Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Арсенал»да Артета имзоси кўрина бошлади

Кеча бўлиб ўтган Лондон дербиси «Арсенал»га кўпчиликнинг қизиқишини оширгани шубҳасиз. Дарҳақиқат Артетанинг имзоси клубда секин-аста кўрина бошлаяпти.

Бироқ «кононирлар»нинг кечаги ғалабасида тўлиқ Микел ва унинг шогирдлари ўз кучини намоён этди дейиш қийин. Учрашув натижаси кўпроқ «Вест Хэм»нинг хунук ўйини ортидан келиб чиқди аслида. Биринчи дақиқаларданоқ «канонирлар» рақибларига қараганда тезроқ ва ишончлироқ ҳаракат қилишди. Бутун ўйин давомидаги хотиржамлик «тўпчилар» нигоҳида яққол кўзга ташланиб турарди. Бу мавсумдаги «болғачилар»нинг ажойиб формада эканликларига қарамай, «Арсенал» ўзини бевосита фаворит сифатида кўрди ва майдонда ҳам футболчилар бунга ишонишди.

Албатта, бу ғалати эшитилиши мумкин. Чунки биз ҳозир «Арсенал»ни кучли тўртликдаги «Вест Хэм» олдида фаворит сифатида тилга олмоқдамиз. Қадриятлар ва тарих нуқтайи назаридан одатий ҳолдек кўриниши мумкин, аммо натижалар ўлароқ жамоа Венгер кетгач росмана ўртамиёна клубга айланган эди. Мана энди «Арсенал»да биз секинлик билан мураббийнинг ишини илғаяпмиз. Артета ўз малакаси билан футболчиларни яхлит тизимга жипслаштира олаётганини оз бўлсада кўриб олдик. У шогирдларини рақибдан устунлигига ишонтира олди.

Албатта, кутилмаганда кўрсатилган қизил карточка дуранг бўлиши мумкин бўлган барча ценарийни йўққа чиқарди. Аммо ундан олдин ҳам «Вест Хэм» муҳокама қилишга арзигулик ҳеч қандай вазият яратмаган эди. Натижада барча факторлар тўпланиб жамоани ҳалокат ёқасига етаклади, муҳим баҳсдаги 3 очко қўлдан бой берилди.

Артета янги йилни кучли тўртликда якунлашга жуда яқин турибди («Манчестер Юнайтед»дан бир, «Тоттенхэм»дан уч очко кам), бу сўнгги йиллар ичидаги энг улкан ютуқлардан бири бўлар эди. Бунинг устига Обамеянгнинг йўқлиги ҳам қайсидир маънода жамоа фойдасига хизмат қилди. Энг кўп маош олувчи ҳамда Микел билан жуда кўп бор конфликтга борувчи футболчи сифатида у сўнгги пайтларда жамоасидаги ички муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган эди. Усиз кечган ўйин кеча ёмон натижа бермади.

Таркибда Тирни ва Жаканинг борлиги бошқа ўйинчиларда сезиларли тарзда ишонч уйғотди. Бу ерда тажриба ва авторитет масаласи ҳам бор. Локонго ва Тавареш қанчалик зўр ўйнашмасин, улар умумжамоа ғалабасида у қадар ҳам катта роль ўйнай олишмаяпти. Мослашувчан типдаги марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилувчи Обамеянгнинг йўқлиги Ляказеттга кўпроқ босим юклагани ҳам бор гап. Айнан ушбу босим «Арсенал» учун бугунги муваффақият калитига айланган бўлса ажаб эмас. Ҳамма ўзидан бир бош устун ўйнашга ҳаракат қилди.

Биргина Саканинг ўйини бироз очилмай қолди. У якунловчи сифатида кеча ўртача даражада ҳаракат қилди ва ҳужумларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қанотларда ўйнаш тажрибаси Ляказеттни мухлислар олдида янада кўп қиррали ва ҳаракатчан тарзда намоён қилди. Бироқ аниқ амалга оширилмаган пенальти руҳиятига бироз бўлсада салбий таъсир кўрсатди.
«Вест Хэм»га тўхталсак, таркибда у қадар муаммо йўқ эди, лекин бу мавсумдаги аксарият ўйинларига нисбатан анча суст ва ишончсиз ҳаракат қилди. Аслида, АПЛга у қадар қизиқмайдиган мухлис учун «Арсенал» «Вест Хэм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этгани табиий ва мантиқий кўринса ажаб эмас. Бенраҳманинг йўқлиги Мойеснинг тактикасини ўзгартириб юборди. Ҳужумга катта урғу бериб юборган «болғачилар» ҳимояда жуда қўпол хатоларга йўл қўйдилар.

«Вест Хэм» эса бундан буёғига кучли тўртликда қолиш учун жиддий курашиши табиий. Бироқ иккинчи таркибнинг у қадар кучли эмаслиги давравий мавсумда бироз панд бериб қўйиши шубҳасиз. Айниқса, кечагидек грандлар билан тўқнашувларда Мойес янгироқ услуб ишлаб чиқишига тўғри келади.

Киритилди: 16.12.2021 23:52. Ўқилди: 3765 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.