Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дембелега харидор ким, Обамеянг “Барселона”га ўтадими, “Тоттенхэм” “Ювентус”ни “тўнамоқчими”? Трансфер ойнасининг сўнгги куни асосий интригалари

31 январь куни Европада қишки трансфер ойнаси ёпилади. Шу пайтгача айтарли кўзга кўринган трансферлар амалга ошмади. Аммо, сўнгги кун вазиятни бутунлай ўзгартириши мумкин, сабаби баъзи клублар сўнгги дақиқаларда шартнома тузганларини эълон қилишади. Шу сабаб, биз охирги куннинг трансфер интригалари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

“Барселона” Дембелени кимга сотади?

Испан клуби шартномани узайтиришдан бош тортган ва жамоада қолиш ниятида бўлмаган ҳужумчидан қутулишга ҳаракат қилмоқда. Хави аллақачон Дембеле билан ортиқ ҳисоблашмаслигини айтди, шунинг учун футболчи жамоада қолса, захирага михланиб қолиши мумкин. Испания матбуоти хабарига кўра, ҳужумчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради. Аммо “Барселона” ва Усмон ўртасида интизом билан боғлиқ катта муаммоларга дуч келди. Шу боис, ҳар бир клуб ўз таркибида бундай ҳужумчини кўришни истамайди. Шунингдек, Парижнинг ПСЖ клуби ҳам француз футболчисини Лига—1 чемпионатига қайтаришга ҳаракат қилмоқчи, аммо Каталония клуби Дембеле учун камида 20 миллион евро талаб қилмоқда. Бу эса парижликларга унчалик маъқул келмаган.

 

Обамеянг Ла Лигага ўтадими?

“Барселона” Дембелени габонлик футболчи Обамеянг билан алмаштиришга қарор қилди. “Арсенал”да ҳужумчининг ишлари яхши кетмайди. У сардорлик боғичини йўқотди, асосий таркибда майдонга тушмай қўйди ва унинг карьерасида сезиларли даражада пасайиш бўлди. Шу сабабли, Лондон клуби ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр ва футболчи аллақачон “кўк-анорранглилар” билан эҳтимолий трансфер бўйича келишиб олган, дея хабар беради спорт журналисти Жерар Ромеро. Аммо трансфер Дембеле “Барселона”ни тарк этган тақдирдагина амалга ошади ва Дембеле билан ҳамма нарса унчалик осон эмас, шунинг учун Обамеянг ҳали ҳам бу трансфернинг натижасини кутмоқда.

 

Мората ватанига қайтадими?

“Атлетико” ҳужумчининг “Барселона”га ўтишига тўсқинлик қилди, аммо воқеа шу билан тугамади. Мадридликлар “Ювентус” ижара муддати тугагач, ҳужумчини сотиб олиш ниятида эмаслигини яхши билишади. Шу боис, раҳбарият “Барселона”нинг қулай шартларни таклиф қилишига умид қилаётган бўлса керак. Ва агар “кўк-анорранглилар” Дембеле ва Обамеянг билан бўлган воқеани мантиқий якунига етказмаса, испан клуби Мората трансфери бўйича музокараларни қайта бошлаши мумкин. Сабаби, клуб бош мураббийи Хавининг шахсан ўзи ҳужумчи сотиб олишни талаб қилмоқда.


“Тоттенхэм” бир вақтнинг ўзида “Ювентус”нинг иккита футболчисини сотиб оладими?

Деян Кулушевски - А сериянинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Яримҳимоячи “Тоттенхэм”га ўтмоқчи, инглиз клубининг эса нияти қатъий. Гап тахминан 40 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқига билан ижара ҳақида кетмоқда. ОАВ хабарларига кўра, томонлар оғзаки келишувга эришган. Родриго Бентанкур ушбу трансфер ойнасида “Тоттенхэм”га ўтиши мумкин бўлган яна бир “Ювентус” вакили. Қолаверса, агар Кулушевски ижара асосида “шпорлар”га ўтса, Бентанкур асосида Лондонликлар сафига кўчиб ўтади. Родриго – “Ювентус”нинг асосий таркиб ўйинчиси, шунинг учун ҳам туринликлар яхшигина пул алаб қилиши тайин.

Шу билан бирга, Лондон клуби Танги Ндомбеле билан хайрлашиши мумкин. Дастлаб яримҳимоячига “Валенсия” қизиқиш билдирган эди, аммо бу трансфер амалга ошмади. Аммо Франция грандлари – “Лион” ва ПСЖ ушбуфутболчи учун курашга қўшилди. Парижликлар молиявий фейр-плей чекловлари туфайли бироз қийналмоқда. “Лион” эса Ндомбеленинг собиқ клуби. Шу сабаб, “Парк Олимпик Лионне” эгалари бу вазиятдан унумли фойдаланишмоқчи.

Алексей Миранчук “Аталанта”ни тарк этадими?

Россиялик яримҳимоячи етарлича ўйин амалиётига эга эмас, шу боис у фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга тайёр. Аввалига миш-мишлар футболчини “Женоа” билан боғлаган бўлса, Андрий Шевченконинг истеъфоси бу музокараларга нуқта қўйди. Аммо, трансфер ойнаси охирига келиб, Миранчукни “Лацио” сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо, Жан Пьеро Гасперини россиялик футболчини кетишидан унчалик ҳам манфаатдор эмас. Коронавирус жамоа таркибига сезиларли таъсир кўрсатди ва Йосип Иличич яна жароҳат билан боғиқ муаммога учради. Шунинг учун бу трансфер амалга ошиш эҳтмоли паст баҳоланган.

Киритилди: 31.01.2022 18:46. Ўқилди: 3518 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 10 17
2 ПСВ 8 10
3 Ланс 6 8
4 Севилья 6 2

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Арсенал
2-1
Эвертон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.