Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Топ-клублар қишки трансфер ойнасида қутулмоқчи бўлган футболчилар

Трансфер ойнасини энг кўп кутган футболчилар бор. Булар ўз позицияларидан норози ва жамоадан кетишга тайёр ёки мураббийга керак бўлмаган футболчилардир. Келинг, улар билан танишиб чиқамиз.

Кепа Арризабалага, “Челси”
Трансфер нархи: 10 миллион евро
Вариантлар: “Лацио”

2019 йил декабрьида Кепа Тибо Куртуа ўрнига “Челси”га ўтди ва бу дарвозабоннинг тарихдаги энг қиммат трансфери бўлди – 80 миллион евро.Икки йил ўтиб, испаниялик асосий жамоага қайтишга уринишда унчалик муваффақият қозонмаяпти. Кепа баъзан кубокларда майдонга тушади, аммо Эдуард Менди жуда барқарор. Испаниялик футболчи жорий мавсумда бор йўғи еттита ўйинда майдонга тушди ва АПЛда фақат битта ўйин ўтказди.

Кепа доимий равишда (айниқса 27 ёшида), шу жумладан терма жамоага қайтишни ҳам хоҳлайди. Шунинг учун, у жамоадан кетгани яхши. Ҳозирча асосий давогар Маурицио Сарри мураббийлик қилаётган “Лацио”.
Менди Африка кубогига кетиши музокараларни секинлаштирди.

Сержиньо Дест, "Барселона"
Трансфер нархи: 18 млн евро
Вариантлар: "Челси", "Арсенал", "Бавария", "Аякс"

"Барселона" пулга жуда муҳтож, шунинг учун клуб кўплаб футболчиларни трансфер қилишга тайёр. Аммо бозорда қадрланадиган ўйинчиларнинг қисқа рўйхати ҳам мавжуд. Улар орасида 21 ёшли америкалик Дест ҳам бор, чунки у Хавининг режаларига кирмайди.

Мумкин бўлган сценарий: Дест ўртача нарх эвазига "Челси"га ўтади, у ерда жароҳатлар ҳимоячиларни камайтирди. Қарама-қарши йўналишда эса Хавига мос келадиган Сезар Аспиликуета жамоага олиб келинади.

Никлас Зюле, Бавария
Трансфер нархи: 35 млн евро
Вариантлар: "Челси", "Милан", "Ньюкасл"

Зюле бошқа лигага ўтишга қарши эмас, чунки Дайот Упамекано трансферидан кейин унинг "Бавария"даги ўрни шубҳа остида қолмоқда. Зюле захира ўриндиғида қолиб, Германия терма жамоасини тарк этишидан хавотирда.

Қолаверса, унинг шартномаси ёзда тугайди. Зюле клубдан йилига 10 миллион евро талаб қилмоқда, "Бавария" 8 миллион евродан кўп пул бермоқчи эмас.Ёзда футболчини йўқотмаслик учун мюнхенликлар ҳозирда трансферга тайёр ва ҳатто фаол равишда алоқага чиқишмоқда.

Алессио Романьоли, “Милан”
Трансфер нархи: 20 млн евро
Вариантлар: "Ювентус", "Лацио"

"Милан" сардори ҳам ўз позицияларидан ва шартнома бўйича чўзилган музокаралардан унчалик мамнун эмас. Клуб қаттиқ ҳаракат қилмоқда: Романьоли жамоадаги муҳим ўйиннчилардан эмас. Шунинг учун ё 3,5 миллион еврога янги шартнома (Алессио истаган 5 миллион евро ўрнига) ёки унинг ўрнига бошқа футболчи олиб келинади. мавжуд. Масалан, "Лилль"дан Свен Ботман ёки "Торино"дан Глеисон Бремер.

Бунга жавобан Романьоли агенти клубни "Ювентус" ва "Лацио" қизиқишлари билан қўрқитмоқда.

Жоргиньо Вейналдум, ПСЖ
Трансфер нархи: 25 млн евро
Вариантлар: "Арсенал", "Ньюкасл"

Вейналдум ПСЖга кўчиб ўтганида ундан кўпроқ нарсани кутган эдик. Бироқ у жорий мавсум чемпионатда 10 та ўйинда майдонга тушди. 31 ёшли ярим ҳимоячи Англияга қайтмоқчи.

"Арсенал"да унга асосий таркибда жой кафолатланган. "Нюкасл" эса чиройли қайтиш ҳикоясидир (Вейналдум 2015/2016 йилги мавсумни шу ерда ўтказди).

Иско, "Реал Мадрид"
Трансфер нархи: 9 миллион евро
Вариантлар: "Эвертон", "Нюкасл", "Фиорентина"

"Реал" ва Иско ўртасидаги муносабатлар боши берк кўчага кириб қолган. Ўтган ёзда клуб футболчини бошқа жамоага ўтишга кўндирмоқчи бўлган, бироқ Иско барча таклифларни рад этганди. Бир томондан, у ёзда шартноманинг тугашини кутаётган бўлса, бошқа томондан вазиятни яна-да чигаллаштирмоқчи. У муҳим роль ўйнай оладиган ва трансфер учун яхшигина ҳақ тўлайдиган клуб топилганича ёқ.

Пьер-Эмерик Обамеянг, “Арсенал”
Трансфер нархи: 15 млн евро
Вариантлар: "Барселона", "Ювентус", "Аль Ҳилол"

Сўнгги йилларда Обамеянг билан муаммолар тобора ортиб бормоқда. Ҳужумчи юқори формада бўлиб, гол ураётган бўлса-да, бунга кўз юмишди. Унага машгъулотларда иштирок этишни-да тақиқлаб қўйишди. Артета эса футболчи қишда кетишига умид қилмоқда.

Пьер-Эмерик орзу қилган "Реал" бўлмаса ҳам, вариантлар мавжуд. Аммо 32 ёшида ҳам у Европада ўзини кўрсатишни. Шу сабабли БАА ва Қатар клубларидан келган таклифларни рад этган.

Киритилди: 13.01.2022 21:09. Ўқилди: 5735 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.