Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Бугун мусобақа аутсайдери ўз ўйинини топиб бораётган «Арсенал»га қарши ўйнайди (превью)

Англия Премьер-Лигаси 19-турида «Норвич» клуби ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси билан беллашади.

Мазкур баҳсдан олдин қизиқарли фактлар ва маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

"Норвич Сити" шу пайтга қадар бирор марта "Boxing Day"да ғалаба қозонмаган (1 дуранг, 6 мағлубият) ва ғалабасиз энг кўп ўйин ўтказган жамоа бўлиб турибди.

Айни пайтда «Норвич» 10 очко билан мусобақа жадвалининг энг сўнгги ўрнида бормоқда. Фақатгина уч жамоа "Boxing Day"дан олдин жадвалнинг охирги поғонасида бора туриб, якунда Премьер-Лигада жон сақлаб қола олган. Булар: "Вест Бромвич" (2004/05), «Сандерленд» (2013/14) ва «Лестер» (2014/15).

«Арсенал» "Boxing Day" кунлари 23 АПЛ ўйинидан фақатгина иккитасида мағлубиятга учраган: "Ковентри Сити" 3:2 (1999/00) ва «Саутгемптон» 4:0 (2015/16).

«Тўпчилар» жорий мавсумдаги илк ғалабасини «Норвич»га қарши баҳсда қўлга киритганди. Лондонликлар фақат икки марта ушбу жамоага қарши мавсумнинг иккала ўйинида ҳам уч очко эгасига айланган (2004/05 ва 2013/14).

 

"Норвич Сити" ва «Арсенал» ўйини учун Греҳем Скотт бош мураббий этиб тайинланган. Унга қанотларда Ричард Вест ҳамда Дерек Итон ёрдам беришади.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Греҳем Скотт

Қанот ҳакамлари: Ричард Вест, Дерек Итон

Захира ҳаками: Дин Уайтстоун

ВАР: Ли Мейсон

ВАР ёрдамчиси: Саймон Лонг

 

Тахминий таркиблар

«Норвич»: Крул, Ааронс, Кабак, Гибсон, Уилямс, МакКлин, Рупп, Гилмур, Кантуэлл, Плакета, Пукки

«Арсенал»: Ремздейл, Томиясу, Уайт, Магаляеш, Тирни, Парти, Жака, Сака, Эдегор, Мартинелли, Ляказетт.

 

Жамоалар хабарлари

Мелоу, Рупп, Саржент ва Тзолис коронавирусдан тузалиб сафга қайтишди ва улар майдонга тушишлари мумкин.

Озан Кабак уй учрашувида ўз имкониятини ишга солиши мумкин, аммо Кристоф Зиммерманн, Грант Хенли, Эндрю Омобамиделе ва Милот Рашитса қатнашмайди.

Маттиас Норман жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак, буни Дин Смит тасдиқлади.

Мураббий, шунингдек «Норвич» қароргоҳида коронавирус ҳолатлари қайд этилганини тасдиқлади, аммо қайси футболчиларда мусбат натижа чиққанини ошкор қилгани йўқ.

Калум Чемберс ва Пало Марида коронавирус ҳолати қайд этилган. Мейтленд-Найлс эса бу касалликка чалинмаган бўлсада, иккита ўйинни ўтказиб юборди ва бугунги учрашувда майдонга тушиш учун машғулотларни давом эттирмоқда.

Локонга манфий тест натижасидан кейин машғулотларга қайтди. Микел Артета Такеҳиро Томиясу майдонга тушишини умид қилмоқда. Жамоа сўнгги турда «Лидс»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган баҳсда унинг ўрнини Соареш тўлдирганди. Бош мураббий ўтган турдаги асосий таркибни майдонга тушириши мумкин ва зарурият юзасидан Томиясунинг ўрни Соареш билан тўлдирилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

 

Рақамлар

«Норвич» АПЛ доирасидаги охирги 27 ўйиндан 25тасида ғалаба қозона олмади.

«Норвич» Премьер-Лига доирасидаги сўнги 3 уй учрашувида гол уришни уддасидан чиққани йўқ.

«Арсенал» Англия чемпионати доирасида ўзининг сўнгги 3 учрашувида ғалаба қозонди.

Лондонликлар барча мусобақаларда «Норвич»га қарши сўнгги 9 ўйиндан бери мағлубиятга учрамай келишмоқда.

Жамоалар АПЛда ўзаро 19 марта тўқнаш келишган. 10 ўйинда «Арсенал»нинг қўли баланд келган бўлса, 2 учрашувда «канарейкалар» ғалаба қозонишган. 7 беллашувда дуранг натижа қайд этилган.

Айни вақтда 32 очко тўплаган Микел Артета шогирдлари мусобақа жадвалининг 4-поғонасида боришмоқда. Мусобақа аутсаедери «Норвич» ҳисобида эса 10 очко мавжуд.

Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 26.12.2021 12:32. Ўқилди: 1750 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.