Кириш Регистрация

STD.UZ/ARSENAL

Арсенал

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида амалга оширилган сиз кутган ва кутмаган харидлар (топ-5)

Европанинг топ-лигаларида трансфер ойнаси ёпилди. Анъанага кўра, ёпилишдан олдинги охирги кун даҳшатли ўтди. Баъзи клублар бир кунда бир вақтнинг ўзида бир нечта трансферларни амалга оширишга муваффақ бўлишди. Донни ван де Бекнинг “Манчестер Юнайтед”дан “Эвертон”га, Денис Закариянинг “Боруссия Гладбах”дан “Ювентус”га, Воутер Вегорстнинг “Волфсбург”дан “Бёрнли”га, шунингдек, “Женоа”дан “Парма”га ўтган 38 ёшли Горан Пандеванинг трансферини таъкидлаш жоиз. Бироқ, трансфер ойнаси ёпилган куни янада муҳим трансферлар содир бўлди. “Stadion.uz” нашри 2022 йилнинг қишки трансфер ойнаси сўнгги кунида амалга ошган бешта асосий харидларни сизларга тақдим этади.

 

Деян Кулушевски ва Родриго Бентанкур (“Ювентус”дан “Тоттенхэм”га)

Трансфер нархи (Кулушевски): 30 млн евро.
Шартнома шартлари (Кулушевски): 10 миллион еврога 1,5 йиллик ижара + 35 миллион еврога сотиб олиш опцияси


Трансфер нархи (Бентанкур): 25 млн евро
Шартнома шартлари (Бентанкур): 19 млн евро

“Тоттенхэм” трансфер ойнасининг сўнгги кунида энг фаол жамоалардан бири бўлди. Кун давомида “шпорлар” бир нечта келишувларини амалга оширишга муваффақ бўлишди: Брайан Хил “Валенсия”га, Жованни Ло Чельсо “Вильярреал”га, Танги Ндомбеле “Лион”га, Деле Алли эса “Эвертон”га эркин агент мақомида йўл олди. Бунинг эвазига “шпорлар” узоқ вақтдан бери таркибда кўришни орзу қилган футболчилар билан кучайиб олишди. Кулушевски А сериянинг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланади ва “Тоттенхэм” шведнинг шартномасини тўлиқ сотиб олиш ёки сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун бир ярим йил етарли бўлади. Родриго Бентанкур ҳам Турин-Лондон йўналишида йўл олди. “Тоттенхэм”да узоқ вақт қолиши мумкин, чунки лондонликлар уни тўлиқ трансферини амалга оширган. “Кекса синьора” сафида Бентанкур асосий таркиб ўйинчиси бўлганини ҳисобга олсак, 19 миллион у чун етарли сумма ҳисобланади.

Танги Ндомбеле (“Тоттенхэм” – “Лион”)



Трансфер нархи: 38 млн евро

Шартнома шартлари: 1,5 миллион еврога олти ойлик ижара + 65 миллионга сотиб олиш опцияси

“Валенсия” 25 ёшли франциялик яримҳимоячини ўз сафида кўришни истади, аммо футболчининг маоши “кўршапалаклар” учун жуда катта сумма бўлиб туюлди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Франциянинг икки клуби Тангига даъвогарлик қилди - ПСЖ ва “Лион”. Парижликлар пейр-плей қоидаларига амал қилган ҳолда, футболчини ўз сафига қўшиб олишни иложи бўлмади. Бу вазиятдан Ндомбеленинг собиқ клуби “Лион” унумли фойдаланишга муваффақ бўлди ва уни ўз сафига қўшиб олишга эришди.

Пьер-Эмерик Обамеянг (“Арсенал”дан “Барселона”га)

Трансфер нархи: 15 млн евро
Шартнома шартлари: бепул

Қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида “Барселона” Дембеледан қутулиб, унинг ўрнига Обамеянгни сотиб олишни режалаштирганди. Бироқ, инжиқ французнинг шартномасини бекор қилишнинг иложи бўлмади. Аммо, Обамеянг ҳам қўлдан чиқарилмади. “Арсенал” ва “Барселона” футболчининг маоши бўйича келиша олишмади. Дастлаб, бу ижара асосида амалга ошиши керак эди, аммо трансфер тўлиқ ҳуқуқда амалга ошадиган бўлди. “Арсенал”да Пьер-Эмерик ҳафтасига 350 минг фунт маош оларди ва Лондон клубининг энг кўп маош олувчи футболчи эди, аммо “Барса”да у маошини тушуришга мажбур бўлди. Кўриниб турибдики, барча томон бу шартномадан хурсанд: габонлик ўйин амалиётига эга бўлади, “Барселона” иқтидорли футболчини ўз сафига қўшиб олди, “Арсенал” эса футболчи учун юқори маош тўлашдан халос бўлди. “Канонирлар” Обамеянгнинг маошидан 30 миллионга яқин маблағ тежайди. Бироқ, “кўк-анорранглилар” хурсанд бўлишга ҳали эрта. Сабаби, Дембеле ва Обамеянг кўплаб муаммоларга учраб юрадиган футболчилар ҳисобланади. “Барса” муаммоли ўйинчидан қутулиш ўрнига муаммони икки баробарга ошириб олди. Кўрамиз, вазият қай томонга ўзгараркин?!

Аарон Рэмзи (“Ювентус” – “Рейнжерс”)

Трансфер нархи: €5 млн
Шартнома шартлари: мавсум охиригача ижара

Шундай қилиб, Аарон Туринни ўзиники қила олмади. Икки йилдан сал кўпроқ вақт олдин Рэмсининг бозор қиймати 40 миллион евро эди, ҳозир эса у 8 баравар арзонлашди! Аммо Аарон ҳали қария футболчилар қаторига кирмайди – у ҳозирда бор-йўғи 31 ёшда. Трансфер ойнаси тугашига бир неча соат қолганида Рэмзи Шотландияга етиб келди ва “Рейнжерс” билан шахсий шартнома борасида музокаралар олиб борди. Мавсум тугагунига қадар Аарон Глазго жамоасида ўйнайди ва у ерда фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилади.

 

Деле Алли (“Тоттенхэм” – “Эвертон”)

Трансфер нархи: 25 млн евро
Шартнома шартлари: эркин агент

“Ирислар”нинг янги бош мураббийи Френк Лэмпард клубдаги илк кунлариданоқ кутилмаган ҳодисаларни қарши олди. Аввалига “Эвертон”ни Донни ван де Бек (МЮ) кучайтирди, кейин эса Деле Алли ҳам текинга жамоа сафига келиб қўшилди. “Ньюкасл” футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо бу сенсация содир бўлмади. Деле Алли амбициялари кучли “Эвертон”га ўтишга қарор қилди. Футболчи ажойиб салоҳиятга эга. 22 ёшида у 100 миллион еврога баҳоланган, аммо 25 ёшга келиб унинг бозорд қиймати 25 миллионга тушиб кетган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 02.02.2022 08:00. Ўқилди: 5882 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 0 0
2 Буде-Глимт 0 0
3 ПСВ 0 0
4 Цюрих 0 0

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.05.2025. АПЛ. 38-тур.
20:00
Саутгемптон
1-2
Арсенал

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.