  Специя
21:00|Лацио  - : -  Ювентус
00:45|Фиорентина  - : -  Милан

21.11.2021
16:30|Сассуоло  - : -  Кальяри
19:00|Салернитана  - : -  Сампдория         
19:00|Болонья  - : -  Венеция  
22:00|Интер  - : -  Наполи
00:45|Женоа  - : -  Рома
22:30|Верона  - : -  Эмполи

22.11.2021
00:45|Торино  - : -  Удинезе

 

Германия Бундеслигаси

Германия Бундеслигасининг навбатдаги тур учрашувлари доирасида ҳам бир қанча қизиқарли учрашувлар бор. 12-турда иккита жуда ёрқин жамоа тўқнаш келади, Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Штутгарт”ни қабул қилади. Ўйин “Сигнал Идуна Парк” стадионида 21 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:30да бўлиб ўтади.

“Боруссия Дортмунд” 

Жуда ёрқин бўлмаган стартдан сўнг, “асаларилар” ўз ўйинини яна тиклаб олди. Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг, бир нечта муҳим ғалабаларни қўлга киритишди. “Боруссия Д” Чемпионлар лигасида икки бор “Аякс”га ютқазган бўлсада, ўз лигасида ишончли ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатнинг сўнгги турида “сариқ-қоралар”нинг ғалабалар сериясини “Лейпциг” тўхтатди (1:2).

“Штутгарт”

“Штутгарт” мавсумни унчалик ишончли тарзда ўтказа олмаяпти. Бир нечта муҳим учрашувларда мағлуб бўлишди ва ҳозирда турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган. Сўнгги пайтларда “Штутгарт” футболчилари кўп гол ўтказиб, умуман ғалаба қозона олмаяпти, бунга бир қатор асосий ўйинчиларнинг жароҳатлари сабаб бўлмоқда. Шундай қилиб, сўнгги учрашувда швабияликлар ўз уйларида камтарона “Арминия”ни ҳам мағлуб эта олмадилар ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Статистика ва рақамлар 

- Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин “Боруссия”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
- “Штутгарт” кетма-кет учта мағлубиятдан иборат ёмон серия қайд этмоқда.
- “Боруссия Д” сўнгги бешта учрашувда атиги икки марта мағлуб бўлган.

 

Тур доирасидаги қолган учрашувлар 

12-тур

19.11.2021
00:30|Аугсбург – Бавария – 2:1

20.11.2021
19:30|Арминия  - : -  Вольфсбург
19:30|Xоффенхайм  - : -  Лейпциг   
19:30|Боруссия М  - : -  Гройтер
19:30|Байер  - : -  Бохум
19:30|Боруссия Д  - : -  Штутгарт   
22:30|Унион Берлин  - : -  Герта      

21.11.2021
19:30|Фрайбург  - : -  Айнтрахт Ф   
21:30|Майнц  - : -  Кельн

 

Франция чемпионати

Лига 1 мусобақасида шанба кунги ўйинлар дастурини қизиқарли учрашув очиб беради. ПСЖ ўз майдонида “Нант”ни қабул қилади. Учрашув 20 ноябрь куни “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтади, ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

 ПСЖ 

Ушбу мавсумда бўлган катта ўзгаргандан сўнг, жамоа ўзи иштирок этадиган барча турнирларда ғалаба қозониш муаммосига дуч келди. ПСЖ Чемпионлар лигасида ҳозирча унчалик ишончли ўйин намойиш этмаяпти. Клубда барқарорлик йўқ, деб фикр билдирмоқда француз ОАВ. Чемпионатда ПСЖ биринчи ўриндан жой олган. Парижликлар фақат бир марта мағлуб бўлди. Улар охирги учрашув доирасида “Бордо”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

“Нант”

Мавсум оралиғида жамоа трансфер бозорида яхши иш қилди, янги дарвозабон ва яримҳимояда ўйнайдиган бир нечта тажрибали футболчиларни қўлга киритди. Бу эса клубга жорий мавсумни яхшироқ ўтказишга ёрдам беради. “Нант” аввалгига қараганда яхши ўйин кўрсатмоқда. Сўнгги турда “Нант” “Страсбург” билан меҳмонда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

 

Статистика ва рақамлар

- Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин “Нант”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
- ПСЖ сўнгги беш учрашувнинг фақатгина иккитасида “Нант”ни мағлуб этган.

 

Тур доирасидаги қолган учрашувлар

14-тур

19.11.2021
01:00|Монако - Лилль   - 2:2

20.11.2021
21:00|ПСЖ  - : -  Нант  
01:00|Ренн  - : -  Монпелье

21.11.2021
17:00|Брест  - : -  Ланс 
19:00|Труа  - : -  Сент-Этьен  
19:00|Страсбур  - : -  Реймс
19:00|Метц  - : -  Бордо
19:00|Анже  - : -  Лорьян       
21:00Клермон  - : -  Ницца
00:45|Лион  - : -  Марсель

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 20.11.2021 08:00. Ўқилди: 6316 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
18:00
Тоттенхэм
2-3
Арсенал

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. АПЛ. 36-тур.
16:30
Арсенал
-:-
Борнмут

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.