Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мавсум охирида шартномаси тугайдиган Англия Премьер-лиганинг топ-5 футболчиси

Яқин орада Европада қишки трансфер ойнаси очилади. Бу вақт ичида клублар турли трансферларни амалга ошириши, футболчиларни сотиши ёки сотиб олиши мумкин.

Январь ойидаги трансфер ойнасининг ўзига хос жиҳати шундаки, кўплаб футболчиларнинг шартномалари мавсум охирида тугаши мумкин. Янги йилнинг биринчи ойидаёқ футболчи потенциал давогарлар билан дастлабки келишувни тузиш орқали музокара олиб боришлари мумкин. 

Биз сизларга ҳозир Англия Премьер-лигасинингмавсум охирида клублари билан шартномаси муддати тугайдиган энг яхши футболчилар ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилдик.

 

Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”)

Жамоа аъзоси: 2016 йилдан бери

Франциялик футболчи иккинчи марта «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга яқин турибди. У биринчи марта 2012 йилда “қизил иблислар” лагерини тарк этиб, “Ювентус”га ўтган эди. Турин клубининг асосий ўйинчисига айланган Погбани “Юнайтед” ортга қайтаришга қарор қилди.

Инглиз клуби Погба билан 2022 йилгача шартнома имзолади ва у учун катта пул тикди. Биринчи мавсумдан то шу кунгача франциялик футболчи жамоада босим остида ўйнади. Мураббийлар ва мухлислар билан кўплаб муаммоларга дуч келди. Мутахассислар Полни тўлиқ куч билан ўйнамасликда қоралади, чунки у Франция терма жамоасида юқори савияни ўйин кўрсатади.

Погбанинг Манчестер клубидаги гуллаган даври французни клубнинг ажралмас бўлагига айлантирган Оле-Гуннар Сульшер даври ҳисобланади. Ижобий ўзгаришларга қарамай, у ҳамон танқиддан қочиб қутула олмаган.

Кўп йиллар давомида француз футболчисини қайтариб олмоқчи бўлган “Ювентус”, шунингдек “Реал”, “Барселона” клублари томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Мадридликлар узоқ вақтдан буён футболчи сотиб олишга уриниб бўлиб келган, аммо сўнгги пайтларда унга бўлган қизиқиш пасайган. “Барселона” молиявий муаммога дуч келган. Демак, Поль “Ювентус”га ўтмаса, “Манчестер Юнайтед” билан шартнома узайтиради. Чунки, клуб уни таркибда сақлаб қолишга қарши эмас.

 

Антонио Рюдигер (“Челси”)

Жамоа аъзоси: 2017 йилдан бери

 

Рюдигер 2017 йилда Лондон клубига “Рома”дан ўтган эди. Англиядаги дастлабки мавсумлар Рюдигер учун қийин кечган бўлса-да, у ўзининг ўйинини яхшилаб борди. Унинг меҳнати Йоахим Лёвнинг эътиборидан ҳам четда қолмади, у Антониони Германия терма жамоасининг асосий футболчисига айлантирди.

Рюдигер ҳам Лондон клуби совринларини қўлга киритишда иштирок этган футболчилардан бирига айланди. Ҳозирда Антонио тез-тез “Челси”нинг асосий таркибидан жой олади, аммо клуб у билан яна шартнома имзолашга шошилмаяпти. Гап шундаки, ҳимоячи маошини оширишни талаб қилмоқда, аммо лондонликлар бунга тайёр эмас.

Антониога Европанинг кўплаб клублари қизиқиш билдирмоқда, жумладан, “Бавария”, “Реал”, “Ювентус”, “Барселона”. Демак, Рюдигерда фаолиятини давом эттириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Ҳозир ҳаммаси Лондон клубининг қўлида, чунки немиснинг ўзи қолишга тайёр, аммо маошини бироз кўтарилишини истамоқда.

 

Александр Ляказет (“Арсенал”)

Жамоа аъзоси: 2017 йилдан бери

Франциялик футболчи 2017 йилда “Арсенал”га ўтди. Бу трансфер юқори даражадаги харидлардан бири эди. Ўша пайтда Ляказет Франциянинг “Лион” клубида ўйнар эди.

Англияда Александр ўз истеъдоди ва маҳоратини тўлиқ очиб бера олмади. Форвард мавсумларни ўртача даражада ўтказди. У бир вақтлар Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши тўпурари номи учун кураш олиб борган, аммо ғалаба қозона олмаган.

Ҳозирда 30 ёшли футболчи Микель Артета жамоасининг бир қисми бўлишда давом этмоқда. Клуб раҳбарияти у билан шартномани янгилашга тайёр, аммо футболчининг юқори маоши сабаб бу қисқа муддатли келишув бўлиши мумкин. Футболчининг ўзи номзодлар унчалик кўп бўлмаса-да, Англияни тарк этишга тайёр.

 

Жесси Лингард (“Манчестер Юнайтед”)

Жамоа аъзоси: 2008 йилдан бери

Лингард — “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси. Йиллар давомида инглиз футболчиси асосий таркибда ўйнай олмади. Кўп жиҳатдан бу Жессига барқарорлик етишмаганидан  бўлди. 

Англиялик футболчи бир неча бор ижарага берилган, охиргиси эса “Вест Хэм” бўлди. Лингард “болғачилар” жамоасида яхши ҳаракат қилди, аммо Евро-2020га бора олмади. Ҳозирда Жесси асосий таркибдан жой олиш учун курашни давом эттирмоқда.

“Манчестер Юнайтед” футболчини ўз таркибида фақат захира ўйинчиси сифатида сақлаб қолиши мумкин. Лингард майдондаги ўрни учун курашмоқчи, шунинг учун шартнома янгиланиши мумкин, аммо ўйин вақти етшмаслиги сабабидан 29 ёшли футболчи кўпроқ муваффақиятга эриша олмаяпти.

 

Сезар Аспиликуэта (“Челси”)

Жамоа аъзоси: 2012 йилдан бери

Испаниялик ҳимоячи “Челси”га фахрий Пауло Феррейранинг ўрнига келган, аммо “кўклар” раҳбарлари бу йигитни шунчаки қўлга киритмасдан,  балки жамоа сардори мақомигача етишини таъминлади.

Шундай қилиб, клубга келганидан 10 йил ўтгач, Сезар жамоани уни тарк этиши мумкин. Унга қизиқиш билдирган жамоалар бор. Уларнинг орасида  “Барселона” номи ҳам борлигини таъкидлаш керак. Аммо гап шундаки, футболчи “Челси”нинг ўзига ҳам керак бўлиши мумкин ва шунинг учун у билан янги шартнома имзолаши мумкин.

 

Уго Льорис (“Тоттенхэм”)

Жамоа аъзоси: 2012 йилдан бери 

“Тоттенхэм”нинг сардори, етакчиси ва афсонаси ҳам келаси ёзда клубни текинга тарк этиши мумкин. 

Бир неча кундан кейин француз 35 ёшга тўлади, лекин шу билан бирга у Премьер-лиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлиб қолмоқда ва анча юқори савияда ўйнамоқда. 

Льориснинг кетиш эҳтимоли жуда кам. Клуб асосий дарвозабонга айлана оладиган бошқа кипер топса ҳам, Уго ўзи учун анчадан бери оилага айланган клубда қолиши мумкин.

 

Қўшимча қиламизки, Андреас Кристенсен (“Челси”), Жеймс Тарковски (“Бёрнли”), Тодд Кантвелл (“Норвич”), Дэвид Брукс (“Борнмут”), Дивок Ориги (“Ливерпуль”), Калум Чемберс (“Арсенал”) каби футболчиларнинг ҳам шартномаси ёзда тугайди.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 23.12.2021 19:33. Ўқилди: 3544 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

04.05.2024. АПЛ. 36-тур.
16:30
Арсенал
3-0
Борнмут

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. АПЛ. 37-тур.
20:30
Ман. Юнайтед
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.